Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Тоғут
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Тоғут
        February 1, 2015, 16:05
Иқтибос

Ассалому алайкум Туркистон! Маълумки, мусулмон киши ҳаёт ишларига фақат шариатдан ҳукм излаши вожиб. Агар шариатдан бошқасига мурожааат қилса тоғутдан ҳукм сўраган бўлади. Ҳукм сўраб тоғутга бориш эса ҳаромдир. Аммо Ислом татбиқи мавжуд бўлмаган бугунги кунда баъзи муаммолар чиқиб қоляпти. Бир опамиз турмушидан ажраган, икки фарзанди бор. Аммо эри фарзандларига нафақа беришдан бош тортаяпти. Энди бу опамиз нафақа талаб қилиб судга мурожаат қилса тоғутга ҳукм сўраб борган бўладими? Албатта суд Исломда белгиланган қонунлар билан эмас, балки инсон томонидан тўқиб чиқарилган қонунларга асосланиб ҳукм қилади. Аниқроқ жавоб беришингизни илтимос қиламан.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Тоғут
        February 1, 2015, 17:06
Иқтибос

Ва алайкум ассалом
Опамиз судга мурожаат қилса мумкин,чунки золимдан ўзини химоя қилиш мақсадида бошқа кофирдан ёрдам сўраса мумкин, тоғутдан хукм сўраган бўлмайди. Пайғамбар С.А.В. ва сахобалар зулмдан ҳимояланиш учун кофирдан ёрдам сўраганлар. Эр аёлини ва болларини ҳаққини бермаслиги зулм ҳисобланади, Суд уларни ҳимоя қилиши керак, лекин ўзи мусилмон бўлиб куфр қонуни билан ҳукм қилган суд ўзи жавобгар.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.