Роберт Бэйлст ўлим жазосидан қутилди

637
0

images (31)

Сержант Роберт Бэйлст ўтган йили 16 бугуноҳ афғон фуқаросини отиб ўлдирганлигига иқрор бўлганлиги учун ўлим жазосидан қутилди. Афғонлар эса суднинг бу ечимидан норози.

Роберт Бэйлс ўтган йили 11-март куни Қандаҳорлик 16 Афғон фуқаросини отиб ташлаган. Ўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалар.

Аслида ҳалок бўлаётган мусулмонларнинг ҳаммаси босқинчи кучлар томонидан ўлдирилаётгани кундек равшан. Аммо улар биз тинч фуқароларни эмас, террористларни нишонга оляпмиз, деб сурбет бўлиб туришаверади. Баъзи ўринларда эса жирканч демократияни чиройли кўрсатиш учун юқоридаги каби ўзича баъзи ҳарбийларни жазога тортиб ҳам туради. Аммо бир қарашданоқ бу ишлар фақат театр саҳнаси эканлиги маълум бўлади.

Суд Роберт Бэйлснинг ўз айбига иқрор бўлганлигини инобатга олди, демак унга ўлим жазоси қўлланмайди. Энди эса суд унинг турмада қолиши ёки муддатидан олдин озод бўлиши масаласини кўриб чиқади. Аммо суд аввал билдирган баёнотида тинч фуқароларни ўлдириш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаганлигини айтган.

Бэйлс бундан бошқа кўп жиноятлар қилгани ҳам бўйнига олган. У ўлдирган аёллар ва ёш боларни бошидан ўқ еб ўлган.

Бэйлснинг  адвокатлари унинг бегуноҳ одамларни ўлдирганлиги учун қаттиқ қайғуда эканлигини айтган бўлсада бироқ унинг ўзи суд жараёнида пушаймонлигини изҳор қилиб кечирим сўрамади.

Роберт Бэйлс суд жараёнида одамларни қандай ўлдирганлиги ва бунинг учун қандай тайёргарлик кўрганлигини айтиб берди.

Уни ҳимоя қилаётган адвокатгларнинг нима дейиши аниқ: Роберт Бэйлс руҳий носоғлом, жангда мияси чайқалган ва ҳоказо.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here