Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: фитр садақаси
masud
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post фитр садақаси
        February 3, 2015, 06:57
Иқтибос

Фитр садақаси нима, ҳукми нима? Ким беради, қачон беради?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: фитр садақаси
        February 3, 2015, 11:25
Иқтибос

Фитр садақаси - ўзи учун ва қарамоғидагилар учун рамазонда билиб - билмай қилган камчиликлар учун каффора сифатида бериладиган садақа. Бир кунлик таъминотидан ортиқча нарсага эга бўлган камбағал фитр садақасини бериши суннат, бой(нисобга эга бўлган шахс)га вожиб. Ота - оналарига, боболарига, эналарига, балоғат ёшидан ўтган болаларига ҳатто аёлига (нафақаси вожиб бўлса ҳам) фитр садақасини бериш вожиб эмас, чунки у ибодат, нафақа эмас. Лекин уларга ҳам бериб қўйса - уларнинг талабига кўра - улардан ҳам соқит бўлаверади. Балоғатга етмаган ёш болаларга ҳатто ийди рамазон тонгидан аввал туғулган чақалоққа ғам фитр садақасини бериш керак. Росулуллоҳ С.А.В.:

- “ёшу - қаридан, хуру - қулдан ярим соъ буғдой ёки бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа беринглар”- дедилар. яна:

-“Қарамоғингларда бўлганлардан беринглар”- дедилар.
Бир соo = 2176г ёки 2,176 кг-га тенг. ҳадисда зикр қилинганлардан бошқа нарсалардан бермоқчи бўлса ўшалардан бирининг қадричасини беради. Ушбу фитр садақасини ийди рамазан тонгидан ийд намози ўқилгунгача бериш суннат, аввалдан бериб қўйса ҳам бўлади. Вақт ўтиб кетиб, адо қилмаган бўлса қазосини адо қилади. Фитр садақаси камбағал – мискинларга (закот сарф қилинадиганлар)га берилади.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.066 seconds.