Путин ва Эрдогон иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларни муҳокама қилишди

314
0

Путин ва Эрдогон иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларни муҳокама қилишди

 Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Эрдогон Кремлда музокаралар олиб борди.

 Россия президенти Туркиядаги “Аккую” атом электр станцияси қурилишини икки мамлакатнинг энергетика соҳасидаги муҳим лойиҳалардан бири деб атади. Унинг сўзларига кўра, АЭСнинг биринчи блоки 2023 йилда, Туркия Республикасининг юз йиллик юбилейига ишга туширилиши режалаштирилган.

 Путин шунингдек, “Турк оқими” газ ўтказгичини ишга туширишга тайёргарликка ҳам эътибор қаратди. Унинг қайд этишича, газ ўтказгич шу йил ишга тушиши учун Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги қабул терминали қурилишини якунлаш лозим.

 Эрдогон “Турк оқими”нинг қуруқликдан ўтадиган қисми йил охиригача қуриб битказилишини билдирди. 

 Россия ва Туркия президентлари газ нархини ҳам муҳокама қилишди. Путин Анқара маълум бир нархни айтаётганини, “Газпром” эса газ нархини бозордан келиб чиқиб белгилашини қайд этди.

 Унинг сўзларига кўра, Россия Туркия бозорини қадрлайди ва шу боис бу борада умумий қарорга келинади.

 Бундан ташқари президентлар ҳарбий ҳамкорлик масалаларни ҳам кўриб чиқишди. Путин ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.

 “Биринчи ўринда гап С-400 “Триумф” зенит ракета тизимларини етказиб бериш бўйича шартномани амалга ошириш ҳақида бормоқда”,- деди Путин.

 У шу билан бирга Туркияга ҳарбий маҳсулотлар етказиб бериш бўйча бошқа лойиҳалар ҳам борлигини таъкидлади.

  Шунингдек,Туркия президенти Суриянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш зарурлигини айтди.

 “Биз Сурияда Россия билан ҳамкорликда ишламоқдамиз, террорчи унсурлар борлиги сабабли ишимиз мураккаб кечмоқда. Суриянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш жуда муҳим. Ҳамкорлигимизни айнан мана шу йўналишда сақлаб қолишимиз лозим”, — деди Эрдогон.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here