Туркия қамоқларида сақланаётган ИДнинг ўзбекистонлик аъзолари экстрадиция қилинади

237
0

Туркия қамоқларида сақланаётган ИДнинг ўзбекистонлик аъзолари экстрадиция қилинади

Туркияда “Ислом давлати” террор гуруҳига мансубликда айбланиб қамоққа олинган 956 нафар одамнинг 82 нафари ўзбекистонликдир. Улар тез орада ватанига экстрадиция қилинади.

Бундан ташқари экстрадиция қилиниши кутилаётган жангарилар орасида Қирғизистоннинг 23, Қозоғистоннинг 10, Туркманистоннинг 6 ва Россиянинг 99 нафар фуқароси бор.

Ўтган ҳафтада Туркия ички ишлар вазири Сулайман Сойлу “Ислом давлати”га мансубликда айбланиб қамоқларда сақланаётган 956 нафар одам 11 ноябрдан бошлаб ўз ватанларига экстрадиция қилинишини билдирган эди.

Жорий йилнинг 30 май куни ўзбекистонлик 156 аёл ва бола «Меҳр» инсонпарварлик операцияси доирасида махсус авиарейс билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан Тошкентга олиб келинганди. ​

10 октябрь куни эса Ўзбекистонга Ироқдан 64 нафар ўзбек бола қайтарилган эди.

Айни пайтда Сурия ва Ироқ ҳудудида қолаётган ёки 2011 йил – Сурияда фуқаролик уруши бошланганидан сўнг бу давлатга, кейинроқ Ироққа борган ўзбекистонликларнинг аниқ сони Озодликка маълум эмас.

АҚШдаги Soufan Group тахминича, 2016 йилнинг майига қадар Ироқ ва Сурияга камида бир ярим минг ўзбекистонлик борган, Марказий Осиёдан борганлар сони эса 4 минг 200 кишидир. Манба: “Озодлик радиоси”

Таҳлил: Шомда уруш бошланганида АҚШ олам мусулмонлари учун Туркия орқали Сурияга ўтиш корридори очиб берган эди. Энди яна Туркия орқали уларни ўз юртларига қайтармоқчи!

Халқаро сиёсат Сурияда, Ислом ва мусулмонларга нисбатан ғойриинсоний зулмлар амалга оширилаётган видио лавҳалар тарқатиб, мусулмонларнинг туйғуларини жумбушга келтириш билан бир қаторда, ҳар бир мамлакатдан “Ислом давлати” ташкилотига одам юбориш имкониятига эга атайин муҳитлар пайдо бўлишига шароитлар яратиб берди. Уларни маҳаллий ҳокимиятлар воситасида яширин ҳимоя қилди. Исломий мамлакатлар ўз юртидан чиқиб бораётган мусулмонлар оқимига кўз юмиб, уларни халқаро сиёсат ихтиёрига топшириб беришди. Туркия дунё бўйлаб оқиб кириб келаётган мужоҳид мусулмонларни давлат миқёсида Сурияга йўналтириб турди.

Шу кунга келиб Суриядаги вазият ўзгариб, АҚШ у ердаги мужоҳидларнинг қўлга олинганларини оила аъзолари билан яна Туркия орқали ўз юртларига қайтармоқчи бўляпти. Қолганларини қириб юбориш мақсадида АҚШ ҳарбийлари Сурияга бостириб кириб боряпти. уйларига қайтаётганларни ҳам ўз юртларида қамоқхоналар, таҳқирланиш ва диндан узоқлатиш тадбирлари (концлагерлар) амалиётлари кутмоқда.

Биз Мусулмонлар, халқаро сиёсат ва вазиятларга тўғри баҳо бера олмай жуда кўп хатоларга йўл беряпмиз. Дунёда рўй бераётган ҳар бир ҳарбий, иқтисодий, сақофий тадбирлар ортида етакчи давлатларнинг ҳар турли мақсадлари ётади. Мана шу сиёсий онгдан келиб чиқиб, тадбир билан олиб борилмаган ҳар бир иш ҳаракатимиз аянчли оқибатларга олиб бораверади!

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here