Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Эргашувчи
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Эргашувчи
        October 29, 2018, 13:58
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳ. Аллоҳ сизларни яхшилик билан такдирласин.

Савол: муқаллид далилсиз ҳукмни олди ва амал қилди. Кейин далил билан шу амалди ҳукми ўзгариб, унга етиб келди оми одам нима килиши керак.

Мисол учун намозни ханафий масхабига асосланиб далилсиз ўрганиб ўқиди кегин шофийи масхабини намоз хақидаги иштиходини далил Билан ўрганди шунда нима қилади.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Эргашувчи
        October 29, 2018, 14:03
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Оми одам ўзи амал қилиб юрган ҳукмнинг шаръийлигида шубҳаланиб қолса, масалан: ўша ҳукмни ўргатган инсон фосиқ(одамлар орасидаги ношаръий муомилалари, ёлғон ва алдовлари сабабли ишончдан чиққан одам) бўлганини билиб, ундан олган ҳукмни текширтириш керак бўлса ҳам ўзи билган инсонларнинг энг тақводор ва илмлироғи деб билган олимидан текширтириб олади, Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар! [49:6]

Агар ўзингиз айтган мисолдагидек: ...намозни ҳанафий масҳабига асосланиб, далилсиз ўрганиб, ўқиди. Кейин шофиий масҳабини намоз ҳақидаги иштиҳодини далил билан ўрганди, шунда... ханафийларни далили билан шофиийлар келтирган далилларни солиштириб кўрадида, кучлироғига амал қилади, яъни далилларни билиш учун араб тилини билиши ва далиларни солиштирадиган даражада фиқҳдан, усулу фиқҳдан хабардор бўлиши шарт. Бундай билимсиз оми далилни билолмайди. Сўзма-сўз таржимасини луғат китоблардан билиб олиш билан араб тилини билган бўлмайди. Ёки шаръий ўлчовларсиз, яъни усулу фиқҳсиз ёки фуқаҳоларни далил келтириш соҳасини(фиқҳ илмини) билмасдан, фақат ақлнинг ўзи билан далилларни тушуна олмайди. Далилни тушуниш учун маъносидан ташқари далил келтириш жиҳатини ҳам тушуниш керак бўлади. Бунга эса усул илмисиз эришиб бўлмайди. Омида бундай илм бўлмаса далилни билолмайди. Агар ўша илмларни ўрганган бўлса, у ўша илми асосида далилларни таржиҳ қилишга лаёқатли бўлиб қолади, яъни у омиликдан муттабеъликка кўтарилган бўлади.

Буни тафсилоти қуйдагича:
Мужтаҳид учун Аллоҳ Таолонинг ҳукми – ўзи Қуръон ва ҳадислардан саҳиҳ ижтиҳод билан тушунган тушунчаси бўлади. Буни бу ҳукмни билиб олишда, ҳадисларни текширишда энг тўғрисини топиш учун бор кучини сарифлайди. Бир ҳадисни бошқасидан кучлироқ деб билганини қабул қилади ва ҳоказо.

Муқаллид учун эса, агар муттабеъ бўлса, у учун шаръий ҳукм – энг кучли далилларни ўзи нусуслардан текширолмаса ҳам, лекин мужтаҳидлар келтирган далиллардан кучли деб билганига эргашади. Бир масалада Абу Ҳанифанинг ҳукмига, бошқа масалада Шофеъга ёки имом Моликнинг ижтиҳодига эргашиши мумкин. Омилигида бир ҳукмни Абу Ҳанифа(р.)нинг ижтиҳодидан олган бўлса, кейин далилларни билгандан кейин кучликроғига эргашади, у аввалдан амал қилиб келаётгани бўладими ёки бошқасини далилини кучлироқ деб билганми фарқи йўқ, далили кучлироғига эргашади.

Агар муқаллид оми бўлса, у учун шаръий ҳукм – энг илмли ва тақводор деб билган мужтаҳиднинг(ижтиҳод билан олган) ҳукми у учун ҳам шаръий ҳукм ҳисобланади.

