Ҳизб ут-Таҳрирдан муборак Қурбон ҳайити табриги

100
0

Ҳизб ут-Таҳрирдан муборак Қурбон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нусрат ва ғолиблик башоратин берган, ояти карималар ила огоҳлантирган бутун оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Қалбларга ором, зеҳнларга нур бахш этувчи, аҳволларимизни ислоҳ қилувчи бир шариатни бизларга мерос қилиб қолдирган, диёрларни бепоён, ер юзини обод, миллат ва элатларни ўзаро биродар қилувчи Халифаликни бизларга инъом этган саййидимиз Муҳаммад мустафога, у кишининг аҳли-оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.

Ҳайит намозидан сўнг қўл бериб кўришганларнинг табассуми ила, мусулмонлар хонадонида болажонларнинг қувончи ила, зулҳижжанинг ўн кунлиги ҳосилини йиғиб олаётган итоаткор бандаларнинг севинчи ила, қодир кишиларнинг Азиз ва Жаббор зот учун қилган қурбонликлари ила, Байтуллоҳга етиб борганларнинг ҳаж ибодатидаги сурури ила хуш келдинг муборак ийдул қурбон… Хуш келдинг, қалбларга берган суруринг ила… Хуш келдинг, шодга тўлган хушхабар ила…

Мен муборак Қурбон ҳайити муносабати билан инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ Умматига Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг махсус табригини йўллаётганимдан мамнунман. Аллоҳ Таолодан бугунги ҳайит қувончини яқинда келажак ёруғ кун ва аниқ нусрат шодлигига айлантиришини сўраб қоламиз.

Ўз навбатида хоссатан ўзимнинг номимдан ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари номидан Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштани ҳайит байрами билан муборакбод этаман. Аллоҳ Таолодан амиримизга даъват етакчилигида ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун нусрат талаб қилишда муваффақият беришини сўраб қоламиз.

Эй мусулмонлар!

Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло халқларга ўз ораларидан уларнинг воқелигини яхши тушунадиган, ҳиссиётларига таъсир қиладиган ва уларнинг аҳволини тушунтириб берадиган кишиларни чиқариб беради. Аллоҳ уларни ўз халқига мурожаат қилиш ва насиҳат йўллашга қодирлик неъмати билан сийлаган экан, ўз навбатида улар инсонлар қалблари ва ақлларини асир этиб, бу билан жамоатчилик фикрини шакллантирувчиларга айланадилар. Биз вазифалари не чоғлик муҳим эканини эслатмоқ ҳамда Умматга ўз ҳаққини танитмоқ учун, бу ҳайитда хусусан шундай инсонларга мурожаат қилмоқчимиз.

Исломий Умматда жамоатчилик фикрини шакллантирувчиларга:

Эй минбарлар, сайтлар, қаламлар, саҳифалар, каналлар, газеталар, дастурлар эгалари. Эй тарғиботга асосланган ва асосланмаган медиа платформалари. Эй Ислом, ҳаёт ва инсоният ишлари борасида чуқур тафаккурга эга бўлган, ҳаётнинг жиддий соҳалари билан, кўнгил очар ўйинлар билан ҳам шуғулланаётган барча турдаги оммавий ахборот вакиллари, биз сизларга Ислом Уммати халқлари орасида маслаҳат бериш, фикр билдириш ва ҳиссиётларни бошқариш вазифасини ўз зиммасига олган инсонлар, деган эътиборда ушбу ҳайитда мурожаат қиляпмиз… Зеро, Росулуллоҳ ﷺ бежиз бундай демаганлар:

«أَيُّمَا دَاعٍ دَعَا إِلَى شَيْءٍ كَانَ مَوْقُوفًا مَعَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، لاَ يُغَادِرُهُ وَلاَ يُفَارِقُهُ، وَإِنْ دَعَا رَجُلٌ رَجُلاً»

«Бирор даъватчи бир нарсага даъват қилган бўлса, қиёмат куни ўша нарса билан тўхтатилади. Ҳатто бир одам биттагина кишини чақирган бўлсин, уни тарк ҳам этолмайди, ажралиб ҳам ололмайди», дедилар, сўнг ушбу ояти каримани тиловат қилдилар:

وَقِفُوهُمْ إِنَّهُمْ مَسْئُولُونَ

«Уларни (то Менинг фармоним бўлмагунча) тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки улар (аввал ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишлари тўғрисида) сўралгувчидирлар» [Соффат 24]

Ишончимиз комилки, қуйидаги учта ҳақиқат Исломий Уммат халқларида жамоатчилик фикрига айланди.

Биринчи ҳақиқат: бугунги кунда Уммат Аллоҳ Азза ва Жалла инсоният учун танлаган ҳаёт манҳажи Ислом эканини англаб етди.

Иккинчи ҳақиқат: бир асрлик курашдан сўнг ўзининг куч-қудрати ва фаровонлиги Исломий Халифалик билан чамбарчас боғлиқлигини ҳам англаб етди.

