Дунёнинг бутун кучлари барпо бўлажак Халифаликка қарши тура олмайдиган даражада заифдир

156
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Дунёнинг бутун кучлари барпо бўлажак Халифаликка қарши тура олмайдиган даражада заифдир

Бугунги кунда дунёда мусулмонлар сони 1.9 миллиардга етди. Уммат элликдан зиёд давлатга бўлиниб кетган бўлсада, бироқ у шарқда Индонезиядан ғарбда Марокашгача чўзилган ўзига хос стратегик мавқега эга. У Малакка бўғози, Ҳурмуз бўғози ва Сувайш канали каби халқаро савдо учун зарур бўлган сув йўлларини назорат қила олади. Умматнинг мусулмон юртлари нефт, газ, кўмир, литий (кумушранг металл) ва олтин каби улкан табиий бойликларга эга. Бутун Ислом Уммати йирик ҳарбий кучга эга. Бундан ташқари, Умматда ядровий ва узоқ масофага учувчи ракета тизимлари бор. Дунёнинг етакчи давлатини барпо қилиш учун лозим бўладиган мана шундай потенциал мавжуд бўлишига қарамай, дунё ишлари масаласида мусулмонларга жой қолмади. Улар худди чорвалар каби ҳайдалиб, чор атрофдан дунё бўрилар ҳужумига дуч келмоқдалар!

Вазиятимиз оғир. Аммо қўлимизда шундай улкан имкониятларнинг борлиги бизни ўзгариш ҳақида фикрлашга ундамоқда. Лекин кўпчилик одамлар саёз фикрлаб, ҳозирдаги дунё кучлари кучли, уларга бас келолмаймиз, дейишмоқда. Бу нотўғри. Энг буюк куч Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодир, У зот мўминлар билан биргадир. Аллоҳнинг нусрат-ёрдами билан Ислом Уммати қўлида қанча-қанча йирик кучларнинг мағлуб бўлганига Ислом тарихи гувоҳ. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ

«Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни нусрат-ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Мўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]

Шунга қарамай, кўпчилик (ҳозирда дунёнинг ҳукмрон кучи бўлиб турган) Америкадан қўрқяпти. Ҳолбуки, АҚШ қуролли кучлари сўнгги йигирма йил ичида Афғонистондаги забардаст ўғлонлар қўлида шармандали мағлубиятга юз тутди. Шу даражадаки, Вашингтон қандай бўлмасин ўз нуфузини сақлаб қолиш учун улар билан тинчлик ўрнатишни талаб қила бошлади. Мана, Американинг ҳарбий кучлари ҳоли. У ҳақиқий ўғлонларга қарши туришга кучи етмаяпти.

Иқтисодий кучга келсак, АҚШ иқтисодиёти 2008 йилги кризисдан сўнг, ҳатто коронавирус пандемиясидан олдин, яна бир глобал кризисни бошдан кечирди. Трамп Американинг ҳолдан тойган бундай иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида, юртда иш жойларини қайтариш учун глобаллашув тизимини ўзгартира бошлади. Савдони эркинлаштиришдан протекционистик чораларга ўтилганда эса, бутун дунё АҚШ-Европа ва АҚШ-Хитой ўртасидаги савдо урушларига гувоҳ бўлди. Ўзаро рақобат қаттиқ аланга олиши кутилмоқда. Чунки оғир аҳволда қолган Жаҳон иқтисодиётининг барча тармоқлари ўртасида кураш бошланган.

Сиёсий жиҳатга келсак, одамларнинг демократияга бўлган ишончлари сезиларли даражада пасайган. Оддий инсонлар ҳам ҳукмрон элита тарафида туришдан бош тортмоқдалар. Чуни элита қўлга киритган имтиёзлар уларнинг ҳисобига бўлган. Бундан ташқари, улар озчилик миллатларга нисбатан ирқий камситишдан безишган. АҚШда «Black Lives Matter» (Қора танлилар ҳаёти муҳим) номли ҳаракатнинг тузилгани буни яққол кўрсатиб турибди. Америка жамиятида юзага келган ёриқ ва синиқларни яширишнинг иложи йўқ бўлиб, у тобора кенгайиб бормоқда. Буни АҚШ президенти Жо Байден 2021 йил 20 январда президентлик инаугурациясида қилган мурожаатида «вирус кенг тарқалган. Ирқчилик систематик равишда кучаймоқда. Ғазаб, нафрат, ёмон кўриш, зўравонлик, экстремизм, қонунбузарлик… касаллик, ишсизлик, умидсизлик кенг ёйилмоқда», дея эътироф этди.

Йирик кучлар орасида, айниқса, Америкадаги бундай заиф вазият Ислом Умматининг Халифаликни барпо этиши учун олтин фурсатдир. Чунки Халифалик бутун мусулмон юртларини битта қудратли давлатга бирлаштириш орқали энг йирик давлатга айланиши мумкин. У дунёдаги барча мазлумларга ҳидоят машъаласи бўлади. Чунки ҳокимлару фуқаролар, оқ танлилару қора танлилар, мусулмонлару ғайримусулмонлар устидан Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритилади. Кучли кучсизга зўравонлик қилмайдиган бўлади.

Дунё халқлари, шу жумладан ғарблик халқлар Халифалик тузуми ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар соясида яшаб, адолат, фаровонлик, хавфсизлик ва тинчликни кўрганларида эди, уларнинг ўзлари Ислом Умматидан Халифалик давлатини қайта барпо этишни ёппасига талаб қилган бўлар эдилар. Аммо оламнинг Ислом билан уйғониши ўртасида капиталист дарғалар тўсиқ бўлиб турибди. Улар тузумлар, ҳукмдорлар ва жинояткор олигарх-магнатлардан иборат бўлиб, инсониятнинг Ислом билан кўзини очишига, у билан тинишишига ва бахт-саодатли бўлиб, дунё ва охиратда нажот топиш фақат Исломдалигини англашига йўл қўйишмаяпти. Шунинг учун Аллоҳнинг изни ила, тез кунда Халифалик барпо бўлганда одамлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб киражаклар, худди кичик Буш «Бу мусулмонлар, агар битта исломий давлатга бирлашишга муваффақ бўлишса, қолган давлатлар худди домино тошлари каби бирин-кетин йиқилади. Унда бу ишни тўхтатиб қолишга жуда кеч бўлади», дея айтганидек, оламдаги куфр давлатлари бирин-кетин йиқилади. Модомики, бу ҳақиқатни куфр дарғалари англаётган экан, кўплаб мусулмонлар, айниқса, куч-қудрат эгалари нега англамаяптилар, ахир қуролли кучлар ва аскарлар шуларнинг назоратида-ку?! Бас, куч-қудрат соҳиблари учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш учун нусрат-ёрдам беришлари вақти аллақачон келди. Бунинг учун керакли барча имкониятлар тайёр.

Роя газетасининг 2021 йил 10 март чоршанба кунги 329-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here