Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Islomda orta echim
Oktam
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Islomda orta echim
        February 3, 2015, 07:17
Иқтибос

Assalomu alaykum...
Islomda o'rta echimni ushlash kerak deyishyapti imomlar tushuntirib bering

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Islomda orta echim
        February 3, 2015, 11:38
Иқтибос

Ва алайкум ассалом
Исломда ўртача ечим йўқ, ўртача ечимни воқейси "Ибодатларда намоз, рўзани бажаришлик, аммо ҳаёт муаммоларини ечими бўлган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа ҳукмларда Исломни ташлаб инсонлар тарафидан тузилган тузимларни олишликдир." Бундай ечимни ислом қатий рад қилган.
Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ С.А.В.га хитоб қилиб, шундай дейди:
– „Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган хақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!“ [5:48]
Яна айтади:
– „(Эй Мухаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!“ [5:49]
Расулуллоҳ С.А.В.га одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, дейилган хитоб у кишининг Умматига бўлган хитобдир. Ўртача ечимни олишлик Аллоҳ нозил қилган ҳукмларни айримларини олиб, айримларини тарк қилишликдир, бундай қилишдан Ислом қатий қайтарган ва Қуръони Каримнинг бошқа оятларида яхудийларга Аллоҳ нозил қилган ҳукмларини баъзиларини олиб, баъзиларини инкор қилгани учун, Аллоҳ уларга охиратда хорликни ва аламли азобни ваъда қилган, бу оятларнинг нозил бўлиши яхудийлар ҳақида бўлса ҳам, ҳукм ҳамма инсониятга умумийдир.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.