Сўровлар натижасига кўра, мусулмонлар шариат қонунларини хоҳлашади

649
0

7944-300x225

АҚШнинг PEW мустақил тадқиқот маркази мусулмонлар яшайдиган 39 мамлакатда 40 мингга яқин одамни юзма-юз саволга тортган.

Сўровда мусулмонларнинг дин ва сиёсатга нисбатан қарашлари ўрганилди. Маълум бўлишича, Яқин Шарқда сўралган ҳар 10 одамдан олти нафари, қуйи Саxара Африкасида эса ҳар саккиз нафари ўзлари яшаётган мамлакат қонунлари шаръий бўлиши кераклигини айтган. Афғонистонда бундайлар 99 фоизни ташкил этди.

Сўров натижаларидан олинган хулоса шу бўлдики, дунёдаги кўпчилик мусулмонлар ўз юртларида шариатнинг устувор бўлишини ва шариат қонунлари асосида яшашни хоҳлайди.

Бироқ шу билан бирга – дейди улар – эътиқод эркинлиги ҳам таъминлансин, яъни Ислом аҳкомларига мувофиқ ҳеч ким мажбуран Ислом динига киритилмасин. Бундан тушуниладики, Ислом ҳозирги демократик низом каби мажбурлаб тиқиштирилмасин. Балки инсонлар ақллари қаноатланган ҳолда исломни қабул қилишсин.

Яна сўровдан Осиё, Африка ва яқин шарқ мусулмонларининг аксари шариат давлат қонунлари сифатида қабул қилишини ёқлаши маълум бўлди.

PEW ташкилоти тадқиқотчиси Жим Беллнинг айтишича, мавзу нозик бўлгани учун сўровни ўтказиш осон бўлмаган.

“Ҳаётдаги қонунларнинг шариатга асосланган бўлиши кераклиги оммабоп фикр эканига амин бўлдик”, – дейди Белл.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here