Туркистон:
Таҳлилчиларга кўра, ўзининг учинчи президентлик муҳлатини Москвадаги норозилик чиқишларини полиция тарафидан бостиришлик амалиётлари билан бошлаган Владимир Путин,ҳорижга илк сафарини ғарбдаги бадном Минскка белгилади. Кейинги навбатда – Марказий Осиё автократиялари ва Хитой, маълум қилади Reuters.
Президентлик қасамиётидан сўнг Путин, кутилмаганда, Америкада ўтадиган “Катта саккизлик” саммитига, бандлиги туфайли, боришликдан бош тортди. Бунга жавобан, Оқ уй ҳам сентябр ойида Владивостокда ўтадиган халқаро учрашувга боришга вақт топа олмаслигини маълум қилди.
Чоршанба куни Кремл Путин Белоруссияга 31 май куни ташриф буюришини эълон қилди. Июн ойида эса Путин, навбатма – навбат Берлин, Париж, Тошкент, Пекин ва Остонада бўлади.
“Агар мазкур ташрифлар харитасига эътибор бериб қаралса, Россиянинг ташқи сиёсий стратегияси маълум бўлади. Фақат Вашингтон масаласи номаълум қолмоқда”, – дея Путиннинг йўл харитасини изохлаб берди Совет иттифоқидан кейинги давр тадқиқоти Марказининг директори Алексей Власов.
Аввалроқ, Кремлда ўтган норасмий саммитда, Путин, уларга, аввалги СССРга муқобил, бўлғуси ЕвроОсиё иттифоқининг бир қисми сифатида қараган қозоғстон, Ўзбекистон ва МДҲнинг яна бошқа мамлакатларининг президентларидан табриклар қабул қилдли.
Путин ўзининг қасамиёти чоғидаги нутқида, Россиянинг “бутун ЕвроОсиёнинг интилиш маркази ва етакчиси бўла олишлик” қудратини “давлатимиз ва миллатимиз тарихий келажагининг” гарови, деб атади ва бу рисолани эртаси куни, Госдума депутатлари қаршисида сўзлаган нутқида ҳам қайтарди.
“Мен аввал ҳам айтган эдим ва яна таъкидламоқчиман: постсовет ҳудудини такомиллаштиришлик биз учун энг биринчи масаладир”, – деди президент.