Ливия: АҚШ ва Британия малайларининг фитналари

110
0

Ливия: АҚШ ва Британия малайларининг фитналари

 4-апрел куни Ливия миллий армияси раҳбари Халифа Хафтар Ливия пойтахти Триполига ҳужум қилиш бўйича буйруқ берди. Хафтар ўз мурожаатида шундай деди: “Триполини… жангари ва террористлардан озод қилиш вақти келди” (“Al Hadath”, 2019-йил, 4-апрел). Бугунги кунда Хафтар армияси Триполи яқинида Миллий бирлик ҳукумати қўшинларига қарши жанг олиб бормоқда. Бунга қадар Хафтар Ливиянинг жанубий ҳудудларини босиб олган эди. Бу кескинлик Қаззофий ўлдирилганидан бери тўхтамаяпти. Чунки, Ливияда ўзаро курашаётган томонларнинг ортида ташқи кучлар турибди ва у очкўзларнинг “овқат талашиши” тугамайди.

 Қаззофий даврида мамлакатнинг сиёсий элитаси Британияга ён босар, сабаби Қаззофий Британия малайи бўлган. Бундан фарқли ўлароқ АҚШнинг таъсири деярли йўқ эди. 2011-йили Ливияда қўзғолон бошланиб мамлакат президенти Қаззофий қатл қилинди, бироқ, мамлакатда эски сиёсий элита ўзгаришсиз қолди, шу сабабли Ливия сиёсатида Британия ҳукмронлиги сақланиб турипти. Европа, асосан, Британия Ливияда тезроқ сайловлар ўтказиб, ўзига итоаткор ҳукумат ва парламент тузишга ҳаракат қилди. 2015-йили Европа БМТ Хавфсизлик кенгашида Ливия масаласи ечимини илгари суриб, кучли босим ярата олгани сабабли АҚШ бу сиёсий ечимга рози бўлишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, 2015- йилда халқаро ҳамжамият тан олган Миллий бирлик ҳукумати тузилди ва ҳукуматга ҳозир Европага малай Фаёз ас-Сараж раҳбарлик қилиб келяпти.

 АҚШ Ливиядаги сиёсий жараёнлар ва ечимларга қарши ҳаракат қилиб, уларни олдини олиш ёки кечиктиришга ҳаракат қилмоқда. Сабаби АҚШ Ливиядаги сиёсий элита Британиянинг “мулки” эканини яхши тушинади, шу сабабли ҳар қандай сайлов британияпараст одамларни ҳукуматга келишига имконият пайдо қилишини билади. Шунинг учун ҳам АҚШ Ливияда ўзига малай сиёсий элитани пайдо қилишга интилмоқда. Бунинг учун вақт керак ва АҚШга малай сиёсий элита пайдо бўлгунича сиёсий жараёнларга тўсқинлик қилиш зарур. Шу сабабли, Америка сиёсий жараёнга тўсқинлик қилиш учун ҳарбий ҳаракатларни танлади ва бу режани амалга оширишни малайи Халифа Хатарга топширди.

 Халифа Хафтар тўғрисида айтадиган бўлсак, Муаммар Қаззофий 1969-йилда мамлакатда ҳарбий тўнтариш амалга ошириб, ҳукуматни қўлга олганда Хафтар у билан бирга бўлган. Хафтар ўтган асрнинг 80-йилларида бўлиб ўтган Ливия-Чад урушида иштирок этган. 1987-йили Чад ҳарбийлари Хафтар ва у раҳбарлик қилган Ливия ҳарбийларини асирга олишди. Кейин Америка воситачилик ролини бажарди, МРБ эса 1990-йилда Хафтарни озод қилиш бўйича Чад ҳукумати билан музокаралар ўтказди. Шундай қилиб, АҚШ Хафтарни Америкага олиб кетди ва у ҳорижда Ливия муҳолифат ҳаракатига қўшилди. Хафтар ўшандан бошлаб 20 йил давомида Виржиния штатида яшади ва МРБ назоратида партизанлик уруши олиб боришни ўрганди. 2011-йили Ливияда қўзғолон бошланганидан сўнг Хафтар мамлакатга қайтиб келиб, Америка режасини амалга оширишга киришди. АҚШ Хафтарга қурол-яроқ билан кўмак кўрсатди, натижада у Ливия жанубида ҳукмронлик ўрнатиб Вакиллар палатасини назорат қила бошлади.

