Сурия мухолифати Миллий коалицияси етакчиси истефога чиқди.

522
0

hatib

Сурия мухолифати Миллий коалицияси етакчиси Аҳмад Муоз ал-Хотиб ўзининг истефоси ҳақида баёнот берди.

Бу баёнотни ал-Хотибнинг расмий вакили тасдиқлади.

Ал-Хотибнинг сўзларига кўра, истефо унга, “расмий ташкилот доирасида иложи бўлмаган даражадаги эркинлик билан” фаолият олиб боришликка имконият беради.

Аҳмад Муоз ал-Хотиб Миллий коалиция раҳбари лавозимига 2012 йилнинг ноябр ойида тайинланган эди. Феврал ойининг бошида у Башар Асад режими билан мамлакат ичидаги тўқнашувларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш борасида музокараларга тйёр эканлиги ҳақида баёнот берган.

Маълумотларга кўра, ал-Хаттоб истефога кетишига, Сурия мухолифатининг ҳорижий ҳомийлари билан келиша олмаганлиги сабаб бўлган. Улар Муознинг Башар Асад ҳукумати билан мулоқотга бориш мақсадидан норози эдилар.

Шунингдек, Сурия қўзғолончиларининг вақтинча ҳукумати раҳбари этиб ҳасан Хитто тайинланишлиги ҳам коалиция иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқарган ва бир неча кун аввал коалициянинг 63 аъзосидан 12 киши коалицияни тарк этишган.

Бу орада Сурия мухолифати миллий коалицияси Муоз ал-Хотибнинг истефосини қабул қилмади ва уни ўз ишини давом этдиришга ча?ирди. “Ал-Хотиб Бош Ассамблея қарорига биноан коалицияга раҳбарлик қилишда давом этади”, – дейилади Миллий коалиция баёнотида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here