Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл киши маҳрамсиз сафар қилиш мумкинми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аёл киши маҳрамсиз сафар қилиш мумкинми?
        October 17, 2018, 14:07
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Саволим бор эди: Аёл кишига ҳижрат қилишлик учун руҳсат бор дейишади. Диний ёки дунёвий илм олиш учун ва бева аёлларни ишлаши учун ва қарзи бор аёллар қарз тўлаш учун маҳрамсиз сафар қилиш мумкинми? Шариатда бунга руҳсат борми? Буни ҳукми қандай?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёл киши маҳрамсиз сафар қилиш мумкинми?
        October 17, 2018, 14:09
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аёл кишига ҳижрат қилишлик учун руҳсат бор дейишади.

Жавоб: бу савол бўлмаса ҳам жавоб ёзяпман, чунки бунда ёритиш зарур бўлган хиралик бор.
Қисқаси, бор кучлари билан бузуқликларни, ноҳақликларни ўзгартиришга ҳаракат қилишлари, ҳатто ўз юртларида бунга имкони бўлмаса, бошқа жойларга ҳижрат қилиб бўлса ҳам жабру-зулмларни таг-томири билан йўқотиш учун ўз хиссасини қўшишлари вожиб. Агар бу фарзга беэътибор бўлган бўлса, тезда тавба қилиб, ўзининг зиммасидаги вазифасини бажармас экан ундайларга қаттиқ азоб бор, Аллоҳ сақласин:

إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمْ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ
قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُوْلَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيرًا
Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у! [4:97]

Аммо аёллар – агар имкони йўқ бўлса – уларга гуноҳ бўлмайди:

إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلًا ۩ فَأُوْلَئِكَ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَكَانَ اللَّهُ عَفُوًّا غَفُورًا
Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. [4:98-99]

Аёл кишини сафарга чиқишда – бу сафар ҳижрат бўлса ҳам - уйидан чиқиб кетгандан бошлаб, то уйига қайтгунча бир кеча ва кундуздан кўпроқ вақт маҳрамсиз қолиши мумкин эмас. Шунинг учун маҳрамсиз, ўзи ёлғиз 24 соатдан ортиқ вақтли сафарга чиқиши жоиз эмас. Агар шу 24 соатга етмай бир маҳрами кутиб олса шундагина бу сафари шаръан жоиз, акс ҳолда то уйига қайтгунча ёки маҳрами уни олдига боргунча ҳаромда давом этади, яъни Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадисларида: «АЛЛОҲГА ВА ҚИЁМАТ КУНИГА ИЙМОН КЕЛТИРГАН аёл бир кеча-кундузлик масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, магар у билан бирга маҳрами бўлсагина ҳалол бўлади», дейилган. Бу ҳадис аёл киши ёлғиз, маҳрамсиз тўла бир кун (яъни 24 соат, бир кеча-кундуз) муддатга сафар қилиши ҳаромлигига далолат қиляпти. Яъни бу ҳадиснинг ибораси масофага эмас, замон (вақт)га далолат қиляпти. Демак, агар аёл киши самолёт билан 1000 километрга сафар қилса ва бир кеча-кундузлик муддат турмасдан қайтиб келса, бу аёлга ушбу сафар жоиз бўлади. Аммо аёл яёв ҳолда йигирма километрга сафар қилса ва бу сафарга бир кеча-кундуздан кўпроқ вақт кетса, бу сафарга маҳрамсиз чиқиши ҳаром бўлади, яъни бир ҳукмни бузиб, иккинчи бир ҳукм қилинмайди. Фақат шаръий узр(масалан; ўлим хавфи) бўлгандагина маҳрамсиз чиқса ҳам жоиз бўлади. Аъто Абу Рабоҳдан: Талҳа ибн Убайдуллоҳ “жамал” куни қатл қилингандан кейин ўзига ҳавфсираган Оиша(р.а.) иддаси ичида, синглиси Умми Гулсум(р.а.га иддаси ичида уйидан чиқиш ҳаром бўлиши) билан Маккага сафар қилганлигини ривоят қилган. “معاني الاثار”(саҳобалардан қолган асарларнинг маънолари) номли китобда келган.

2. Диний ёки дунёвий илм олиш учун ва бева аёлларни ишлаши учун ва қарзи бор аёллар қарз тўлаш учун маҳрамсиз сафар қилиш мумкинми? Шариатда бунга руҳсат борми? Буни ҳукми қандай?

Жавоб: бундай сабаблар билан сафарга маҳрамсиз чиқиш жоиз эмас, ҳаром. Бу ҳақида уч кун..., бир кун..., бир кеча... каби ҳадислар билан хабар қилинган. Кучлироқ эҳтимол биз «Ижтимоий низом» китобида зикр қилган «бир кун ва бир кеча»дир, яъни аёлларни маҳрамсиз тўла бир кун, яъни 24 соат, бир кеча-кундуз муддатга ва ундан кўпроғига сафар қилиши ҳаромлигини Росулуллоҳ(с.а.в) хабар қилган:

«لا يَحِلُّ لِاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ مَسِيْرَةَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ إِلَّا مَعَ ذِيْ مَحْرَمٍ»
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг бир кун ва бир кечалик масофага сафар қилиши фақат маҳрами бўлсагина ҳалол бўлади, акс ҳолда ҳалол бўлмайди», деган ривоятдир. Кўриб турганингиздек, биз кучлироқ эҳтимол деяпмиз, бизнинг раъйимизгина узил-кесил тўғри, демаяпмиз. Бу, биринчи томондан. Иккинчи томондан эса, биз аёл киши маҳрамсиз бир кун ва бир кечадан озроқ муддат сафар қилиши жоиз, деяпмиз, лекин вожиб, демаяпмиз. Шунинг учун демак, аёл киши ярим кунлик масофага фақат маҳрами билангина сафар қилмоқчи бўлса, бу унинг ихтиёри. Муҳими бир кун ва бир кечалик масофага фақат маҳрами билангина сафар қилишидир »». (Амиримиз Ато Абу Рушранинг жавобларидан 6/10/2006).

“илм олиш учун...” ёки “бева аёлларни ишлаши учун...” ёки “қарзи бор аёллар қарз тўлаш учун...” маҳрамсиз сафар қилиш мумкин деб хосламади, ажратган ҳам эмас. Шариатда бунга руҳсат йўқ. Буни ҳукми ҳаром. Лекин жуда кўпчилик билмайдилар. Билмаганларга етказмасак биз ҳам гуноҳкор бўламиз: «Аллоҳга ва охират кунига ИЙМОН КЕЛТИРГАН АЁЛ... акс ҳолда ҳалол бўлмайди»
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.