Эрон халқи ҳокимиятдан норози

396
0

pic_1358431780

Эронда Президентлик сайлови олдидан норозилик кучаймоқда. Сайлов14-июнга белгиланган. Интернет тармоқларида кенг тарқалган маълумотларга кўра, ҳокимиятга ва у билан ҳамкор бўлган диний етакчиларга нисбатан норозилик тўлкини юзага келган. YouTube  сайтига қўйилган видеода ўн минглаган кишилар кўчаларга чиқиб “Диктаторга ўлим”  деган ҳайқириқлар ва турли плакатлар орқали ўз норозиликларини ифода этганлиги  акс этттирилган. Норозилардан бир қанчаси куч органлари томонидан қамоққа олинди.

Митинга чиққанлардан бири “Ғарб билан муомалаларимизни ўзгартиришимиз лозим”, деган фикрни билдирди.

Оддий халқ ойлик маошнинг камлиги, коммунал тўловлар ва озиқ овқат нархларини қимматлашиб боришидан норози.

Эслатиб ўтсак, 2009 йил президен сайловида оммавий қаршиликлар юз берган эди. Ўшанда амалдорлар куч ишлатиш орқали ҳокимиятни қўлда ушлаб қолган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here