Саудия ва Исроил битими

101
0

001

Доимо бир бирига душманлигини изҳор қилиб келган икки давлат – Исроил билан Саудия арабистони умумий душманга қарши иттифоқ қилишгани ҳақида хабарлар тарқалди. Британиянинг “Санди Таймс” газетасининг ёзишича, Саудия қироллиги ва яҳуд давлати Эроннинг ядро дастурига оид Женева музокаралари самара бермаса Теҳронга қарши биргаликда ҳужум қилиш устида бош қотирмоқда.

Женева музокаралари наф берган тақдирда ҳам Исроил назарида музокаралар кун тартибида Эрон ядро дастурини бутунлай йўқ қилиш масаласи ўртага қўйилмаган. Саудия қироллиги ҳам, яҳуд давлати ҳам, Теҳрон ядро қуроли устида ишлашни тўхтатгани йўқ деган фикрда.

Саудия арабистони билан Эрон ўртасида аввалдан зиддият мавжуд. У Эронни минтақада кучли давлатга айланишини истамайди. Шунинг учун қироллик Женева музокараларини олқишламади. Шунингдек у АҚШ Эронга нисбатан жазо чораларини кечиктирганидан норози.

“Санди Таймс” газетасига кўра, Саудия арабистони Исроил самалётлари учун ўз ҳаво сарҳадларини ланг очиб берган. “Саудия арабистонининг ўзи ҳам учувчисиз самалётлари орқали урушда иштирок этиши мумкин”, дейилади мақолада.

Бироқ Саудия тарафи Исроил билан ўрталарида келишув бўлганлигини рад қилмоқда. Саудия ташқи ишлар вазирлигидаги бир манбанинг билдиришича, Британиянинг “Санди Таймс” газетасида келтирилган мақола ҳақиқатга зиддир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here