Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Сигарет хақида
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Сигарет хақида
        November 14, 2018, 13:56
Иқтибос

Ассалому алайкум биродарларим савол бор эди.

Хуллас бир акамиз сигарет ва носвойни харом деб билар эди кейин чекишни бошлаб юборди энди эса мубох деб чекяпти буни қандай тушуниш мумкин? шарий хукми қандай бўлади? Аллох сизлардан рози бўлсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Сигарет хақида
        November 14, 2018, 14:01
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу мавзуъ ҳақидаги ҳукмга қатъий далолат қилаган далиллар келмаган, унга фақат далиллардан мужтаҳидлар ўзи тўғри деб билган райларини билдиришган. Муқаллидлар учун ҳар ким ўзини билишича олимроқ ва тақводорроқ деб билган олимидан сўраб, ўша ҳукмга амал қилиши вожиб. Далиллар бир неча ҳил бўлиб қолганда мужтаҳид далилларни таржиҳ қилади, яъни кучлироқ далилни қабул қилади. Мужтаҳид бўлмаган мўминлар ҳам мужтаҳид каби таржиҳ қилиши вожиб. Улар шаръий ҳукмни олишдан аввал асосан икки шарт асосида сўровчини танлаш билан ўзи билмоқчи бўлган нарсадаги Аллоҳнинг ҳукмини ўрганади, улар: олимлиги ва тақвоси. Олимлиги илм аҳлининг баҳосидан билинса, тақвоси эса у билан муомила қилиб юрган инсонлардан билинади. Амалларимизни шаръий ҳукмлар асосида қилишимиз билан Аллоҳга бандалик қилганимиз учун билмаган одамдан ҳам, фосиқ(ишончсиз) одамдан ҳам нима қилишни сўраб бўлмайди. Ўзи олим бўлса-ю, лекин ишончсиз бўлса, шариатга риоя қилмайдиган фосиқ бўлса, уни гувоҳлиги қабул бўлмагандек, ундан олган ҳукм ҳам, тўғри бўлса ҳам сизга нисбатан шаръий ҳукм бўлмайди, аниқлаб олишингиз вожиб бўлиб қолади. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
“Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!” [49:6] Тафсилоти қуйдагича:

««…мужтаҳид бўлмаган киши хоҳ илм ўрганувчи, хоҳ оми (саводсиз) бўлсин, ўзи дуч келган муаммони фақат сўраб билади холос, бошқа чораси йўқ. Чунки Аллоҳ инсонлардан онгли равишда, билиб ибодат қилишларини талаб қилди.

وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللَّهُ
– „Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради“, [2:282]
яъни Аллоҳ ҳар қандай ҳолатда билдиради, сизлар эса ундан тақво қилинглар (қўрқинглар). Тақводан аввал илм ҳосил бўлиши зарур. Чунки ақлга аёнки, ҳалол ҳаромни билиш асосида тақвога буюрилади. Бу эса амалдан аввал уни билиш зарурлигини кўрсатади. Гўё Аллоҳ:

وَاتَّقُوا اللَّهَ
– „Аллоҳдан қўрқинглар!“ [2:282]
деган пайтда инсоннинг хаёлига «Қандай қўрқамиз?» деган савол келгану, унга жавобан: «Аллоҳ сизларга билдиради, шундан сўнг тақводор бўласизлар», дегандай. Хуллас, амалдан аввал билим бўлиши зарур. Шунинг учун мусулмон киши аввал бажармоқчи бўлган ҳар қандай ишнинг ҳукмини билиши ва кейин унга киришиши керак. Яъни, бажаришдан аввал унинг шаръий ҳукмини билмоғи фарз. Чунки шаръий ҳукмни билмай туриб унга амал қилиб бўлмайди. Шаръий ҳукмни билиш – мужтаҳид бўлмаса - у ҳақда сўрашни тақозо этади. Шаръий ҳукмни сўраб, билиб ва унга амал қилиш билан эса муқаллид бўлади, Аллоҳ Таоло айтади:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ
– „Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранглар“. [16:43]
Бу барчага қаратилган умумий оятдир. Расулуллоҳ(с.а.в) боши жароҳатланган киши ҳақидаги воқеада айтган эдиларки: «Агар (ҳукмини) билмасалар, сўрамайдиларми?! Ахир ожизликнинг давоси сўрашлик-ку!». Саҳобалар даврида ҳамма кишилар мужтаҳидлардан сўраб, шаръий ҳукмларда уларга тақлид қилардилар. Улар саволларга далилларини айтиб ўтирмай жавобини айтишга шошишарди. Аммо бирортаси бунга эътироз билдирмаган. Тобеинлар ва улардан кейинги авлодларнинг ҳолатлари шундай кечган ва бу тўғрида минглаб воқеалар ривоят қилинган.

