Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
“Бидъат”(بدعة) калимаси луғатда: - “бирор ўҳшаши йўқ, умуман янги нарсани пайдо қилиш”- деган маънода ишлайди. Аллоҳ Таоло қуйдаги оятдаги хабари ҳам шу маънода:
بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ
(У) еру осмонларни пайдо қилгувчидир. [2:117]
Шу маънода илмда янгиликларни иҳтиро қилганларни ҳам “бидъат” дейиш мумкин.
Аммо шаръий истилоҳда эса “бидъат”(بدعة) – “Аллоҳ Таолонинг динида, ўша ишига далолат қиладиган омм ёки хосс асл-асоси йўқ нарсани пайдо қилишдир”. Бу қоидани Росулуллоҳ(с.а.в)нинг қуйдаги каби ҳадисларидан олинган:
...فعليكم بسنتي وسنة الخلفاء الراشدين المهديين، وعضوا عليها بالنواجذ، وإياكم ومحدثات الأمور، فإن كل محدثة بدعة وإن كل بدعة ضلالة
“... менинг суннатимни ва мендан кейин ҳидоятдаги хулафои рошидинларнинг йўлини лозим тутинглар ва уни оғиз тишларинг билан тишланглар(яъни ҳеч қачон ундан вос кечманглар). Ишларнинг янгиларидан эҳтиёт бўлинглар. Албатта ҳар бир янги пайдо қилинган нарса бидъатдир. Албатта ҳар бир бидъат залоалтдир”. Муслим ривояти. “...ҳар бир залолат дўзаҳда” – деган сўзларни Нисоий зиёда қилган.
من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد
«Кимки бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган ишни пайдо қилса, у рад этилур», деганлар. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Оиша(р.а) йўлидан ривоят қилганлар.
Буни тушуниш учун “дин” деганини кўз олдимизга келтириб олайлик: дин эътиқодлар ва ҳукмлардан иборат. Хоҳ эътиқод бўлсин, хоҳ ҳукмлар бўлсин, яъни бу ишни қилиш керак(фарз ёки суннат) ёки бу ишни қилиш жоиз(фарз, суннат, мубоҳ, макруҳ) ёки бу ишни қилиш жоиз эмас(яъни ҳаром) деб айтиш учун шаръий далилга асосланмаса ўша бидъат бўлади ва у ҳаром. Уни қабул қилган одам дўзаҳда.
Амалларга алоқадор ҳукмлар жуда кўп, баъзилари Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзига, яъни фикратга алоқадор. Баъзилари эса ўша ҳаёт тарзини ҳаётда мавжуд килишга, яъни тариқатга алоқадор. Лекин ҳар қандайи бўлмасин уларни биз мужтаҳидлардан оламиз, мужтаҳиддан олинмаган ҳукм, яъни бир ишни қилиш ёки қилмасликка алоқадор қарорни саҳиҳ ижтиҳодга асосланмаслиги бидъат бўлади. Бидъат фикратда ҳам бўлиши мумкин, масалан: ўлган одамни, қирқини ё йилини қилиш керак деган эътиқод ёки рукуни икки марта қилиш керак деса ёки тариқатда бўлиши мумкин, масалан: сиёсий доираларга кириб, жорий жоҳилий тузумни: иқтисоди, ижтимоси, таълим-тарбияси ёки бошқарувни ҳатолигини ва Аллоҳ Таоло нозил қилган тузумни нақадар мукаммаллигини баён қилиб беридаган ҳизбни ташкил қилмасдан жамиятда ишлашга чақирса ёки жамиятни куфрдан Исломга ўзгартириш йўли жиҳод деса ҳам бидъат қилган бўлади.
Ҳар қандай ҳолатга; фикратга ҳам, тариқатга ҳам алоқадор шаръий ҳукмлар китобларда муфассал баён қилиган. Бу гапларга шубҳа қилувчиларга айнан шу мавзуъга алоқадор ижтиҳодни китобимиздан келтираман:
««Мужтаҳид билан муқаллид ўртасидаги фарқ шундан иборатки, мужтаҳид шаръий ҳукмни шаръий далилдан шахсан ўзи олади. Муқаллид эса, бошқа биров истинбот қилган шаръий ҳукмни олади. Бу ўринда муқаллид шаръий ҳукмни истинбот қилган кишини танийдими ёки танимайдими, фарқи йўқ. Шу ҳукмнинг шаръийлигига ишонч ҳосил қилса бас. Лекин биронта инсоннинг раъйини, масалан, Зайднинг раъйини ёки қандайдир олим(шайх)нинг ёки файласуфнинг раъйини олиш шаръий тақлид ҳисобланмайди. Бу Исломдан четлашиш бўлиб, шаръан ҳаромдир. Мусулмон кишининг бундай йўл тутиши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ Таоло бизга фақат Муҳаммад(с.а.в)гагина эргашишимизни буюрган.
