Эронда демократ Руҳоний президент бўлди

604
0

0

Эрон Ички ишлар вазири Ҳасан Руҳонийни Эрон давлатининг янги президенти деб эълон қилди. Расмий маълумотга кўра, Ҳасан Руҳоний жума куни бўлиб ўтган сайловда овозларнинг ярмидан кўпроғини олган.

Эроннинг янги сайланган президенти ўз ғалабаси ортидан ҳалққа баёнот бериб, ўз ғалабасини “демократия, ҳамкорлик ва очиқ мулоқотни ҳурмат қилувчилар учун янги имконият” эканини айтди.

“Яратганга шукр, ақл ва мўътадиллик Эронда ғалаба қилди. Демократия ва очиқликка асосланган мамлакатлар энди Эрон ҳалқига ҳурмат билан юзланиши ва Исломий республика ҳақ-ҳуқуқларини тан олиши зарур”, – деди Ҳасан Руҳоний.

Эронда очиқдан очиқ дечократияни ёқловчи президенб бўлганидан ҳотиржам бўлган куфр давлатлари Эрон давлати билан ҳамкорлик қилишга тйёр эканлигини билдиришди.

Эронда янги президентнинг сайланиши АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсатидаянги бурилишга сабаб бўлганлигини билдирган Оқ уй Эрон Ислом Жумҳурияти билан музокара қилишга тайёрлигини эълон қилди.Франс Пресс аҳборот агентлигининг ҳабарига кўра, Оқ Уй шанба куни АҚШ давлати Эрон давлати билан тўғридан тўғри Эроннинг ядровий мавзуси борасида музокара қилишга тайёр эканлигини эълон қилди ва бундан мақсад ҳалқаро ҳамжамиятнинг Эрон ядровий дастури борасидаги ҳавотирларини четлаштириш учун дипломатик ечим йўлини топиш эканлигини таъкидлади.

Европа иттифоқи ҳам Эрон билан ҳамкорликга тайёр эканлигини билдирди.ЕИнинг ташқи сиёсати буйича  масъули Катрин Эштон шанба кечги  баёнотида, Эроннинг янги президенти Ҳасан Рўҳонийга муваффақиятлар тилаб, ядровий программалар борасида зудлик билан дипломатик ҳамкорлик қилиш кераклигини билдирди.

Франция ҳукумати Эроннинг янги раҳбарияти билан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирди.

Британия Ташқи Ишлар вазирлиги янги сайланган президент идорасини “янги йўлдан боришга” чақирди.

Россия президенти эса янги президентни сайловда ғалаба қозонганибилан табриклаб янада яқин ҳамкорликка чақирди. УРоссиянинг барча соҳалардаЭрон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, Россия ва Эрон алоқалари янада кучайишига ишонч билдирди.

Эроннинг дастаги билан Сурияда мусулмонларга қарши жанг қилаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳининг раҳбари ҳам қатордан четда қолмади. Яқинда Сурияда демократия устиворлигини ёқлаб чиққан Ҳасан Насруллоҳ Эрон ҳалқини табриклаб, омма халқнинг сайловда иштирок этиши жаҳонда демократиянинг ҳақиқий байрами бўлганлигини таъкидлади.

Аммо Ҳасан Руҳоний ўзини демократия тарафдори эканлигини очиқ ифода этган бўлса-да Исроил унга ишонч билдирмади. Исроил бош вазири Бенйамин Нетанйаxу xалқаро ҳамжамиятни огоҳ бўлишга, Руҳонийни мўтадил деб, Эронга қўйилган санкцияларни юмшатмасликка чақирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here