Бирмада мусулмон ови давом этяпти

605
0

10529407_315453665285000_1617030014_n Бирмадаги бутпараст ваҳшийларнинг мусулмонларга нисбатан амалга ошираётган террорлари ҳануз давом этяпти. Бирманинг иккинчи катта шаҳри бўлган Мандалайда 969 номли бутпараст террорчи гуруҳ қуролланган ҳолда кўчаларни тўлдириб мотоцикллар билан мусулмонлар овига чиқишмоқда. Мусулмонларнинг уйлари, масжидлари ҳатто мозорлари ҳам бутпарастларнинг ҳужумидан омон қолмаяпти.

Мотоциклларда кўчаларни кезиб юрган 969 бутпараст террорчи гуруҳ қўлига тушган мусулмонларни аёвсиз калтаклаб ўлдирмоқда. Бирма полицияси эса бу жиноятларнинг олдини олиш ўрнига бутпарастлардан аранг жонини қутқариб қолган мусулмонларни қамоққа оляпти.

Бутпараст гуруҳлар ўзларининг бу жиноятларини роҳиблар раҳнамолигида олиб боришмоқда. Роҳиблар бутпарастларни мусулмонларга қарши гиж-гижлаш учун турли услубларни қўллаяпти. Улар автомобилларда кўчаларни кезиб, террорчи бутпарастларни мусулмонларга ҳужум қилишга ундашмоқда.

Туркистон:

Йиллардир давом этиб келаётган бутпараст террорчи гуруҳларнинг мусулмонларга нисбатан ваҳшийликлари натижасида Бирмада мусулмонлардан жуда кўпчилиги қирғин қилинди. Шу вақтгача ўлдирилган мусулмонларнинг сони қанчалиги ҳеч бир ташкилот тарафидан аниқ санаб чиқилган эмас.

Дунё кўз ўнгида кечаётган шунча зулмларга қарамай, доимо инсон ҳуқуқлари ҳақида жар соладиган халқаро муассаса ва ташкилотлар Бирмадаги мусулмонларнинг фожеавий аҳволига узоқ муддат чурқ этмай томоша қилиб тураверди. Бунинг бирдан­бир сабаби зулмга учраётганлар мусулмонлар эканлигидир! “Этник озчиликнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” дея оғиз кўпиртираётган муассасаларнинг ҳам кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлиб қолди. БМТ эса ҳар замонда бироз ташвиш билдириб қўйишга одатланган.

Ҳар икки гапининг бирида мусулмонларга терроризм тамғасини ёпиштиришга одатланган АҚШ ва Ғарб давлатлари террорчи бутпарастлар тарафидан мусулмонларнинг турли ваҳший услублар билан қийнаб ўлдириши қаршисида чурқ этмай туравериши уларнинг ким эканлигини кўрсатиб турипти.

Қўлларида мусулмонлар армиясининг жиловини тутиб турган Ислом юртларидаги режимлар эса Бирмадаги инсонлар чекаётган азиятларга ҳечам парво қилмаяпти. Ҳатто баъзилари Бирмадаги золим режим билан дўстлик ва иқтисодий алоқаларини давом эттирмоқда. Бу режимларнинг зулмга учраган мусулмонларга ёрдами фақат уларни қочоқлар лагерига жойлаштиришдан нарига ўтмайди. Ваҳолангки бу лагерларда қочоқлар ҳамон аянчли ҳаёт кечиришмоқда. Баъзи лагерлардаги ҳаёт қамоқхоналардан анча оғир.

Шуни унутмангки, Мусулмонларга қарши амалга оширилаётган бундай мусибатларни фақат Умматнинг қалқони ва посбони бўлган Халифалик давлатигина тўхтата олади. Халифалик низоми нафақат Бирмадаги мусулмонларни, балки дунёнинг турли ерларида зулмга дучор бўлган барча инсонларни фаровон ҳаёт билан таъминлайди. Халифалик давлатида озчилик миллат деган нарса бўлмайди, аксинча ҳамма инсонлар тўла фуқаролик ҳуқуқларига эга бўладилар.

Қиёмуддин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here