Аммо мужтаҳидларни танимаса ёки уларни қайсини кучли эканини билиш учун унда етарли илм бўлмаса, унда ўзи таниган илмли одамлардан энг тақводор ва илмли деб билган олимидан сўрайди ва у учун шаръий ҳукм – шу олим билиб берган ҳукм у учун ҳам шаръий ҳукм бўлади. Бу таржиҳ қилган(энг тақводор ва илмли деб билган) олими ҳукмни кимдан олди, яъни Абу Ҳанифаданми, Абу Юсуфданми, имом Муҳаммадданми, Сараҳсийданми ёки имом Шофеъдан олдими - уни далилини билиб туриб олдими ёки далилини билмасдан олдими ёки баъзисини биридан, баъзиларини бошқасидан олдими - буни сўровчига ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Фақат оми бўлган муқаллид ҳукмни сўрашдан аввал сўровчини таржиҳ қилиши, яъни энг тақводор ва илмли деб билган олимини ажратиб олиши шарт. Кейин унинг айтган ҳукми у учун шаръий ҳукм ҳисобланади. Аммо таржиҳ қилмаслиги билан шариатдан чиқиб қолиши мумкин, чунки фосиқ(одамлар орасидаги ношаръий муомилалари, ёлғон ва алдовлари сабабли ишончдан чиққан одам)дан олинган ҳукм шаръий ҳукм бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар! [49:6]

Шунингдек, ҳукмларни эшитиб олиб ўзига ёққанини олиш ҳам шариат эмас, балки хоҳшига эгашиш ҳисобланади, яъни мужтаҳид бўлмаган киши хоҳ илм ўрганувчи, хоҳ оми (саводсиз) бўлсин, ўзи дуч келган муаммони фақат сўраб билади холос, бошқа чораси йўқ. Чунки Аллоҳ инсонлардан онгли равишда, билиб ибодат қилишларини талаб қилди.

وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللَّهُ
– „Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради“, [2:282]
яъни Аллоҳ ҳар қандай ҳолатда билдиради, сизлар эса ундан тақво қилинглар (қўрқинглар). Тақводан аввал илм ҳосил бўлиши зарур. Чунки ақлга аёнки, ҳалол ҳаромни билиш асосида тақвога буюрилади. Бу эса амалдан аввал уни билиш зарурлигини кўрсатади. Гўё Аллоҳ:

وَاتَّقُوا اللَّهَ
– „Аллоҳдан қўрқинглар!“ [2:282]
деган пайтда инсоннинг хаёлига «Қандай қўрқамиз?» деган савол келгану, унга жавобан: «Аллоҳ сизларга билдиради, шундан сўнг тақводор бўласизлар», дегандай. Хуллас, амалдан аввал илм бўлиши зарур. Шунинг учун мусулмон киши аввал бажармоқчи бўлган ишнинг ҳукмини билиши ва кейин унга киришиши керак. Яъни, бажаришдан аввал унинг шаръий ҳукмини билмоғи фарз. Чунки шаръий ҳукмни билмай туриб унга амал қилиб бўлмайди. Шаръий ҳукмни билиш у ҳақда сўрашни тақозо этади. Шаръий ҳукмни сўраб, билиб ва унга амал қилиш билан эса муқаллид бўлади: Аллоҳ Таоло айтади:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ
– „Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранглар“. [16:43]

Бу барчага қаратилган умумий оятдир. Расулуллоҳ(с.а.в) боши жароҳатланган киши ҳақидаги воқеада айтган эдиларки: «Агар (ҳукмини) билмасалар, сўрамайдиларми?! Ахир ожизликнинг давоси сўрашлик-ку!». Саҳобалар даврида ҳамма кишилар мужтаҳидлардан фатво сўраб, шаръий ҳукмларда уларга тақлид қилардилар. Аллоҳ бизни бир мужтаҳидга ёки имомга ёки мазҳабга эргашишга буюрмади, балки шаръий ҳукмни олишга буюрди. Аллоҳ бизга Расул(с.а.в)и Муҳаммад(с.а.в) олиб келган барча нарсаларни олишни ва қайтарган нарсаларининг барчасидан тийилишимизни буюрди. Аллоҳ Таоло айтдики:

وَمَا آتَاكُمْ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا
– „Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“. [59:7]

Шунинг учун шариатда Аллоҳнинг ҳукмлари қолиб, шахсларга эргашиш мумкин эмас.

Мутааллим (илм олувчи) ва оми (саводсиз) кишилар шаръий ҳукмда бошқаларга тақлид қилиши, яъни сўраб билишлари жоизлиги каби, ўрганган шаръий ҳукмларини бошқаларга билдиришлари ҳам жоиз. Албатта бу ўринда ўргатувчи ўргатаётган ҳукмни шаръий ҳукм эканини яхши билиши, уни амал қилиш учун шаръий ҳукм сифатида олган бўлиши шарт. Аммо уни ўргатган кишининг динига қаттиқ ишонмаса, уни бошқаларга ўргатиши жоиз эмас. Агар айтса ҳам, бу ҳукм ҳақидаги фикрларини рўйи-рост баён этиши керак. Хуллас, ҳар бир киши ўзи билган ҳукмни бошқаларга билдириши жоиз. Чунки битта масалани яхши билишига ва бу масалада унинг айтаётган сўзи ҳақиқатда тўғрилигига ишонса, бу киши шу масала хусусида олим ҳисобланади. Расулуллоҳ (с.а.в) илмни яширишдан қайтариб: «Кимки илмни яширса, Аллоҳ қиёматда унинг оғзини ўт билан юганлаб қўяди», деганлар. Бу ҳадис умумий бўлиб, бир масалани билишни ҳам, кўп масалани билишни ҳам ўз ичига олади.

