Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: бугунги кундаги азизлик
iktizodov
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post бугунги кундаги азизлик
        February 2, 2015, 14:09
Иқтибос

Савол :Азизлик АЛЛОҲники, Расулиники ва мўминларники деган оятни ўқиб мўминларни хор бўлётганини кўриб турибмиз буни қандай тушунсак бўлади?
савол: Аллоҳ Таоло Нисо сурасининг 141 оятида “Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”, деб марҳамат қилади. Аммо қаерга қарамайлик мўминлар устидан кофирлар хўжайин бўлиб олганлигини кўрамиз. Буни қандай изоҳлаш мумкин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: бугунги кундаги азизлик
        February 2, 2015, 15:51
Иқтибос

Ваалайкум ассалом
1. Албатта хақ эгаси азиз, куфр ва нохақлик бу дунёда баъзи бир вақитларда енганга ўхшаса ҳам у хор ва тез яксон бўлади, бу инсонларга бир синовдир.

2. Аллоҳ Таоло Нисо сурасининг 141 оятида “Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”, Бу ояти каримада Аллоҳ Таоло бизга мўъминлар харгиз кофирларга енгилмаслигини ва куфр ҳукми остига тушмаслигини билдиргани йўқ, чунки куфр ҳукми остида мўъминлар Маккада мажбуран яшаганлар ва Халифалик мавжуд бўлиб турган вақитда Испанияда мўъминлар куфр ҳукми остида мажбуран яшаганлар ва хозирги кунда ҳам шундай. Балки бу оятда Аллоҳ Таоло бизга мўъминлар куфр ҳукми остида яшашлиги харомлигини ва буни бор тоқати билан тез ўзгартириши вожиблигини билдирябди.
Аллоҳ чин (рост) сўзлагувчидир.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.032 seconds.