Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Келин тўйида оқ фата кийса бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Келин тўйида оқ фата кийса бўладими?
        June 19, 2018, 03:46
Иқтибос

Асалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух.
Жавоблар учун рахмат. Оллох мукофатласин. бизга жуда хам ёрдам берди.

Яна бир савол бор эди. Бизнинг шахримизда бундай туйлар йўқолиб кетган эди. Яъни туй куни келинни ғарб аёллари киядиган узун ок кўйлагини кийиш. Бу нарса тезлик билан урфга айланиб кетти Хаттоки узбек киноларидан тасирланиб кизга киёвни узи совга киляпти. шу куйлакни муслима киз хам номахрамлар курмаган холатда кийиши жоизми? Бу ғарбни хос маданияти эмасми?.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Келин тўйида оқ фата кийса бўладими?
        June 19, 2018, 03:47
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аёллар хос ҳаётда ҳам аёлни аёлга бўлган авратини беркитган ҳолда ҳинд ёки ғарб каби бошқа халқларнинг кийимларини кийиши жоиз, фақат уларнинг дунёқарашидан, диний эътиқодларидан чиқмаслик керак, ҳамда авратларини очиб юборадиган ёки кийинса-да, аъзоларини сифатлаб турадиган бўлмаслиги шарти билан жоиз.

Росулуллоҳ(с.а.в); “кимки ўзини бир қавга ўҳшатса у ўшалардан”, деганлар, яна қуйдагича ҳабар берадилар:

صنفان من أهل النار لم أرهما رجال بأيديهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس ونساء كاسيات عاريات مائلات مميلات رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة لا يدخلن الجنة ولا يجدن ريحها
“дўзаҳ аҳлидан мен уларни кўрмадим икки тоифаси борки: қўлларида сигирларнинг думларига ўҳшаш қамчилари борки, у билан одамларни урадиган кишилар ва косиётун ориётун(яъни кийинган бўлсаларда ялонғочлар каби ички аъзолари кўриниб турадиган кийимларни кийганлар), (ҳаром-ношаръий ишларга)моилалар, (бошқаларни ҳам зино каби ношаръий ишларга)моил қилувчи аёллар, шу икки тоифа жаннатга кирмайди ва ҳидиниҳам топмайди”. (муттафақун алайҳ).

Фатани одатда номаҳрамлар олдига кийиб чиқади ва уни кийиб чиққан аёлнинг аврат жойлари тўла беркитилмайди ва номаҳрамлар олдига зеб-зийнатларини ҳам беркитиб, жилбобларини кийиш шарти ҳам топилмайди. Бундан ташқари фата қадимдаги Европа халқларининг дунёқарашидан келиб чиққан кийим бўлиб, уни уйда, аёлларнинг ҳос давраларида ҳам, хос ҳаётда ҳам кийиш жоиз эмас. У кийимга алоқадор ҳар хил эътиқодлари бор, масалан: фатани узун қилиб судраб юриш шу никоҳни бардавом қилади деган эътиқодга боришади. Шунга ўҳшаш бир неча иримлари борки, бу кийимларни кийишни ножоиз қилиб қўяди. Лекин хозирда аксар инсонлар умуман бундай эътиқодларга бормасада, асли келиб чиқишида шундай ширк эътиқодлар болиги учун уларни кийиб бўлмайди.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.047 seconds.