Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Чўчқа терисидан бўлган оёқ кийим ремонти
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Чўчқа терисидан бўлган оёқ кийим ремонти
        August 28, 2018, 00:27
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Оёқ кийимларини ремонт қилувчи киши чўчқа терисидан тикилган оёқ кийимини ремонт қилиб бериб пул олиши ҳалолми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Чўчқа терисидан бўлган оёқ кийим ремонти
        August 28, 2018, 00:28
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Йўқ, ҳалол эмас. Чўчқа териси ошланса ҳам ҳалол бўлмайди. У ҳаром, ёллаш тўғри (ҳалол) бўлиши учун манфаат ҳалол бўлиши шарт. Манфаати ҳаром бўлган нарсага ишчи ёллаш мумкин эмас. Масалан, ароқ сотиб олган кимсанинг ароғини ташиб беришга, ароқ тайёрлаш ёки чўчқа ва ўлимтиклар ташиб беришга ишчи ёллаш жоиз бўлмайди. Термизий Анас ибн Моликдан ривоят қилади:

«لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ r فِي الْخَمْرِ عَشَرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَاةَ لَهُ»
«Расулуллоҳ(с.а.в) ароқ хусусида ўн кишини лаънатладилар: тайёрлатувчини, тайёрловчини, ичувчини, ташувчини, буюртмачини, қуйиб берувчини, сотувчини, пулини еювчини, сотиб олувчини ва ким учун сотиб олинган бўлса ўшани». Шунингдек, рибо ишларига ҳам ёллаш ҳаром, чунки у ҳаром манфаатга ёллаш бўлиб, ибн Можа ибн Масъуд орқали

«أَنَّهُ لَعَنَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤَكَّلَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَكَاتِبِهِ»
«Пайғамбар(с.а.в) рибони еювчини, едирувчини, гувоҳларини ва ёзувчини (котибни) лаънатладилар» деганларини ривоят қилган.

Энди агар ишлаш шариатда ўзи учун жоиз бўлмайдиган иш бўлса, бундай ишда ишлаши жоиз бўлмайди. Чунки бундай ишга ёлланиш жоиз эмас. Демак, қилиш ҳаром бўлган ишларга ёллаш ёки ёлланиш ҳаромдир. Мусулмон киши ғайримусулмонни ёллаши ҳалол бўлгани каби, мусулмон киши ғайримусулмонга ҳаром бўлмаган ишларда ёлланиши ҳам мумкин. Аммо қилинадиган иш ҳаром бўлса, ёлловчи мусулмон ёки ғайримусулмон бўлса ҳам мумкин эмас.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.