Ва алайкум ассалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Амаллардаги асл шаръий ҳукмга боғаниш. Шундай экан уйланмоқчи қиз билан гувоҳларнинг ва валисини шоҳидлигида бир битим: “никоҳ” битими тузмоқдасизлар. Бу битим нималарни ўз ичига олган, сиз ёки тушмур қурмоқчи бўлган қиз қандай нарсаларни ўз зиммасига олаётганини билиш шарт. Буни “Исломда ижтимо низоми” китобидан ўрганишинглар мумкин.
Исломда ҳамма нарса очиқ-ойдин, аниқ-равшан бўлиш керак. Шу мақсадда ўз масъулиятини тушуниб, никоҳ битимини ва оилани қуришдан мақсад Охиратдаги зафарга эришиш учун бир-бирингларга ёрдам бўлишни қасд қилишни, ҳамда Аллоҳ Таолодан оилангларни маваддат(ўзаро дўстлик) ва раҳмати(Аллоҳнинг раҳмати, ўзаро меҳр-оқибат) асосида қуришни Аллоҳдан сўрашлиги ва ҳар бир ишни урфга қараб, одамларни рози қилиш асосида эмас, балки Аллоҳ Таолони рози қилиш учун фақат шариат асосида ечишга келишиб олиш керак.
Аслида, бир ишни қилишдан аввал маслаҳат қилиш ҳам суннат. Кўпинча, маслаҳатдан кейин ҳам иккиланиш қийнаётган вақтда истихора қилинади. Анас(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
: يا أنس إذا هممت بأمر فاستخر ربك فيه سبع مرات ، ثم انظر إلى الذي يسبق إلى قلبك فإن الخير فيه »
“эй, Анас агар сенга бирор иш ноаниқ бўлса, Роббинга етти маротаба истихора қил, сўнг қалбинга биринчи келган ишни қил. Албатта яхшилик ўшанда бўлади”дедилар.
Ҳамма мазҳаб иттифоқ қилган истиҳора; истихора ниятида, нафл намоз деб икки ракаат намоз ўқиш ва асарлардаги дуони қилиш билан бўлади. Ҳанафияда, моликияда ва шофиийларда қайсидир сабабларга кўра намоз ва дуони бирга қилишнинг иложи бўлмай қолса, фақат дуониг ўзи билан ҳам истихора қилиш жоиз деган райни айтишган. Баъзилар ҳар қандай намоздан кейин ҳам дуо қилиш билан ҳам истихора қилишнинг жоизлигини айтганлар.
Муттақий.
|