Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Тўйлар
bakr
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Тўйлар
        February 2, 2015, 14:38
Иқтибос

Одамлар шу кунларда никоҳ маросимлари учун тўйхоналарни ижарага олишга одатланган. Бундай тўйхоналар икки турли бўлади:

Бир тури - аралаш-қуралаш тўйхоналар бўлиб, уларга эркагу аёллар таклиф қилинади ва улар бирга ўтиришади. Келин салонга кириб келганда, уни куёв билан бирга ўтқизиб, атрофини махраму номахрам аёллар ўраб олишади-да - аёллар бундай холатларда безанган, авратлари очиқ холатда бўлади - куй чалиниб, келин-куёвнинг олдида рақсга тушишади. Бунга гоҳида эркаклар ҳам қатнашади. Сўнгра, одатдагидек, куёв келиннинг қўллари, бўйни ва қулоғига қимматбахо тақинчоқлар тақади.

Яна бир тури - Исломга этибор берган кишилар ижарага оладиган тўйхоналар бўлиб, у ерларда эркаклар учун алохида, аёллар учун алохида хоналар бўлади, яъни улар аралаш-қуралаш ўтиришмайди. Лекин келин келган пайтда, уни куёв билан бирга аёллар хонасига ўтқизишади. Аёллар куй чалиб, махраму номахрам бўлган холатда келин-куёвнинг олдида рақсга тушишади. Уларнинг орасида безанганлари, авратлари очиқлари ҳам бўлади. Сўнгра эса, одатдагидек, куёв келиннинг қўллари, бўйни ва қулоғига қимматбахо тақинчоқлар тақади.

Буларнинг барчаси харомми - аралаш-қуралаш ўтиришлар, куёв мазкур холатда аёллар олдида ўтириши ёки булар айрим шайхлар айтганидек - оммалашган ходисалардан ҳисобланади-да, гунохидан ўтиб, кечириб юбориладими?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Тўйлар
        February 2, 2015, 16:12
Иқтибос

Эркак ва аёлларнинг аралашиши харом, унинг далиллари тафсилотлари билан келган. Расулуллоҳ С.А.В. ва у зотдан кейин сахобалар Р.А. давридаги мусулмонлар ҳаёти ҳам бунга гувоҳ. Шунингдек, «Ижтимоий низом»да бу ҳақда тўлиқ бахс юритилган. Эркак ва аёлларнинг аралишиши Аллоҳнинг Китоби ёки Пайғамбарининг суннатида насс келган бўлиб, шариат тасдиқлаган эхтиёж, масалан: олди-сотди, сийлаи рахм ва ҳоказолардан ўзга холатларда жоиз эмас.
Эркак ва аёлларнинг банкет-тўйхоналарда аралашиб юришлари тўғрисида насс келган эмас. Балки Расулуллоҳ С.А.В. ва у зотнинг сахобалари Р.А. давридаги ҳолат шундай эдики, аёллар келин билан бирга ўзлари алохида, эркаклар ҳам алохида бўлишар эди. Шу сабабли, тўйхоналарда аралашиб юриш харом бўлиб, истисно қилинган холат мавжуд эмас. Никох тўйлари тўғрисида келган насс шуки, аёлни тантанали равишда эрининг уйига элтиб қўйишда. Шу боис, уни эркагу аёллар эрининг уйига олиб бориб қўйишлари жоиз. Сўнгра эса эркаклар аёллардан алохида бўлишади. Чунки бу холат Расулуллоҳ С.А.В. даврларида ўз исботини топиб, у зот шуни тасдиқ қилганлар.

Шунга кўра, эркак ва аёллар тўйхоналарда ажралмасдан, яъни алохида икки хонада бўлмай, бир жойда бўлишлари харом. Агар авратлар очиқ бўлса - бундай холатларда кўпроқ шундай бўлади - харомлиги янада ошади. Шунингдек, куёв келиннинг ёнида ўтириб, уни махраму номахрам аёллар ўраб олиши харом, айниқса улар авратлари очиқ холда бўлса. Шу кунларда куёвнинг атрофида турадиган аёлларда кўпроқ шундай холат мавжуд.

Аммо бу оммалашган ходисалардан, деган гапга келсак, у харомни халолга айлантирмайди. У гап шариатга зид бўлгани учун, ундай гап айтувчиси рад қилинади. Айни пайтда ўз динини махкам ушлаган шахсларни, яъни мусулмон киши Исломни махкам ушлаган пайтда юз берадиган мусибат шиддатидан чўқни ушлагандай бўлиб қолишини айтиб, уни мақтаган ҳадислар мавжуд.

Расулуллоҳ С.А.В. дедилар: «Одамларнинг бошига шундай давр келадики, уларнинг ичидан динини қаттиқ ушлаган инсон худди чўғни ушлаган кишидек бўлади».

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.