Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Мусулмон одам черков қурилишида ишласа бўлами?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Мусулмон одам черков қурилишида ишласа бўлами?
        April 25, 2018, 09:54
Иқтибос

Ассалому алекум.

Мени саволим шундан иборат: Мусулмон одам черков қурилишида ишласа бўлами??
Уни шаръий хукми канака бўлади?? Жавоб учун олдиндан Аллоҳ рози бўлсин, раҳмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Мусулмон одам черков қурилишида ишласа бўлами?
        April 25, 2018, 09:55
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Черков қурилиши учун ёлланиш жоиз эмас, ҳаром. Чунки унда ҳаром(шариатда ман қилинган нарса, черков)нинг ривожига хисса қўшиш бор. Ёллаш тўғри (ҳалол) бўлиши учун манфаат ҳалол бўлиши шарт. Манфаати ҳаром бўлган нарсага ишчи бўлиб ёлланиш мумкин эмас. Масалан, ароқ сотиб олган кимсанинг ароғини ташиб беришга, ароқ тайёрлаш ёки чўчқа ва ўлимтиклар ташиб беришга ишчи ёллаш жоиз бўлмайди. Черков қуриш иши ҳам ҳаромга хисса қўшиш ҳисобланади. Термизий Анас ибн Моликдан ривоят қилади:

«لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ r فِي الْخَمْرِ عَشَرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَاةَ لَهُ»
«Расулуллоҳ (с.а.в) ароқ хусусида ўн кишини лаънатладилар: тайёрлатувчини, тайёрловчини, ичувчини, ташувчини, буюртмачини, қуйиб берувчини, сотувчини, пулини еювчини, сотиб олувчини ва ким учун сотиб олинган бўлса ўшани». Шунингдек, рибо ишларига ҳам ёллаш ҳаром, чунки у ҳаром манфаатга ёллаш бўлиб, ибн Можа ибн Масъуд орқали

«أَنَّهُ لَعَنَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤَكَّلَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَكَاتِبِهِ»
«Пайғамбар(с.а.в) рибони еювчини, едирувчини, гувоҳларини ва ёзувчини (котибни) лаънатладилар» деганларини ривоят қилган.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.047 seconds.