Форс шахзодаси Исроилдан Эронни бомбардимон қилмаслигини сўранди.

667
0

Туркистон:

Эрон тахтининг вориси, қувғиндаги валиаҳт Ризо Пахлавий 18 май куни Исроилни, ватанидаги теократик режимни ағдаришликда кўмак бўлишликка чақирди, ёзади “Едиот Ахронот”. Шунинг билан бир қаторда у, Эроннинг ядро иншоатларини бомбардимон қилишлик, минтақада бирор ижобий ўзгариш ясашликка олиб келмайди, деб баён қилди. “Агар Исроил хозир уруш бошласа, бу уруш Буюк ?уруш замонидан буён кўрилмаган мураккабликларни келтириб чи?аради”, – деди у.

 

Эронга берилган зарба унинг ядро режасини барбод қилмаслигини, фақат, уни вақтинча тўхтатиб қўйишлигини белгилаб кетди Пахлавий. “Охир оқибат, бутун дунёда, у ердаги режимни ўзгартиришлик фикри устун бўлишлиги керак”, – қўшиб қўйди шахзода.

Шунингдек, Эронга бериладиган зарбада АҚШнинг иштирок этишлик эхтимолини ҳам, валиахт, фойдадан кўра зиёнли, деб хисоблади. Чунки, унинг фикрича, бу нарса иро? сценарийси бўйича урушнинг бошланишига олиб келади. Жазо чоралари ҳам натижа бермаяпди, чунки улар, Эрон халқини заифлаштиради, асло унинг ҳокимларини эмас, қўшиб қўйди у.

Бундан ташқари, Пахлавий, Эроннинг хозирги диний етакчиси оятолло Али Хоманоийни жиноий жавобгарликка тортишликни ҳам талаб қилди. Шахзода баёнотича, Оятолло ўз халқига қарши содир этган бехисоб жиноятлари учун жазоланишлиги керак.

Валиахтнинг отаси, шох Муҳаммад Ризо Пахлавий, 1978 йили тахтдан қулатилган эди. Шундан кейин у оиласи билан АҚШга ҳижрат қилган. Унинг ҳокимлиги даврида, мамлакат АҚШ ва Исроилнинг энг яқин иттифоқдошларидан бири эди ва унда ҳукуматга садоқатсизликда гумон қилинган кишиларга нисбатан оммавий қамашлар, қийнашлар, уларни ўғирлаб кетиш ва ўлдиришлар каби услубларни қўллаган вахший авторитар режим ҳукм сурар эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here