Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Боллар тўпланиб 3-4 минг рублдан хафтасига черный касса қилиб тўплашишяптикан
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Боллар тўпланиб 3-4 минг рублдан хафтасига черный касса қилиб тўплашишяптикан
        March 30, 2018, 03:38
Иқтибос

Ассалому алайкум

Биродарлар, дорис боллардан савол тушди яъни боллар тўпланиб 3-4 минг рублдан хафтасига черный касса қилиб тўплашишяптикан шу тўғрими ва шариатда хукми қандай. Аллох рози бўлсин!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Боллар тўпланиб 3-4 минг рублдан хафтасига черный касса қилиб тўплашишяптикан
        March 30, 2018, 03:40
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Агар бир жамоа навбатдан тўплаб беришга келишиб, ҳар ҳафтада биттаси учун маълум миқдорни тўплаб беришлари жоиз. Бу бир бирига қарз бериб туришга тўғри келади. шариатда қарз бериб туриш жоиз. Ибн Ҳиббон ва ибн Можа ибн Масъуддан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в):

«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُقْرِضُ مُسْلِمًا قَرْضًا مَرَّتَيْنِ إِلاَّ كَانَ كَصَدَقَتِهَا مَرَّةً»
«Қайси бир мусулмон яна бир мусулмонга икки марта қарз берса, бир марта садақа бергандек бўлади», деганлар. Муҳтожга қарз бериш мандубдир. Қарз сўраш макруҳ эмас. У ҳам мандуб. Зеро, Пайғамбар(с.а.в) ҳам қарз сўраганлар.

Фақат қарз берган нарсасини ўзини қайтариб олиш керак. Агар берган пулига қадри тушганлигини сабаб қилиб озгина бўлса ҳам қўшиб қайтаришлиги билан, масалан: бозорда 50.$. таҳминан 10 кг. гўштга баробар бўлса, олти ойдан кейин хозирда 10кг гўшт 55.$. бўлиб қолди. Шунинг учун мен олган 50.$. ўрнига 55.$. қайтараман деса, шу судҳўрлик бўлади. Сўдҳўрлик эса ҳаром. Бунга далил, Хорис ибн Абу Усома Али(р.а)дан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Пайғамбар(с.а.в) фойда келтирадиган қарздан қайтарганлар».Яна бир ривоятда: «Фойда келтирган ҳар бир қарз, рибодир», дейилган.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.