Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл
jon
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Аёл
        February 2, 2015, 14:42
Иқтибос

Икки аёл сафарда бир бирига махрам бўладими.
Уйғониш, Уйғоқ халқ, Уйғоқ киши сўзлари кўп ишлаяпди, шуни тушинтириб бераоласизларми.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Аёл
        February 2, 2015, 16:15
Иқтибос

Аёллар сафарда бир бирига махрам бўлмайди, махрам деганда эркак махрамлар назарда тутилган. Ханафийя мазхабидаги мужтахидларни фикри "Аёлга махрами билан чиқиши вожиб бўлган сафар уч кунлик сафардир". Ундан пасида аёллар ишанчли аёллар билан бир бирига махрам бўлмаса ҳам сафар қилса бўлади.

тафсилоти:
Расулуллоҳ С.А.В.нинг: “Аёл киши фақат маҳрами билан биргагина сафарга чиқади”, деган, “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг маҳрамсиз бир кун ва бир кеча юриладиган масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, фақат маҳрами билан бўлсагина ҳалол бўлади”, деган ҳадислари бор.

Бухорий ибн Умар орқали «уч кун», деб ривоят қилган бўлса, Абу Саид Худрий орқали «икки кун», деб ривоят қилди. Бухорий Абу Ҳурайра орқали «бир кун ва бир кеча», деб ривоят қилган бўлса, ибн Аббос ва ибн Умар орқали ҳам «бир кун ва бир кеча», деб ривоят қилди. Яъни, сафар (муддати) Бухорий, Муслим, Термизий, Аҳмад, Доримий, Абу Довуд ривоятида замон билан (уч кун ёки уч кеча, икки кун, бир кун ва бир кеча, бир кеча, деб) муқаййад (чекланиб) келган.
Мутлақни муқаййадга қамл қилиш ва далиллар ўртасини жамлаш билан шаръий ҳукм шу бўладики, аёл киши озроқ масофага фақат маҳрами билан сафар қилади, яъни бир кечалик масофага ёлғиз ўзи сафар қилмайди. Чунки бир кечалик масофага сафар қилмаслигидан икки кунлик, уч кунлик... масофага сафар қилмаслиги ўз-ўзидан келиб чиқади. Луғатда араблар кечани комил кунга, яъни бир кеча ва кундузга нисбатан қўллайдилар. Аллоҳ Таоло деди:
– „(Аллоҳ) айтди: «Сенга белги шуки, соппа-соғ бўлган ҳолингда уч кечагача (яъни кунгача) одамларга гапира олмайсан»“. [19:10]
– „(Аллоҳ) айтди: «Сенга белги шуки, уч кундуз (яъни уч кун) одамларга фақат имо-ишора билангина гапира оласан“, [3:41]
деди. Бу иккала оятдан “кеча” ва “кундуз”лар кунлар эканлиги шундоқ аниқ кўриниб турибди. Араблар: «Унга фалон ойнинг фалон кечасида мактуб ёзиб юбордим», яъни фалон кунда ёзиб юбордим, дейишади.

Демак, ҳаром қилинган нарса аёл кишининг бир кун ва бир кечалик масофага маҳрамсиз ёки эрининг ҳамроҳлигисиз сафар қилишидир. Биз олиб, қабул қилган нарса - шудир. Бинобарин, аёл кишини маҳрамсиз сафарга чиқиши ҳаромлигини сафрда аёлларнинг шерик бўлишлиги бекор қилолмайди, яъни аёллар шерик бўлса ҳам ёл киши маҳрамсиз ёки эрининг ҳамроҳлигисиз бир кеча-кундузлик сафарга чиқиши ҳаром.

Инсон бу оламни ва ўзини ким яратди, нима учун яратди ва инсон нима мақсатда яшаши керак деган ўзидаги тугунни ечиб олса ва шу асосда яшаса уйғоқ бўлади. Аммо ечиб олсаю, ўз ечимига тескари бошқаларга эргашиб яшаса уни уйғоқ инсон дейилмайди. Бундай имконият инсонга берилган, хайвонларга бундай имконият берилмаган, улар фикирлай олмайдилар.

Агар бу ечим ақилни қаноатлантириб, инсон табиатидаги ожизлик, ноқислик ва яратувчига мухтож эканлигига тўғри келса, бундай ечим тўғри. Бу тўғри ечим Ислом ақидасидир, Сахобалар Р.А. бу ақидани қабул қилиб ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам уйғотди ва тубанликдан юксакликга олиб чиқди. Агар ечим бу қоидага тушмаса нотўғри уйғониш бўлади ва динни ҳаётдан ажратиб, инсонга нафси хоҳлаган бутун ёмонликларга йўл очиб беради.
тафсилот

Уйғониш - ҳаётни тушиниб яшаш, яъни ҳаётнинг барча соҳаларини: иқтисод, ижтимо, бошқарув, таълим - тарбия, ташқи сиёсат ва ҳоказоларни қандай бўлишини тушиниб, шу тушинчаси бўйича ўша нарсаларга ёндошишга айтилади. Ўшандай инсонга “уйғоқ инсон”, шундай халққа “уйғоқ халқ” дейилади. Уйғониш учун аввало ўзи яшаб турган коинотни, ҳаётини ва ўзининг кимлигини, Коинотдаги ўрнини, қаердан келганлиги, ҳаёти тугагандан кейин қаерга кетишини ҳечқандай гумонсиз, аниқ қилиб ечиб олиши керак. Кейин шу асосдан туриб ҳаётнинг барча соҳаларини ечиб олса ва бировга тақлид қилмасдан ўзи ечган ечимлар бўйича яшаса ва шу ечим асосида инсонларга, амалларига ва воқеа - ҳодисаларга баҳо берсагина уйғоқ бўлади. Бундай инсоннинг ўз ечими бўлганликдан, бошқага тақлид қилмаганидан уни ҳеч ким адаштира олмайди, ҳеч кимга алданмайди.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.029 seconds.