Бироқ илм ўрганаётган талаба ўргатувчи кишига эргашган ҳисобланмайди. Балки у ўрганаётган шаръий ҳукмни истинбот қилган мужтаҳидга тақлид қилган ҳисобланади. У фақат ҳукмни ўрганди, холос. Чунки тақлид мужтаҳидга қилинади. Муқаллидлар қай даражада юқори илмга эришмасин, уларга олим сифатида тақлид жоиз эмас, ҳукмларни ўрганиш жоиз. Уларга тақлид қилиш эса мутлақо мумкин эмас.

Баъзан мужтаҳидлар баъзи нусуслар устида ихтилофга дуч келганлари каби, муқаллидлар ҳам баъзан икки хил шаръий ҳукмга рўбарў бўладилар. Баъзи кишилар икки хил шаръий ҳукм муқаллидга нисбатан битта ҳисобланади, улардан хоҳлаганини ёки мақсадга мувофиғини танлаши жоиз, деб ўйлайдилар. Аслида бундай эмас. Чунки мусулмон киши шаръий ҳукмни олишга буюрилган. Шаръий ҳукм эса Шореънинг хитоби бўлиб, бир неча хил эмас, битта бўлади. Агар Шореънинг хитобини бир неча хил тушуниш мумкин бўлса, ким қандай тушунса, ШУ ТУШУНЧАСИ мужтаҳид учун ҳам, унга тақлид қилаётган муқаллид учун ҳам шаръий ҳукм ҳисобланади, бошқа тушунчалар шаръий ҳукм эмас. Демак, бир-бирига зид икки хил сўзни олиш мумкин эмас. Агар муқаллидга икки мужтаҳиднинг икки хил сўзи дуч келса, улар эса бирининг далили иккинчисининг далилига зид бўлгани учун икки хил раъй билдирганлар. Агар муқаллид уларнинг бирига ўз хоҳишини асос қилиб эргашса, у ўз хоҳишига эргашган бўлади. Бундан Аллоҳ қайтарган:

