АҚШ билан Покистон ўртасидаги махфий битим

549
0

 през пакистан

 

 

 

 

“Ню Йорк Таймз” газетаси Американинг учувчисиз учоқлари Покистон шаҳар ва қишлоқларини бамбардимон қилиши ҳақида Покистон ҳукумати  билан Америка ўртасида махфий келишув мавжудлигини эълон қилди.

Тренд ахборот агентлигининг хабар беришича, Америкада нашр бўладиган “Ню Йорк Таймз”  газетасининг ёзишича Америка Марказий Разведка Бошқармасига қарашли учувчисиз учоқлар ҳужумларидан кўплаб кишиларнинг нобуд бўлаётгани катта баҳсларга сабаб бўлган. Ушбу баҳслар ортидан  2004 йили Покистон ва Америка ўртасида учувчисиз учоқларнинг ҳарбий амалиётларига Покистон ҳаво ҳудудида рухсат берувчи махфий  шартноманинг  имзолангани маълум бўлган.

Исломобод ҳукумати Толибон гуруҳининг етук раҳбарларидан бири Нек Муҳаммадни  ва Ал-қоида гурҳига аъзо бўлганликда гумонбар бўлган шахсларни йўқ қилиш учун Америка давлатига учувчисиз учоқлардан фойдаланиш  рухсатини берган – дея ёзади газета.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here