Ислом Каримов "Баъзи жойларда фашизм ва миллатчилик бош кўтармоқда"

537
0
 
 

Ислом Каримовга кўра, фашизм ва миллатчилик катта қурбонларга етакламасдан уларни бартараф этиш керак

“Баъзи жойларда фашизм ва миллатчилик бош кўтармоқда” – деди Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан гапирган Ислом Каримов -“Миллатчилик фашизмнинг асосидир”.

“Уларни илдиз отмасданоқ бартараф этиш даркор” – деган журналистлар саволига жавоб берган Ўзбекистон президенти.

“Кейинчалик халқаро миқёсда ҳал қилишгача бормасдан, катта қурбонликлар бермасдан туриб бу нарсани бартараф этиш зарур”.

Президент Каримовга кўра, айни иллатлар борасида Ўзбекистонда ҳам, ташқарида ҳам ёзаётган олимлар ва файласуфлар бор, лекин ҳеч ким масалани рисоладагидек қўймаётир.

Ўзбекистон президентининг ушбу сўзлари аксар ўзбеклар ҳужумга тутилган Қирғизистондаги Ўш қирғини икки йиллиги яқинлашаётган бир пайтда жарангламоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ўз ҳудудида Ўш воқеаларини кенг ёритишга изн бермайди ва ҳатто Ўш хунрезлиги ҳақида фильм ишлаган санъаткор Абдулазиз Маҳмудов милиция назоратига олинган.

Минтақага сафар қилган тадқиқотчи ва журналистларга биноан, бугун қатор мамлакатларда миллатчилик кайфиятлари кучаймоқда.

Баъзида ёш мустақил давлатлар юритаётган миллатпарвар сиёсат осонлик билан миллатчилик учун асос яратиши эҳтимоли юзага келади.

Ўш ва Жалолобод зўравонлигидан бери ўтган икки йил давомида у ердаги ўзбеклар ҳамон мунтазам камситиш ва таҳқир остида яшаётганлари айтилади.

“Дунёда ҳозир озчиликлар ўта қийин аҳволда кун кўраётган ҳудудлар атиги бир нечта қолган ва Қирғизистон улардан биридир” – деб қайд этади Халқаро Инқироз Гуруҳи.

Кузатувчиларга кўра, Собиқ Совет мамлакатларининг аксариятида миллатчилик кайфиятлари кучли.

Бу мамлакатлар бир миллат етакчилик қилаётган жамият қуришга интилишмоқда ва ушбу жараёнда азалдан ўша мамлакат ҳудудларида яшаб келган миллий озчиликлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш инобатга олинмаяпти.

Туркистон: Каримовнинг хавотирга солаётган воқеълик қанчалик ваҳимали бўлиши мумкин?

АҚШ агентураси, матбуоти ва инсон хуқуқ ҳимоячиларининг Марказий Осиёда жонлана бошлагани кўриниб турибди. Хатто улар Каримов айтмоқчи, миллий масалаларни ковлаштираётганлари ҳам сир эмас. Буларга ушбу йўналиш ким томонидан чизиб берилиши ҳам ҳозирги пайтда сир бўлмай қолди.

Сир шу ердаки, шуларни хаммаси АҚШ томонидан уюштирилаётганини била туриб Каримов нега бу иллатларни оддий халқ вакилларига тўнгашга уринмоқда.

Хатто бутун минтақани шу иллат туфайли огохликка чақириб, ўз ичкарисидаги халқларига нисбатан қаттиқ қўлликни кучайтиришга даъват қилмоқда.

Бу масалада, Каримов АҚШ билан биргаликда харакатланаётган бўлиши мумкин: Унда уни мақсади, Ўзбекистонга “араб бахори” кириб келгунига қадар, Суриядаги Асадни тутган йўлини тутишга замин яратаётган бўлиши мумкин.

Бунинг учун у илгари шунга ўхшаш вазийятдан қутилиш мақсадида, Андижон тўпалонларини сунъий пайдо қилиб, Ўзбекистон бўйлаб кутилган қўзгалонларнинг олдини олиб қолишга маваффақ бўлган эди.

У холда Каримов, фашизм ва миллатчилик атамалари асосидаги уйдирмаларни вахимали ?илиб кўрсатишга қаттиқ киришади, токи ростакам халқ қўзғалонларини шу атамалар асосида қирғин қилишга имкон яратилсин.

АҚШ Марказий Осиёда Афғонистонда нотинчликлар келтириб чиқариш орқали, минтақани ваҳимага солиш билан шу минтақага жойлашиб олишни кўзлаётган бўлса, демак Каримов унга ёрдам бермоқда.

Агар АҚШ минтақани Афғонистонга аралаштириб юришни кўзлаётган бўлсачи, унда Каримов ҳақийқатдан ҳам хавотирга тушаётган бўладими.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here