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا
– „Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“. [59:7]
Одамларнинг ўзларидан келиб чиққан фикрни олишдан қайтариб, бир қанча ҳадислар ҳам келган. Уббода ибн Сомитдан ривоят қилинадики, мен Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганларини эшитдим: «Мендан кейин шундай одамлар бўлади, улар сизлар инкор этадиган нарсаларни маъруф деб айтадилар ва сизлар маъруф деб айтган нарсаларни рад этадилар. Аллоҳга осий бўлган кишиларга итоат қилманглар ва ўз раъйинглар билан иш тутманглар». Яъни ўзинглардан чиққан фикрларга эргашманглар, дедилар.(савол: сиз амалларингизни қайси мужтаҳидга, яъни китобга асосланиб қиляпсиз?) Шаръий далиллардан мужтаҳид олган фикр мужтаҳиднинг раъйи дейилмайди, балки у шаръий ҳукм ҳисобланади. Аммо шахснинг ўзидан чиққан фикр эса фақат шахснинг фикридир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ(с.а.в) уни бидъат деб атадилар. Саҳиҳ ҳадисда пайғамбар айтадиларки: «Энг яхши сўз Аллоҳнинг китобидир, энг тўғри йўл эса Муҳаммаднинг йўлидир, ишларнинг энг ёмони эса янги ўйлаб топилганларидир. Ҳар қандай бидъат залолатдир». Янги ўйлаб топилган Қуръонга, Суннатга ва ижмога зид ҳукмларнинг барчаси бидъатдир. У амал ёки сўз бўладими фарқи йўқ. Аммо ҳукмлар жумласига кирмайдиган(мубоҳ деб эътибор қилинадиган илмларга асосланган) амаллар ва нарсалар бидъат дейилмайди. Чунки бу ўринда қораланаётган ва қайтарилаётган фикрдан мақсад у эмас, балки бидъат деб аталадиган бирон ишнинг ҳукмини (яъни бизнинг амалларнинг ҳаммаси шаръий бўлиши шарт, чунки “амалларда асл шариатга боғланиш”га зид ҳолда) қандайдир инсон фикридан олинишидир, чунки шаръий ҳукмлар фақат шаръий далиллардангина олиниши керак. ...»».(“Исломий шахсия” биринчи китобдан).
“Бидъат”дан сақланишнинг йўли ҳар бир амални саҳиҳ иштиҳоддан эканлигига қаноатлангандан кейин қилиш, яъни руҳни амалда вужудга келтиришдир. Ҳар бир ишнинг шаръий ҳукм асосида қилиш зарурлигига аҳамият бермайдиганлар бидъатларга кўп мубтало бўладилар. Шунинг учун ҳукмни олишда сўралувчини суриштириш билан бирга далилини сўраш керак, чунки Ислом шу. Ҳатто Абу ҳанифа(р.) “менинг китобларимдан фатво бераётган киши, то қаёрдан олиб гапирганимни билмагунча фатво бериши ҳалол эмас” деб бирор инсонга бир ишнинг ҳукмини айтаётганда; мубоҳ ё қилса яхши ёки қилиши шарт кабиларни фатво беришда қандай далилдан келиб чиққанини ҳам билиб туриб айтишни шарт қилган. Демак, саҳиҳ ижтиҳод эканлигини текширмасдан ёки фосиқ-ишонсиз одамдан олиш билан бидъатларга тушиб қолинади. Бидъатчилар одатда фосиқдан ҳам, ижтиҳодга асосланмаган фатволарни ҳам қабул қилаверадилар. Ҳатто бошқаларга ҳам ўша ҳукмни шариат деб уқтиридалар. Натижада ҳама ёқни залолатга тўлдирадилар. Шунинг учун Росулуллоҳ(с.а.в) айтадилар:
إن الله لا يقبض العلم انتزاعاً ينتزعه من العباد، ولكن يقبض العلم بقبض العلماء، حتى إذا لم يُبقِ عالماً اتخذ الناس رؤوساً جهالاً، فسئلوا، فافتوا بغير علم، فضلوا وأضلوا. متفق عليه
«Албатта Аллоҳ Таоло илмни бандалардан суғуриб, тортиб олиб қўймайди, лекин олимларни олиб қўйиш билан илмни суғуриб қўяди. Ҳатто бирорта олимни қолдирмай қўйса, одамлар жоҳил амир-раҳбарларни (этагини) ушлайдилар. Сўнг улардан фатво сўралса илмсиз фатво бериб, ўзлари ҳам адашадилар ва (бошқаларни ҳам) адаштирадилар». Муттафақун алайҳ.
Муттақий.
|