Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин таклифига кўра, олдиндан белгиланган расмий сафар билан Россия пойтахти Москвага жўнаб кетди.
Олинган маълумотларга кўра, сафар доирасида давлат ра?барлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, минтақа ва халқаро миқёсдаги долзарб муаммолар бўйича фикр алмашадилар.
Владимир Путин таклифи билан амалга ошган ушбу икки кунлик расмий сафар якунида 2013-2017 йиллар учун Иқтисодий ҳамкорлик дастури, Сармоялар ётқизилишини раҳбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишув, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Сиёсий таҳлилчиларга кўра, Ислом Каримовнинг Россияга қилаётган ушбу сафари Тошкент ва Москва ўртасидаги алоқалар унча илиқ бўлмаган бир пайтга тўғри келмоқда.