Сурияда тинчликпарвар миссияси конвойига ҳужум қиилинди.

637
0

Чоршанба куни Сурия жанубида, Дераа вилоятида портлаш юз берди – БМТ тинчликпарвар миссияси конвойига ?ужум ?илинган. Бу ҳақда ҳукуматга моил маҳаллий ахборот воситалари маълум қилади. Сурия матбуоти маълумотига кўра, рўй берган ходиса натижасида, конвойни кузатиб бораётган мамлакат хавфсизлиги хизматининг 8 кишиси жарохат олган, хабар ?илади Reuters. Аниқланган хабарга кўра, портловчи мослама йўл чеккасига ўрнатилган. Миссия қатнашчиларига шикаст етган-етмаганлиги номаълум, лекин, портлаш улар тушган автомобилларни ишдан чиқарган.

ҳужум масъулиятини хозирча ҳеч ким зиммасига олмаган. Лекин, қизиғи шундаки, мазкур ходиса, Сурия қўзғолончиларининг бошлиғи Риёд ал-Ассад ҳукумат сулҳ шартларига риоя қилмаётганлиги сабабли ҳарбий амалиётларни қайта бошлаб юборишлик билан таҳдид қилгандан кейиноқ рўй берган. Икта кучли портлаш Дамашқни ларзага келтирди. Пайшанба куни Сурия пойтаҳти Дамашқни икта кучли портлаш ларзага келтирди. Ички ишлар вазирининг баёнотига кўра, камида 55 киши қурбон бўлган, 400 кишига яқини турли даражада жарохат олган.

Илк хабарларга кўра, ал-қаззоз районида жойлашган мақсус ҳизмат биноси ёнига тўхтатилган, жаъми 1 тоннага яқин портловчи моддалар юкланган автомобиллар портлаган. Портлаш натижасида маҳсус ҳизматга қарашли икки бино вайрон бўлган. Гувохлар сўзларига кўра, портлашлар отишмалар билан давом этдирилган

. қурбон бўлган ва жарохат олганлар келтирилаётган шифохона ҳодимлари ва махаллий халқ, бу амалиёт шу вақтга қадар рўй берган қотилликларнинг энг ва?шийси эканлигини айтмоқда. Суриядаги БМТ кузатувчилар гуруҳининг раҳбари Роберт Муд Дамаққа қилинган қужумни қоралади ва қурбон бўлганлар оилаларига таъзия билдирди.

“Бу ўта ваҳший амалиёт. Мен шу ҳужумни амалга оширганларга, бу нарса муаммога ечим эмас, деб баён қиламан”, деди муҳбирларга Муд. Портлашлар “сурия халқининг барчасига муаммо туғдирди”, қўшиб қўйди генерал. Портлашлар масъулиятини ҳеч ким ўз зиммасига олган эмас. Лекин Сурия ҳукумати портлашларда “Ал-қоидани” айблашга улгурган. Бу борада, АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта, “Ал-қоидани” гумон қилишлик учун бизда асос йўқ, деди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Суриядаги портлашлар Яқин Шарқнинг бу мамлакатида вазиятни издан чиқаришлик мақсадида, ҳориж иштирокида амалга оширилган бўлиши мумкинлигини баён қилди.

“ҳар қалай, бизнинг баъзи хамкорларимиз (Суриядаги) вазиятни тўғри ҳамда кўчма маънода «портлатиш» учун амалий ҳаракатлар қилмоқда”, деди муҳбирларга дипломат. “Биз бунга йўл қўймаймиз”, якунлади вазир. Ўз навбатида, мухолифат фаоллари, пайшанбага ўтар кечаси, сурия қўшинлари ўт очишни тўхтатишилк ҳусусидаги шартномани бузган ҳолда, Хумс шахрини шиддатли бомбардимон қилишни қайта бошлаб юборганлигини баён қилди.

Туркистон: Суриядаги ушбу портлатишлар ким томонидан уюштирилганини англаб олиш, бу дахшатли портлашлар қайси мақсадларни кўзлагани ва кимларнинг мақсадларини рўъёбга чиқараётганини билиб олишни талаб қилади. Пан Ги Муннинг охирги баёнотларига эътибор қаратилса, Сурияда гражданлар уруши келиб чиқаётганига ишора қилиб, ” биз Сурияда гражданлар уруши келиб чиқишига йўл қўймаймиз” деди.

Юқоридаги портлашлар асосан тинч ахоли ичида қурбонлар келтирганига қараганда, худди ўша фуқоролар урушини келтириб чиқариш мақсади кўзланаётганга ўхшайди. Мободо шундай бўлса, Сурияда гражданлар урушини келтириб чиқариш кимларнинг мақсади сари йўналтирилган бўлиши мумкин? Асад томонидан уюштирилган бўлса:

Бутун дунё нафрати хозирда Асаднинг режимига қаратилиб турган бир пайтда, гражданлар уруши Асадга жуда қўл келиши аниқ. Негаки у пайтда, Асад хозирги исломий ҳаракатларга қарши йўналаётган халқ вакилларини зимдан қўллаб, хозирда қилаётган хунрезликларини ўша фуқоролар номидан амалга оширади ва шунинг билан бир пайтда, халқаро ҳамжамийят олдида бир гурух ўз фуқороларининг манфаатларини химоя қилаётган давлат рахбарига айланиб олишга муваффақ бўлади.

БМТ бошчилигида ташқи кучлар томонидан томонидан уюштирилса: Сурияда Исломий мабдаий тузум шаклланиш хавфи улар учун кучайиб бораётган бир пайтда, Асад режимини ўрнини эгаллаб ?олиши мумкин бўлган демократик кувват мавжуд эмаслиги, буларни Асаднинг режимини мумкин қадар узоқроқ ушлаб туришга, балки хатто уни ҳокимиятда ушлаб қолишга мажбур қилмоқда. Бунинг учун, уларнинг фақат юқоридаги гражданлар уруши орқали Асадни тахтда сақланиб қолишига хамкорлик қилишдан бошқа иложилари йўқ.

Исломий мухолифот томонидан уюштирилиши: Бунинг билан улар, узларига бутун дунё хамжамийятини тескари ?илиб олишдан ташқари, Сурия ичида деярли Асад устидан ғалаба қозониб турган бир пайтда, ўзлари учун янги ва Асаддан кўра сиёсий қувватлироқ фуқоролар фронтини очиб олган бўладилар.

Хар бир мусулмон, куфрнинг бу каби найранглари устида муло?аза юритаётганида, мантиқий далиллар билан, эътиқодий нуқтаий назаридан келиб чиқиб, тўғри хулосаларга келиб ва шу хулосалари асосида ҳаракатланиши вожиб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here