Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сиз берган саволни қисқа сўзлар билан тушунтириш қийин, лекин мумкин қадар ёритишга ҳаракат қиламан.
Исломда ҳар бир ишнинг ҳукми ва ҳар бир ишдаги салоҳият соҳиби белгиланган. Масалан; ҳожатхонага қайси оёқ билан киришдан тортиб, ҳалқаро сиёсатдаги ишларигача аниқ ҳукмлар билан Қуръон ва ҳадисларда белгилаб қўйилган.
Умматга уларни тадбиқ қилиш ҳуқуқини Халифанинг зиммасига юклаган. Ҳукмларни ўзича қилишга Халифанинг ҳам, оддий фуқаронинг ҳам ҳаққи йўқ. Ҳар бир иш саҳиҳ иштиҳоддан олинган шаръий ҳукмлар асосида бажарилади, яъни амаллардаги асл-асос шариатга боғланиш.
Демак, қилинадиган иш аниқ, фақат шуни амалга оширмай қолсачи деган саволга жавоб шуки, Усмон(р.а) «Аллоҳ Таоло Қуръон билан қилмаганларга султон билан қилдиради» деган машҳур қоидаси бор, яъни шаръий ҳукмни билиб ҳам унга риоя қилмаса, масалан; ҳалол йўл билан ризқ топиш фарз деб туриб ўғирлик қилса, уни Давлат жазолайди ва бунга жавобгар Халифа. Халифа бу ишни қилмаса Умматнинг зиммасида уни муҳосаба қилиш вожиб айланади. Уммат ҳисобат талаб қилади. Агар қониқарли қилиб жавоб берса, шу ерда иш тўҳтайди, яъни мақсад ҳосил бўлди. Аксинча бўлса, унда иш маҳкаматул мазолимга кўтарилади ва унидаги қози ҳалифани ишини кўриб чиқади: ё Умматга халифани тўғри иш қилаётганини тушунтиради ёки халифани тўғри иш олиб боришига мажбур қилади. Ҳеч иложи бўлмаса халифани ишдан бўшатади ва бошқа халифани Уммат байъат орқали тиклайди. Аммо халифани ноҳақликларига рози бўлиш ҳаром.
Аллоҳ Таоло мукаммал тузумни тушуриб, уни қандай тўғри ва тўла ижро қилинишини ҳам баён қилган. Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун тузумни тадбиқ қилувчи бўлган Халифани тиклашни эса Умматнинг зиммасига юклади ва уни ҳизбни ташкил қилиб, ўша ҳизб раҳбарлиги асосида Умматнинг вожиби қилиб қўйди, чунки Исломни ҳаётга олиб келиш йўли ҳизб ташкил қилишдан бошланади ва бу ҳазб Умматга нисбатан етакчилар: ҳаётни қандай бўлишни Аллоҳ Таоло фарз қилган ва уни қандай қилишни яхши билган мўминлардан ташкил топган бўлиб, бу ишларга ҳизб амири ва масъуллари жавобгар бўлишади. Бунинг ҳам яхши адо бўлишининг асосий шарти амру-маъруф ва наҳий-мункар, яъни қаттиқ муҳосаба. Чунки жоҳилиятга рози бўлиб ўтган ҳар бир лаҳзамизга жавоб берамиз. Жамиятдан куфрни улоқтириб ташлаб ўрнига Исломни олиб келишни Аллоҳ Таоло бандаларига юклади. Унга беэътибор бўлиш кофирликдир. Чунки Муслим Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
و...َمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
«... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Байъат фақат халифага берилади. Ва яна:
وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ
– „Сизлардан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга (Аллоҳ ва Пайғамбари буюрган яхши амалларга) буюрадиган ва мункардан (исён-гуноҳдан) қайтарадиган бир уммат (барпо) бўлсин“. [3:104]
Шунингдек, амри маъруф, нахий мункарга буюрувчи жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Масалан, Пайғамбар(с.а.в)нинг мана бу қавллари:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ, لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ, وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ, أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ, ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз, акс ҳолда Аллоҳ устингизга ўз ҳузуридан жазо юборгай. Кейин дуо қилаверасиз, (лекин) у қабул қилинмайди». Бу ҳадисни Аҳмад Ҳузайфа орқали ривоят қилган. Яна мана бу қавлларидир:
«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ»
«Сизлардан кимда-ким бирор мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар (қўли билан) қайтаролмаса, тили билан (қайтарсин). Агар (тили билан ҳам)қайтаролмаса, қалби билан (инкор қилсин). Бу эса энг заиф иймондир». Бу ҳадисни Муслим Абу Саид орқали ривоят қилган.