Мутааллим (илм олувчи) ва оми (саводсиз) кишилар шаръий ҳукмда бошқаларга тақлид қилиши, яъни сўраб билишлари жоизлиги каби, ўрганган шаръий ҳукмларини бошқаларга билдиришлари ҳам жоиз. Албатта бу ўринда ўргатувчи ўргатаётган ҳукмни яхши билиши, уни амал қилиш учун шаръий ҳукм сифатида олган бўлиши шарт. Яъни унинг шаръий ҳукмлиги аниқ бўлсин. Аммо бу ҳукм далилининг тўғрилигига ёки уни ўргатган кишининг динига қаттиқ ишонмаса, уни бошқаларга ўргатиши жоиз эмас. Агар айтса ҳам, бу ҳукм ҳақидаги фикрларини рўйи-рост баён этиши керак. Хуллас, ҳар бир киши ўзи билган ҳукмни бошқаларга билдириши жоиз. Чунки битта масалани яхши билишига ва бу масалада унинг айтаётган сўзи ҳақиқатда тўғрилигига ишонса, бу киши шу масала хусусида олим ҳисобланади. Расулуллоҳ(с.а.в) илмни яширишдан қайтариб: «Кимки илмни яширса, Аллоҳ қиёматда унинг оғзини ўт билан юганлаб қўяди», деганлар. Бу ҳадис умумий бўлиб, бир масалани билишни ҳам, кўп масалани билишни ҳам ўз ичига олади.

Бироқ илм ўрганаётган талаба ўргатувчи кишига эргашган ҳисобланмайди. Балки у ўрганаётган шаръий ҳукмни истинбот қилган мужтаҳидга тақлид қилган ҳисобланади. У фақат ҳукмни ўрганди, холос. Чунки тақлид мужтаҳидга қилинади. Муқаллидлар қай даражада юқори илмга эришмасин, уларга олим сифатида тақлид жоиз эмас, ҳукмларни ўрганиш жоиз. Уларга тақлид қилиш эса мутлақо мумкин эмас.

Баъзан мужтаҳидлар икки хил сўз устида ихтилофга дуч келганлари каби, муқаллидлар ҳам баъзан икки хил шаръий ҳукмга рўбарў бўладилар. Баъзи кишилар икки хил шаръий ҳукм муқаллидга нисбатан битта ҳисобланади, улардан хоҳлаганини ёки мақсадга мувофиғини танлаши жоиз, деб ўйлайдилар. Аслида бундай эмас. Чунки мусулмон киши шаръий ҳукмни олишга буюрилган. Шаръий ҳукм эса Шореънинг хитоби бўлиб, бир неча хил эмас, битта бўлади. Агар Шореънинг хитобини бир неча хил тушуниш мумкин бўлса, ким қандай тушунса, шу тушунчаси ва унга тақлид қилаётган муқаллид учун шаръий ҳукм ҳисобланади, бошқа тушунчалар шаръий ҳукм эмас. Демак, бир-бирига зид икки хил сўзни олиш мумкин эмас. Агар муқаллидга икки мужтаҳиднинг икки хил сўзи дуч келса, улар эса бирининг далили иккинчисининг далилига зид бўлгани учун икки хил раъй билдирганлар.(сигарет мавзуъси каби). Агар муқаллид уларнинг бирига ўз хоҳишини асос қилиб эргашса, у ўз хоҳишига эргашган бўлади. Бундан Аллоҳ қайтарган:

