Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ваъйи омм нима?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ваъйи омм нима?
        December 1, 2018, 03:24
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Ваъйи омм нима?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ваъйи омм нима?
        December 1, 2018, 03:25
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ваъй(الوعي) арабча сўз бўлиб – онг деган маънода. “Онг” “ақл” деган маънода ҳам ишлайди: инсон - онгли ҳайвон, яъни ақлли, тирик жонвор. Аммо саволда келган “онг” дунёдаги жамиийки нарсаларга бир нуқтадан туриб қараш, баҳо бериш деган маънода. Масалан: ҳақиқий комунистларга нисбатан бу нуқта: моддий ривожланиш, яъни табиий ривожланиш ва инсонлар томонидан бўлган ривожлантириш. Улар бу ривожлантиришни давлат энг юқори даражада амалга оширади, яъни давлат муқаддаслиги деган асосдан туриб қарашган. Бу асос бўйича фақат давлат қабул қилган қонунларгина амалларга ўлчов бўлиш керак эди. Лекин СССРнинг охирги даврларида қонун устуворлиги ҳам, давлат муқаддаслиги ҳам иккинчи даражалик нарсага айланди. Комунистлар ғойриқонуний тарзда, ўзлари қабул қилган асосга тескари равишда мулкдорларга айландилар. Натижада СССР парчаланди.

Ҳақиқий капиталистларга нисбатан эса, ўша бир нуқта эркинлик, яъни ақида, фикр, шахс ва мулк эркинлиги деган асосдан туриб қарайдилар. Капиталистик давлатлар шу асосидан туриб дунёга қараган, лекин исломий сиёсий ҳаракат майдонда кўрингандан кейин бу қарашларини диний ғаразгуйлик билан ўзлари парчалашди. Хозир бу гапни, яъни “демократия”-“халқ хокимияти” деган чўпчакни ақли расо бирорта инсон гапиролмай қолди. Фақат биздаги юзсиз баъзи депутатлар, яқинларига, атрофидагиларга ўзларини сиёсий деб танитаётган калтабин аҳмоқлар халқни алдаш мақсатида бу асосни: “демократия”-“халқ хокимияти”ни ишлатиб келишмоқда.

Бизга нисбатан бу нуқта “ла илаҳа иллаллоҳ” бўлиб, ҳар бир катта ва кичик нарсага шаръий ҳукм асосидан туриб қараш онг ҳисобланади. Мужтаҳид ва фақиҳларсиз, тақлидни ўзи билан биз онгли бўлолмаймиз. Мужтаҳидлар шу асосдан – Қуръон ва ҳадисдан - туриб ҳар бир иш-ҳаракат, амалларга, нарсалару-ҳодисаларга ўз қарашларини баён қилиб берганларлар. Бу ҳукмлар, райлардан туриб ҳар бир нарсага ёндошмас эканмиз, биз хеч қачон исломий онгга эга бўлолмаймиз. Ўзимиз онгли бўлишимиз учун аввало ўзимиз ҳаёт тарзимизни(“Ислом” номи билан ҳам жуда кўп куфр фикрлари кўшилиб кетганидан, ақлдан ҳам “чиройли”, куфр фикрлари қўшилиб қолганидан ҳам) фиқҳ асосида ҳар бир гапимизни аниқлаб, ўрганиб олишимиз керак. Шунда ҳар биримиз дунёга Исломдан туриб қараган ва исломий онгли инсонлар, ҳақиқий мусулмонлар бўламиз.

“Омм” сўзи ўзбекчада “умумий” деб ишлатилади. Масалан: қонун ҳаммага умумий ёки “ўлимтик” сўзи умумий(омм) ва ҳоказо. Баъзи нарсалар умумий бўлмай, хос бўлади. Масалан, исмлар; Аҳмад, Абдурраҳмон, Фотима, Зайнаб каби. Ёки баъзи ҳукмлар хос; ҳижоб аёлларга хос, диндан қайтганлар(муртад)нинг жазоси Исломдан қайтишига хос каби.

Энди “ваъйи омм”ни вужудга келтиришнинг биринчи қадами -“Дусия” номли китобимизда келганидек: ««Ислом дарахтининг илдизларидан зараркунандаларни кетказиш – фикр ва аҳкомларни Ислом ақидасига боғлаш ва буларни Қуръон ва суннатдан келиб чиққанлигини баён этиш билан амалга ошади. Ушбу фикр ва аҳкомларни Қуръон ва суннатдан келиб чиққанлиги ҳар бир фикр ва ҳар бир ҳукмнинг шаръий далилини келтириш билан бўлади яъни ҳар бир нарсага – то у Ислом ёки Исломдан деб саналиши учун – далил келтириш зарур»»…Токи мабда – фикрат ва унинг тариқати – ҳақида оммавий онг(ваъйи омм) вужудга келгандан сўнг раъйи омда инқилоб пайдо бўлсин.(“ҳизбут таҳрир тушунчалари” китобидан).

Бу эса кўп мужтаҳидларни, лоақал фақиҳларни етишитриб чиқариш Умматни онгли бўлишининг дастлабки қадамларидан эканини ифодалайди. Шу ўриндан шайхимиз Набаҳоний(р.) умрининг охирги даврларида, аниқроғи 1973 йили ёзган “фикрлаш” китобидан шу мавзуъга алоқадор бир-икки абзацни келтираман:

««…Шаръий аҳкомларга чекланиб ҳаёт майдонига юқори савияда кириб боришга бўлган қароримиз муяссар бўлиб турган бир пайтда, тақлиддан истинбот қилиш даражасига кўтарилмоғимиз ва ҳаёт ишларининг барчасини фақат шаръий аҳкомлар билан тузатишимиз шарт. Бу эса бизга истинбот учун керакли маърифатни ҳосил қилишдан бошқа чорамиз йўқлигини англатмоқда. (бу гапни биз учун айтмоқда, ўзи 20 йиллар аввал мужтаҳиди мутлоқ бўлганини яхши биламиз)

Тўғри, шаръий ҳукмни билиш фарзи аъйн, шаръий аҳкомларни истинбот қилиш эса фарзи кифоядир. Аммо воқеа ва ҳодисаларнинг янгиланиш зарурати ҳамда шаръий ҳукмдан бошқа ҳар қандай ҳукмни олишни Ислом ҳаром қилганлиги(,шу икки нарса) мана шу фарзи кифояни АЪЙНДЕК зарур қилиб қўяди. (эътибор беринг-а, мужтаҳидликни фарзи айндек деган ҳулосага келган экан: ... янгиланиш зарурати ... бошқа ... ҳукмни олишни Ислом ҳаром қилганлиги ... АЪЙНдек зарур қилиб қўяди... нимага аъйндек...???) Шунинг учун Умматда истинботчилар ва мужтаҳидларнинг кўплаб жамоаси бўлиши зарур»».
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.