Хуллас, бу оят ва ҳадислар мусулмонларни амри маъруф ва наҳий мункар қилишга буюради. Ҳокимлар(яъни мусулмонларга амирлик қилувчилар)ни муҳосаба қилиш амри маъруф ва наҳий мункар сирасига кирибгина қолмай, ҳокимни муҳосаба қилиш, уни маъруфга буюриб, мункардан қайтариш жуда муҳим ишлардан бўлгани учун айниқса ҳокимни муҳосаба қилишнинг вожиблигини кўрсатувчи ҳадислар ҳам ворид бўлган. Умму Атийя Абу Саиддан ривоят қилади, Пайғамбар(с.а.в) дедилар:
«... أَفْضَلُ الْجِهَادِ كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ»
«... энг афзал жиҳод золим подшо ҳузурида айтилган ҳақ сўздир». Бу эса ҳокимни муҳосаба қилиш ва унинг ҳузурида ҳақ сўзни айтишнинг вожиблиги тўғрисида келган насс бўлиб, уни жиҳодга тенглаштирибгина қолмасдан, энг афзал жиҳодга айлантирган. Гарчи у ўлимга олиб борса ҳам унга қаттиқ тарғиб қилган, ундаган. Чунончи Пайғамбар(с.а.в)дан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда шундай деганлар:
«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأْمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»
«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳокимнинг олдига бориб, уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир».
Энди бир фикрлаб кўринг; Ҳокимни муҳосаба қилишда ўлимдан ҳам қўрқмайдиган Уммат ўғлонлари Аллоҳнинг шариатини Халифа қандай ишро қилинаётганини назорат қилиб турганда ҳам ҳукмни тўғри ижро қилинишига шубҳа қиласизми?
Аммо ҳозирги жони ширин, беғалва ҳаётни яхши кўрган, ўлимдан, ҳатто қамоқдан ҳам қўрқадиганларга қандай Ислом наематини берсин?! Бу амонатни рўйи рост адо қилишга қодир Умматга беради. Хуллас, Пайғамбар(с.а.в)нинг мана бу ҳадислари мос келиб қолганимизга қараб Исломни тадбиқини фикрласангиз ҳато қиласиз:
«يُوْشِكُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمُ الْأُمَمُ مِنْ كُلِّ أُفُقٍ كَمَا تَدَاعَى الْأَكَلَةُ عَلَى قَصْعَتِهَا» قِيْلَ: "يَا رَسُوْلَ اللهِ أَمِنْ قِلَّةٍ بِنَا يَوْمَئِذٍ؟" قالَ: «أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ كَثِيْرٌ، وَلَكِنْ تَكُوْنُوْنَ غُثَاءً كَغُثَاءِ السَّيْلِ، يَنْتَزِعُ الْمَهَابَةَ مِنْ قُلُوْبِ عَدُوِّكُمْ وَيَجْعَلُ فِيْ قُلُوْبِكُمُ الْوَهْنَ» قِيْلَ: "وَمَا الْوَهْنُ؟" قَالَ: «حُبُّ الدُّنْيَا وَكَرَاهِيَّةُ الْمَوْتِ»
«Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар барча тарафдан сизларнинг устингизга ташланади», деганларида: «Ё Расулуллоҳ, ўша пайтда сонимиз кам бўлганиданми?» - дейилди. У зот: «Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Душманларингиз қалбларидан қўрқинч кўтарилади, сизларнинг қалбларингизни ваҳн эгаллайди», дедилар. Шунда: «Ваҳн нима?» - деб сўралганди, у зот: «Дунёни севиш, ўлимни ёмон кўриш», дедилар.
Муттақий.
|