Муслима аёллар ишaтирокидаги гўзаллик конкурси тафсилоти

177
0

Муслима аёллар ишaтирокидаги гўзаллик конкурси тафсилоти

 Россиянинг  AsJUST.ru  сайтининг хабар беришича аёллар ким бўлишидан қатъий назар дунёдаги нозик ҳилқат ҳисобланади ва бахтли яшашга, дунё лаззатларидан баҳраманд бўлишликка ҳақлидир. Шунга кўра сайт мусулмон аёллар орасида бўлиб ўтган гўзаллик конкурси тафсилотини қуйидагича таърифлайди:

«Муслима аёллар иштирокида ўтказилган гўзаллик конкурси, шунга ўхшаш оламда ўтаётган бошқа конкурслардан бутунлай фарқланади. Бу ерда ички чўмилиш либоси ўрнига ҳижоб, рақсга тушиш, куйлаш ва ҳоказолар ўрнига диний мавзулар муҳокама қилинади. Конкурснинг якуний босқичига тайрёланиш жараёнида катнашувчилар тонг саҳарда туриб, намоз ўқийдилар, сўнгра ўзларига оро бериб, конкурс шартларига ҳозирлик кўрадилар. Муслима гўзаллар орасида турли касб эгалари — муҳандислар, докторлар, ўқитувчилар бор».

Эслатиб ўтамиз,  «Жаҳон муслима гўзали» (Miss World Muslimah) — конкурси ҳар йили Индонезия давлатида бўлиб ўтади. Қизлар бу конкурсда ижтимоий саволарга жавоб берадилар, шунингдек диний масалалар бўйича фикр алмаштирадилар.

Бу конкурс учун Мусулмон оламидаги машҳур шахсиятлар ҳакамлар ҳайати улароқ белгиланди.

«Конкурсдан мақсад Ислом оламидаги хотин-қизларнинг нафосат, назокат ва меҳру оқибатларини ва муомала, кийиниш одобларини дунёга таништишдан иборатдир», дейилади хабарда.

20 қатнашувчилар орасидан бир неча даражада ғолибалар аниқланади; конкурснинг асосий ғолибаси, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибаси, энг чиройли Қуръон тиловати соҳибаси ҳамда энг маҳоратли ва истеъдодли иштирокчи номинацияси, шунингдек ҳаммадан кўра ғайратли ва тамошобинлар олқишига сазовор бўлган рақам соҳибаси аниқланади.

Энг юқори соврин — Маккага, яъни Ҳаж сафарига зиёрат деб белгиланган.

Изоҳ:

Астағфируллоҳ. Нақадар пасткашлик! Куфр олами устимиздан кулиб, масхара қилса, номусимизни топтаса-ю биз пайқамай, алданиб яшайверсак!

«Аёллар қулоқлари билан ошиқ бўлади», деган чўпчак наҳотки муслима аёлга нисбатан ҳам қўлланилса?! Муслима аёл шаъни, шарафини топталишига йўл қўймаслиги лозим. Ислом муслима аёл даражасини юқори кўтарди. Наҳотки бу неъматга нонкўрлик қилсак?!

Бизларга бундай қалбаки «мурувват» керак эмас !

Аллоҳга қасамки, аёл киши ўзининг азизлиги, шарафи ва улуғлигига фақат Ислом билангина эришди. Балки, ҳозирги пайтда шарқу-ғарбдаги аёллар ҳуррият ва маданият даъвогарлари ривожлантираётган нарсаларнинг аксини айтиб ҳайқирмоқдалар. Барчага маълумки, бу кофир диёрларда аёл киши ёш ва гўзал чоғида унинг ёшлиги ва жамолидан фойдаланадилар, вужудидан лаззат оладилар, аммо  ёши ўтгач унга кераксиз буюмдек муомала қилинади.

Исломда аёл киши, сақланиши вожиб бўлган номус қатори қаралади. Ҳатто шаръий таълим олиш, илм бериш ва уни бошқаларга тарқатиш ҳам маълум қоидалар асосида тартибга солинган.

Айни конкурслар Ислом қадриятларига мутлақо зид. Чунки номаҳрамлар орасида ҳуснини, қоматини, фаросатини кўз-кўз қилиш Шариат аҳкомларига тўғри келмайди. Бу каби ғарбча усулдаги аёл ҳомийлари, Шариат белиглаган нормаларни бузиб, муслима аёлни ҳижобланган реклама манбаига айлантиришни истамоқда.

 Ҳар қандай йўллиққан нарсани яхшилик қатори қабул қилишлик улкан хато ҳисобланади, Мусулмон  ўйғоқ бўлиши , ҳушёр бўлиши зарур!

Мунаввара.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here