فَلاَ تَتَّبِعُوا الْهَوَى
– „Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманглар“. [4:135]
Муқаллид ҳам мужтаҳид каби таржиҳ қилиши вожиб. Мужтаҳид бир-бирига зид далиллар ўртасида таржиҳ (бирининг биридан қувватли эканини аниқлаш) қилгани каби, муқаллид шундай йўл тутиши вожиб. Мужтаҳидларга бир-бирига зид шаръий далилларнинг таржиҳи вожиб бўлгани сингари, омиларга ҳам бундай шаръий далилларнинг таржиҳи вожиб. Агар таржиҳсиз ўзи хоҳлаган ёки мақсадга мувофиқ келадиган ҳукмга эргашиш жоиз бўлса, ҳокимга рухсат бериларди. Ваҳоланки, бу нарса саҳобалар иттифоқи орқали рад этилган. Қуръонда ҳар қандай хоҳишга эргашишдан қайтарган аниқ оятлар мавжуд. Жумладан, Аллоҳнинг ушбу сўзи:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ
– „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!“ [4:59]
Демак, муқаллиднинг муаммоси ҳақида икки мужтаҳид икки хил сўз айтса, муқаллид бу борада Аллоҳ ва расулига мурожаат қилиши керак бўлгани каби, Аллоҳ ва расули рози бўладиган кучли далилга суяниши вожиб. Аллоҳ ва расули рози бўладиган нарсага мурожаат қилиш эса ўз хоҳиш-истакларидан узоқ бўлиш демакдир. Муқаллид бир масала ҳақидаги икки сўзнинг бирини Аллоҳ ва расули рози бўлган ўлчовлар асосида ихтиёр қилиши вожиб. Муқаллид бир масалада икки хил сўзга амал қилиши мумкин эмас. Чунки улар бир-бирига зид. Бир-бирига зид икки мазҳаб ёки икки ҳукмнинг бирини муражжиҳ (ўлчов)сиз танлаш ўз хоҳиш истагидан келиб чиқишдир. Бу эса Аллоҳ ва расулига мурожаат қилишга зид. Муқаллид бир мужтаҳиддан иккинчисини ёки бир ҳукмдан бошқасини таржиҳ қилишда суянадиган ўлчовлар кўп бўлиб, уларнинг энг муҳими ва энг афзаллари билимдонроғи ва тўғри тушунишидир. Ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ(с.а.в) айтдилар: «Эй Абдуллоҳ ибн Масъуд!» - «Лаббай, эй Расулаллоҳ», жавоб берди ибн Масъуд. «Қайси инсон энг илмли эканлигини биласанми?» «Буни мендан кўра Аллоҳ ва расули яхшироқ билади», дея жавоб берди ибн Масъуд. «Энг илмли киши ҳақни тўғри кўра оладиган кишидир. Агар у киши ўзи билган нарсага амал қилишда камчиликка йўл қўйса ҳам, ёки кети билан судралиб (орқада қолиб кетса ҳам) юрса ҳам, у энг илмли киши ҳисобланади». Шунинг учун илм ва адолат билан таржиҳ қилади, чунки гувоҳнинг гувоҳлигини қабул қилишда унинг адолатли(яъни ишончили, ёлғон гапирмайдиган, хиёнат қилмайдиган) бўлиши шарт. Шаръий ҳукм олинаётганда у ҳақиқатда шаръий ҳукмлигига гувоҳлик бериш демакдир. Шунинг учун шаръий ҳукмни олишда уни ўргатаётган муаллимнинг адолатли бўлиши зарур. Бу ҳукмни истинбот қилаётган мужтаҳиднинг адолатли бўлиши зарурлиги эса маълум. Демак, шаръий ҳукмларни олаётган киши мужтаҳидми ёки муаллимми, у адолатли бўлиши шарт экан. Шу ўринда илм ҳам муражжиҳ ҳисобланади. Кимки имом Шофеъий олимроқ ва унинг ижтиҳодлари тўғрироқ деб ишонса, у Шофеъийининг мазҳабига зид бўлган мазҳабни ўз хоҳиш-истаклари асосида қабул қилиши мумкин эмас. Шунингдек, кимки Жаъфар ас-Содиқнинг мазҳабини тўғрироқ деб билса ва у кишини олимроқ деб ҳисобласа, у киши Жаъфар ас-Содиқ мазҳабига зид мазҳабни ўз хоҳишига асосланиб олиши мутлақо мумкин эмас. Аммо муқаллид ўз мазҳабига зид бўлган мазҳабнинг далили кучлилигини билса, у ўз мазҳабини эмас, балки далили кучли деб таржиҳ қилган мазҳабни олиши лозим. Таржиҳ хоҳиш-истак асосида бўлмаслиги шарт. Муқаллид бир қанча мазҳаблардан ўзига ёққан ҳукмларни териб олиши жоиз эмас. Балки, мужтаҳид икки зиддиятли далилни таржиҳ қилгани каби, муқаллид ҳам ўзидаги маълумотларни қариналар (маълумотларни тиниқлаштириб берувчи нарсалар) билан солиштириб кўриши вожиб. Бир мазҳабни бутунича олишда шундай усул ишлатилади. Аммо ҳар бир ҳукмда бундай таржиҳ қилинмайди.

Тақлиддаги муражжиҳ иккита бўлиб, биринчиси умумий муражжиҳ. Жаъфар ас-Содиқ ва Молик ибн Анас каби тақлид қилиниш кўзда тутилаётган кишиларга тааллуқли муражжиҳлар умумий ҳисобланади. Иккинчиси эса хос муражжиҳ бўлиб, у тақлид қилиниш кўзда тутилган битта шаръий ҳукмда бўлади. Аммо аъламият (билувчироқлиги) иккисида ҳам ҳисобга олинади. Масалан, Моликнинг замонида Мадинада содир бўлган ҳодиса хусусида Молик Абу Юсуфга нисбатан билувчироқ ҳисобланади. Жаъфарнинг даврида Куфада содир бўлган ҳодисада эса Жаъфар Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра билувчироқдир. Ҳодисаларга нисбатан шундай таржиҳ қилинади. Аммо тақлид қилаётган кишига келсак, мужтаҳид ҳақида муқаллидга етиб келган маълумотларга қаралади.

Аъламият - яхши билишнинг ўзигина ягона муражжиҳ бўлолмайди ва тақлид қилиш учун ҳам унинг ўзи кифоя эмас. Балки аъламият фақат тақлидчи киши ва тақлид қилинмоқчи бўлган ҳукмгагина умумий муражжиҳ бўла олади. Аммо ҳукмга нисбатан ҳақиқий муражжиҳ ҳукм суянган далилнинг кучлилигидир. Бироқ, муқаллид далилни билмагани сабабли аъламият бўлиши ҳисобга олинган. Албатта бу ўринда муқаллидлар ҳолатининг хилма-хиллигига қараб муражжиҳлар ҳам кўпдир.(“Исломий шахсия” 1чи китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.049 seconds.