“Köklü Değişim” (Тубдан ўзгартириш) журнали томонидан Халфалик қулатилганлигининг 92 йиллиги муносабати билан Туркиянинг учта йирик шаҳрида, яъни Истамбул, Бусра, Анкара шаҳарларида “Ҳизбут-Таҳрир ва халифалик” мавзусида анжуман уюштирилди. Анжуманнинг биринчи қисми Истамбул шаҳридаги Султонбейли маданият марказида бўлиб ўтди. Шом намозидан кейин бошланган анжуманда Тақиюддин Набаҳоний (Рҳимаҳуллоҳ)нинг ҳаёти, асарлари ва у асос солган Ҳизбут-Таҳрир уюшмаси ҳақида сўз юритилди. Айтиш мумкинки, билдирилган фикрлар анжуманга йиғилган халқ тарафидан яхши муносабат билан қабул қилинди ва қўллаб қувватланди.
Анжуманни олиб борган Муҳаммад Амин Йилдирим бугунги кундаги уммат бошидан кечираётган оғир вазиятлар, Сурия ва бошқа Исломий ўлкаларда кечаётган зулм ва адолатсизлик, болаларнинг шафқатсизларча қатл этилишининг бирдан-бир сабаби исломий асосларга таянган бир сиёсий вужуд – халифалик давлати йўқлиги эканлигига эътиборни тортиб, буларнинг туб ечими фақатгина ХАЛИФАЛИК низоми билан амалга ошишини урғулади. Шунингдек, у Индонезиянинг 31 та шаҳарида халифалик тугатилган кун муносабати билан миллионларча мусулмонларнинг ҳаракатга келиши ва уни ҳаётга қайтиб келиши учун Ислом умматига қилинган нидолар ҳақидаги хуш хабарларни етказди. Дарвоқе, миллионлаган мусулмонларни жунбушга келтирган Индонезияда ўтказилган оламшумул конференцияда 120 000 дан ортиқ мусулмонлар иштирок этди.
Истамбул Анжуманида биринчи сўзга чиққан киши Ведат Яшар Хизбут-Таҳрирга асос солган машҳур мутафаккир Шайх Тақиюддин Набаҳоний (Раҳимаҳуллоҳ)нинг ҳаёти, бошидан ўтказган қийинчиликлари, таъқибларга йўлиқишлари ва қамалганликлари ҳақидаги сўз юритди.
Иккинчи сўзга чиққан киши Усмон Юлдуз эса Шайх Тақиюддин Набаҳоний (Раҳимаҳуллоҳ) давлат ва унинг жосуслари тарафидан қилинган босимлар ва зулмларга қарамай, юксак асарлар ёзишга имкон топа олганлиги ҳақида гапирди.
Охирги сўзга чиққан киши Муса Байуғли Шайх Тақиюддин Набаҳоний (Раҳимаҳуллоҳ) асос солган ва бугунги кунда элликдан ортиқ давлатларди фаолият олиб бораётган Ҳизбут-таҳрир сиёсий партияси ҳақида сўз юритди.