Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Одам олиб қочишни хукми нима
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Одам олиб қочишни хукми нима
        June 21, 2018, 04:13
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух.

қандайсизлар?
сизлардан Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло рози бўлсин!
менинг саволим қуйдагича:
ҳозирги даврда қиз олиб қочишлар кўпайиб боряпти десам ҳато бўлмаса керак.
шу соҳадаги шаръий ҳукм қандай?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Одам олиб қочишни хукми нима
        June 21, 2018, 04:18
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Одам олиб қочиб кетиш шаръан ҳаром ва унга шаръий жазо қуйдаги каби бўлади:

1. Кимки ҳийла ёки мажбурлаш орқали эркак ёки аёлни олиб қочса ва уч кунгача қайтармаса, ўғирланмиш эрли аёл ёки норасида эркак бўлса, беш йилгача қамоқ жазосини олади. Бунда уларни ўз розиликлари билан олиб қочадими, мажбурлабми, фарқи йўқ. Агар ўғирланмиш болиғ эркак ёки эрсиз аёл бўлса, уч йилгача қамоқ жазосини олади. Бу - номусига тегилмаган пайтдаги ҳукм. Агар номусига тегилиб, у иш шаръий ҳужжат ёки иқрор билан эмас, табиб ёки доянинг гувоҳлиги билан исботланса, ўн беш йилгача қамоқ, дарра ва сургун жазосини олади. Агар ўғирланмиш уч кун ичида қайтарилса ва унга ҳеч қандай зиён-захмат етказилмаса, бир йилгача қамоқ жазосини олади.

2. Кимки уйланиш мақсадида мажбурлаб бир аёлни олиб қочса, беш йилгача қамоқ жазосини олади. Аёлнинг ихтиёри билан олиб қочса, кейин шаръий никоҳ билан унга уйланса, олиб қочгани учун олти ойгача қамоқ жазосини олади. Уйланмаса - бир йилгача қамалади. Бу - жимоъ қилмаган пайтдаги ҳукм. Агар жимоъ қилса ва бу иш иқрор ёки шаръий ҳужжат билан эмас, табиб ёки доянинг гувоҳлиги билан исботланса, ўн беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.(“жазолар низоми” китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.