Жавоб: Қаср ҳақида келган нусуслар ўз мазмунида аёлнинг маҳрам билан сафар қилиши ҳақида келган нусуслардан фарқ қилади. Қаср ҳақида келган нусуслар масофага тааллуқли, аёлнинг сафари ҳақидаги нусуслар эса замон (вақт)га тааллуқлидир. Бу нарса шу нусусларнинг тадаббури (мулоҳазаси)дан кўриниб турибди.
Биринчидан: Расулуллоҳ С.А.В.нинг ҳадисларида: «Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган аёл бир кеча-кундузлик масофага сайр қилиши ҳалол бўлмайди, магар у билан бирга маҳрами бўлсагина ҳалол бўлади», дейилган.
1. Буҳадис аёл киши ёлғиз, маҳрамсиз тўла бир кун (яъни 24 соат, биркеча-кундуз) муддатга сафар қилиши ҳаромлигига далолат қиляпти.
2. Буҳадиснинг ибораси масофага эмас, замон (вақт)га далолат қиляпти. Демак, агар аёл киши самолёт билан 1,000 километрга сафар қилса ва бир кеча-кундузлик муддат турмасдан қайтиб келса, бу аёлга ушбу сафар жоиз бўлади. Аммо аёл яёв ҳолда йигирма километрга сафар қилса ва бусафарга бир кеча-кундуздан кўпроқ вақт кетса, бу сафарга маҳрамсиз чиқиши ҳаром бўлади.
Иккинчидан:
1. Намозни қаср қилиш ва рўзада оғизни очиш ҳақида келган нусуслар ўз ичига масофани олган (4 барид - 89 километр атрофида). Намозни қаср қилишда масофа эътиборга олинади. Ким мана шу масофага самолётда ё пароходда ёки автомобилда ёхуд яёв ҳолида сафарга чиқса, бу сафарнинг вақти қанча бўлишидан қатъий назар, намозни қаср қилиб ўқиши жоиз бўлади.
2. Аёл кишининг маҳрамсиз сафар қилишида эътиборга замон (вақт) олинади, масофа қанча бўлишига қаралмайди. Аёл бир кеча-кундуз вақт давомида у ерда турмаса, балки сафар қилиб, у вақт тугашидан илгари қайтиб келса, у ерга маҳрамсиз бориши жоиз бўлади. Чунки аёлнинг сафариҳақида ворид бўлган нусуслардаги ҳукм замонга тааллуқлидир (яъни, бир кеча-кундуз).
Аммо қаср ва оғизни очишга келсак, унинг оз ёки кўп бўлишидан қатъий назар, эътибор масофага қаратилади. Чунки қаср ва оғиз очишҳақида келган нусусларда ҳукм масофага тааллуқли бўлади, (яъни, 4 барид - 89 километр атрофида).
|