Учинчи ҳақиқат: Исломий Уммат саҳобаи киромлар замонидаги каби исломий рошид бошқарувнинг қайтишини интизорлик билан кутмоқда. Ҳатто агар бу ишнинг амалга ошиш йўлини англаб етса ва ишонч ҳосил қилса, бунинг йўлида курашишга, ўзининг ва фарзандларининг жонини фидо этишга тайёр турибди.

Бу уч ҳақиқат Исломий Уммат халқларида жамоатчилик фикрига айланганига бизнинг ишончимиз комил. Лекин бу ҳақиқатлар Умматнинг нажот йўлидаги ҳаракатларини тартибга солишга кифоя қилмайди. Балки Уммат тил бириктирув ва муаммоларга юз тутган пайтда, исломий мафкура тафсилотларини ўргатадиган инсонларга муҳтож. Шу ерда Ислом Уммати фарзандларида жамоатчилик фикрини шакллантирувчиларнинг вазифаси исломий мафкура тафсилотлари билан Умматни бойитишдан иборатдир. Биз шу ўринда айни масъулиятли ишнинг аҳамияти ва жиддийлигини кўрсатадиган мисолларни келтириб ўтмоқчимиз.

Мисол учун, жамоатчилик фикрини шакллантирувчилар орасидаги Ислом Уммати бирлашишини истайдиган шахс ҳам ватанпарварликни сиёсий ғоя сифатида оммага тақдим этилишини маъқуллайди. Ёки исломий юртлар суверенитетини, масалан, бошқа юртлардан келган мусулмонларга фуқаролик бериш ёки фуқароликдан маҳрум қилиш қонунларини ҳурмат қилиш кераклигини таъкидлайди. Ватанпарварлик ҳамда ундан келиб чиққан суверенитет қонунлари хавфли сиёсий ғоялар эканини, булардан Ислом Уммати бирлигига зарба бериш кўзланганини унутиб қўяди. Ваҳоланки, бунинг ўрнига ватанпарварликни ҳаром деб билиб, оммани унинг хатаридан огоҳлантирмоғи керак эди. Шунингдек, инсон ўз халқи ва уларнинг манфаатларига содиқлигини БМТ қонунлари бўйича эмас, балки Ислом шариати бўйича намоён этиши кераклиги тўғрисида оммага фикр бериш учун ўзини етарлича сақофат билан бойитиши, бунда дангасалик қилмаслиги лозим эди.

Бу каби бепарволикларга яна бир мисол, мусулмон юртларидаги бирор шаҳар ҳарбий ҳужумга учраган пайтда, медиа контент яратувчилари ўз холисликларини кўрсатиб, тажовузкорнинг ҳужумини қораламоқдалар ва ҳужумга учраганларга ҳамдардлик билдирмоқдалар. Бироқ, кофир қўшиннинг ҳужумига мусулмон қўшинларни ҳаракатга келтириш билан жавоб берилади, деган тўғри фикрни Умматга сингдириш ўрнига, Ғарбдаги жамоатчилик фикрини ноқулай аҳволга солиб қўйган кампаниялар билан Исломий Умматдаги жамоатчилик фикрини чалғитишмоқда. Кейин эса, дунё давлатларини, айниқса, мустамлакачи кофир Ғарб давлатларини урушни тўхтатиш учун аралашишга чақирмоқдалар! Ваҳоланки, уларнинг вазифаси исломий юртлар мусулмонларнинг казармаларида биқиниб ётган қўшинларни сафарбар этиш билан мудофаа қилинади, деган тўғри фикр асосида Умматдаги жамоатчилик фикрини шакллантириш эди.

Эй Умматда жамоатчилик фикрини шакллантирувчилар!

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизларга Исломий Уммат олдидаги масъулиятингизни, бу масъулият Умматга соф исломий фикрни беришдан иборатлигини эслатмоқчимиз. Ҳизб ут-Таҳрир исломий қонунчилик манбаларидан далилнинг қуввати асосида истинбот қилинган фикрий-сиёсий материалларни сизларга ҳавола қилмоқда. Унда Ҳизб фикрий ва сиёсий муаммоларга оид шаръий қарашларни ҳамда Уммат олдида турган замонавий муаммоларнинг шаръий ечимларини тақдим этмоқда. Эй минбарлар эгалари, эй жамоатчилик фикрини шакллантирувчилар, эҳтиёт бўлинг. Умматга нафс-ҳаводан олинган сиёсий тажрибаларни беришдан эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда, ўзингизни ҳам, ўзингиз билан бирга одамларни ҳам йўлдан оздирасиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

ليَحْمِلُواْ أَوْزَارَهُمْ كَامِلَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَمِنْ أَوْزَارِ الَّذِينَ يُضِلُّونَهُم بِغَيْرِ عِلْمٍ أَلاَ سَاء مَا يَزِرُونَ

«Улар (бу ёлғон сўзларни, бошқа одамларни йўлдан оздириш учун ва оқибатда) қиёмат кунида, ўзларининг барча гуноҳларига ҳамда ўзлари жаҳолат билан йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам (бир қисмига) жавобгар бўлиш учун (айтгандирлар). Огоҳ бўлингиз, улар жуда ёмон юкни (яъни, гуноҳларни) орқалаб олибдилар» [Наҳл 26]

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Ҳайитингиз муборак бўлсин.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here