Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бой бўлмаган мўмин қурбонлик қилса
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Бой бўлмаган мўмин қурбонлик қилса
        August 18, 2018, 23:38
Иқтибос

Ассалому алайкум.
«Бой бўлмаган мўмин қурбонлик қилса у назр бўлиб қолади. Уни ҳаммасини камбағал-мискинларга тарқатиб юбориши шарт.» шуни далилини айтиб юборсангиз.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Бой бўлмаган мўмин қурбонлик қилса
        August 18, 2018, 23:39
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бундай қурбонлик “назр қўрбонлик” бўлади, яъни Аллоҳ Таоло вожиб қилмаса ҳам Аллоҳнинг ризосини истаб қилинган қурбонлик бўлади. Бу айнан назрнинг вокеълиги, назр қилинган нарсанинг ҳолати шу. Бу далилга эмас, далилнинг манотига боғлиқ, назрнинг нималигини тушуниш керак:

Назр نذر- Аллоҳ учун бир ишни қиламан ёки ушбу нарса Аллоҳ учун деб айтиш бўлиб, уни бажариш вожиб, м: нафл намоз ўқишни, нафл рўза тутишни ёки бир жонлиқ сўйишни ва ҳоказо. Агар ҳаром нарсани назр қилса ёки бировни мулкини назр қилса унда каффора тўлайди, уни каффораси қасамни каффорасидек бўлади. Росулуллоҳ(с.а.в) айтди:

кимки назр қилса ва (нималигини) номласа, бас унга номлаган нарсасига вафо қилиш вожиб бўлади ва кимки назр қилса ва (нималигини) номламаса, унга қасам каффораси вожиб бўлади. ёки кимки Аллоҳга тоат қилиш учун бир назр қилса, унга итоат қилсин ва кимки Аллоҳга осий бўлишни назр қилса, у(назри)га итоат қилмасин. Ва яна айтади: назр қасамдир ва уни каффораси қасам каффорасидир. (“ал мабсут” китобидан). Қасамнинг каффораси оятда келган:

لَا يُؤَاخِذُكُمْ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا عَقَّدْتُمْ الْأَيْمَانَ فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам тугган қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш, ёхуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин! Мана шу — қасам ичган (ва уни бузган) пайтингиздаги қасамларингиз каффоратидир. Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз. Шукр қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай очиқ-ойдин баён қилур. [5:89]

Аммо атаган нарсаси Аллоҳга эмас, балки дўстлар учун ёки қариндошлар учун бўлса у назр бўлмайди, балки бир ваъда бўлади халос, уни ҳам бажариш вожиб бўлсада, лекин маълум бир узрлар билан бажаролмай қолса, унга қазосини бажариш ёки каффора вожиб бўлмайди.
муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.