فَلاَ تَتَّبِعُوا الْهَوَى
– „Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманглар“. [4:135]
Муқаллид ҳам мужтаҳид каби таржиҳ қилиши вожиб. Мужтаҳид бир-бирига зид далиллар ўртасида таржиҳ (бирининг биридан қувватли эканини аниқлаш) қилгани каби, муқаллид шундай йўл тутиши вожиб. Мужтаҳидларга бир-бирига зид шаръий далилларнинг таржиҳи вожиб бўлгани сингари, омиларга ҳам бундай шаръий далилларнинг таржиҳи вожиб. Агар таржиҳсиз ўзи хоҳлаган ёки мақсадга мувофиқ келадиган ҳукмга эргашиш жоиз бўлса, ҳокимга рухсат бериларди. Ваҳоланки, бу нарса саҳобалар иттифоқи орқали рад этилган. Қуръонда ҳар қандай хоҳишга эргашишдан қайтарган аниқ оятлар мавжуд. Жумладан, Аллоҳнинг ушбу сўзи:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ
– „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!“ [4:59]
Демак, муқаллиднинг муаммоси ҳақида икки мужтаҳид икки хил сўз айтса, муқаллид бу борада Аллоҳ ва расулига мурожаат қилиши керак бўлгани каби, Аллоҳ ва расули рози бўладиган кучли далилга суяниши вожиб. Аллоҳ ва расули рози бўладиган нарсага мурожаат қилиш эса ўз хоҳиш-истакларидан узоқ бўлиш демакдир. Муқаллид бир масала ҳақидаги икки сўзнинг бирини Аллоҳ ва расули рози бўлган ўлчовлар асосида ихтиёр қилиши вожиб. Муқаллид бир масалада икки хил сўзга амал қилиши мумкин эмас. Чунки улар бир-бирига зид. Бир-бирига зид икки мазҳаб ёки икки ҳукмнинг бирини муражжиҳ (ўлчов)сиз танлаш ўз хоҳиш истагидан келиб чиқишдир. Бу эса Аллоҳ ва расулига мурожаат қилишга зид. Муқаллид бир мужтаҳиддан иккинчисини ёки бир ҳукмдан бошқасини таржиҳ қилишда суянадиган ўлчовлар кўп бўлиб, уларнинг энг муҳими ва энг афзаллари билимдонроғи ва тўғри тушунишидир. Ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ(с.а.в) айтдилар: «Эй Абдуллоҳ ибн Масъуд!» - «Лаббай, эй Расулаллоҳ», жавоб берди ибн Масъуд. «Қайси инсон энг илмли эканлигини биласанми?» «Буни мендан кўра Аллоҳ ва расули яхшироқ билади», дея жавоб берди ибн Масъуд. «Энг илмли киши ҳақни тўғри кўра оладиган кишидир. Агар у киши ўзи билган нарсага амал қилишда камчиликка йўл қўйса ҳам, ёки кети билан судралиб (орқада қолиб кетса ҳам) юрса ҳам, у энг илмли киши ҳисобланади». Шунинг учун илм ва адолат билан таржиҳ қилади, чунки гувоҳнинг гувоҳлигини қабул қилишда унинг адолатли бўлиши шарт. Шаръий ҳукм олинаётганда у ҳақиқатда шаръий ҳукмлигига гувоҳлик бериш демакдир. Шунинг учун шаръий ҳукмни олишда уни ўргатаётган муаллимнинг адолатли бўлиши зарур. Бу ҳукмни истинбот қилаётган мужтаҳиднинг адолатли бўлиши зарурлиги эса маълум. Демак, шаръий ҳукмларни олаётган киши мужтаҳидми ёки муаллимми, у адолатли бўлиши шарт экан. Шу ўринда илм ҳам муражжиҳ ҳисобланади. Кимки имом Шофеъий олимроқ ва унинг ижтиҳодлари тўғрироқ деб ишонса, у Шофеъийининг мазҳабига зид бўлган мазҳабни ўз хоҳиш-истаклари асосида қабул қилиши мумкин эмас. Шунингдек, кимки Жаъфар ас-Содиқнинг мазҳабини тўғрироқ деб билса ва у кишини олимроқ деб ҳисобласа, у киши Жаъфар ас-Содиқ мазҳабига зид мазҳабни ўз хоҳишига асосланиб олиши мутлақо мумкин эмас. Аммо муқаллид ўз мазҳабига зид бўлган мазҳабнинг далили кучлилигини билса, у ўз мазҳабини эмас, балки далили кучли деб таржиҳ қилган мазҳабни олиши лозим. Таржиҳ хоҳиш-истак асосида бўлмаслиги шарт. Муқаллид бир қанча мазҳаблардан ўзига ёққан ҳукмларни териб олиши жоиз эмас. Балки, мужтаҳид икки зиддиятли далилни таржиҳ қилгани каби, муқаллид ҳам ўзидаги маълумотларни қариналар (маълумотларни тиниқлаштириб берувчи нарсалар) билан солиштириб кўриши вожиб. Бир мазҳабни бутунича олишда шундай усул ишлатилади. Аммо ҳар бир ҳукмда бундай таржиҳ қилинмайди.
Тақлиддаги муражжиҳ иккита бўлиб, биринчиси умумий муражжиҳ. Жаъфар ас-Содиқ ва Молик ибн Анас каби тақлид қилиниш кўзда тутилаётган кишиларга тааллуқли муражжиҳлар умумий ҳисобланади. Иккинчиси эса хос муражжиҳ бўлиб, у тақлид қилиниш кўзда тутилган битта шаръий ҳукмда бўлади. Аммо аъламият (билувчироқлиги) иккисида ҳам ҳисобга олинади. Масалан, Моликнинг замонида Мадинада содир бўлган ҳодиса хусусида Молик Абу Юсуфга нисбатан билувчироқ ҳисобланади. Жаъфарнинг даврида Куфада содир бўлган ҳодисада эса Жаъфар Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра билувчироқдир. Ҳодисаларга нисбатан шундай таржиҳ қилинади. Аммо тақлид қилаётган кишига келсак, мужтаҳид ҳақида муқаллидга етиб келган маълумотларга қаралади.

Аъламият - яхши билишнинг ўзигина ягона муражжиҳ бўлолмайди ва тақлид қилиш учун ҳам унинг ўзи кифоя эмас. Балки аъламият фақат тақлидчи киши ва тақлид қилинмоқчи бўлган ҳукмгагина умумий муражжиҳ бўла олади. Аммо ҳукмга нисбатан ҳақиқий муражжиҳ ҳукм суянган далилнинг кучлилигидир. Бироқ, муқаллид далилни билмагани сабабли аъламият бўлиши ҳисобга олинган. Албатта бу ўринда муқаллидлар ҳолатининг хилма-хиллигига қараб муражжиҳлар(кучлироғини аниқлайдиган нарсалар) ҳам кўпдир »».(“Исломий шахсия” биринчи китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.