 Шундай қилиб, мамлакат шарқида Америка малайи Хафтар назорат қилган парламент, мамлакат ғарбида эса БМТ қўллаган, халқаро ҳамжамият тан олган европапараст Миллий бирлик ҳукумати пайдо бўлди.

 2018-йил 13-ноябрда Италиянинг Палермо шаҳрида Ливия бўйича конференция бўлиб ўтди. Конференцияда БМТнинг Ливиядаги махсус вакили Ғассон Салома 2019-йил баҳорида Ливияда сайловлар ўтказишни таклиф қилди, конференция иштирокчилари бу ташаббусини қўллаб-қувватлашди.

 2019-йил март ойида Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида видео-алоқа орқали қатнашган БМТнинг Ливиядаги махсус вакили Ғассон Салома бундай деди: “14-апрелда Ливияда Умумий миллий конференция бўлиб ўтади, бу саккиз йил аввал бошланган ўтиш даври инқирозини ечиш учун имконият. Мамлакатни яқин келажакда нима кутиб тургани – барқарорлик ёки можароларни давом этиши унга (Умумий миллик конференция) боғлиқ”. Салома бундай деб қўшимча қилди: “Агар ливияликлар мазкур конференция таклиф қилаётган имкониятлардан фойдаланиб қолишмаса, бу сиёсий инқироз ва можароларни англатади. Эртами-кечми инқироз бари бир можарога олиб келади”.

 4-апрелда Хафтар Триполига ҳужум қилишни эълон қилганидан сўнг Гуттериш Бенғозида Хафтар билан учрашиб, 5-апрелда Твиттерда бундай баёнот қолдирди: “Мен юрагим оғриб ва жидий хавотир билан Ливиядан чиқиб кетяпман. Мен Триполи ва унинг атрофида қон тўкилишини олдини олиш учун хали ҳам имконият бор деб умид қиламан”. БМТ бош котиби Антонио Гуттерриш Хафтарнинг ҳужумини қораламади ва шу орқали Хафтарни қўллашини кўрсатди.

 4-апрелда “Британия зудлик билан Ливия бўйича Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказишни талаб қилди.. йиғилиш 5-апрелда ёпиқ эшиклар ортида ўтказиладиган бўлди”. (“AFP”, 2019-йил, 5-апрел).

 6-апрелда БМТнинг Ливия бўйича махсус вакили Ғассон Салома можарога қарамай Умумий миллий конференция ўз вақтида ўтказилишини маълум қилди. Ғассон Салома бундай деди: “Биз Умумий миллий конференцияни уюштириш учун бир йил давомида ишладик ва шунча бажарилган сиёсий ишдан бирданига бош тортмаймиз… Биз бундай қалтис вақтда ва ҳарбий ҳаракатлар давом этаётганда конференция ўтказиш қинйиг масала эканлигини биламиз. Бироқ, биз уни ўз вақтида ўтказишда қатъий турамиз”. (“VOA”, 2019-йил, 6-апрел).

 Хафтарни Триполига ҳужум қилиши – Умумий миллий конференцияга тўсиқ қўйишни бирдан бир йўли бўлиб турипти. 9-апрелда Ғассон Салома Ливиядаги можаро туфайли Умумий миллий конференция бошқа муддатга кўчирилганини маълум қилди: “Биз тарихий имкониятни қўлдан чиқариб юбормаслик учун эҳтёткорлик билан ҳаракат қилиш ва шошилмасликка қарор қилдик… Биз бор имкониятмиз билан конференцияни тезроқ ўтказишга ҳаракат қиламиз”. (“ТАСС”, 2019-йил, 9-апрел).

 Ливияда ташқи кучлар: Америка билан Британия мана шундай кураш олиб боришмоқда. Ачинарлиси, мустамлакачилар манфаатларини таъминлаган бу урушда мусулмонлар қони тўкилмоқда, ундан ҳам ёмони кофирнинг манфаатлари деб мусулмон мусулмонни ўлдирмоқда.

 Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنْصَرُونَ

“Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна сизни дўзах олови тутмасин. Сиз учун Аллоҳдан ўзга дўстлар йўқ. Сўнгра ёрдам берилмайсизлар” [11:113]

 Росуллуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«كلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ»

Мусулмонга мусулмоннинг номусимоли ва қони ҳаромдир. (Муслим).

Абдулҳақ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here