Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
“Мўътадил” сўзи мўътадил иқлим, мўътадил жой каби ўртача деган маънони билдиради. Аммо Исломда “мўътадил”ни ҳамма динларга нисбатан қўлланса тўғри истилоҳ бўлади, чунки Аллоҳ Таоло бошқа дин-тузумларга нисбатан ўрта-адолатли: “мўътадил миллат” қилди. Аллоҳ Таоло айтади:
وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا
Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта бир миллат қилдик. [2:143]
Демак, руҳий томоннигина ечиб бераётган християн дини билан фақат моддий томондан бошқасига эътибор бермайдиган капитализмга нисбатан ўрта дин ёки бир оилани ё миллатни Яратувчи даражасига кўтарадиган, бошқаларини эса ҳайвондан ҳам пастроқ даражада эътибор қиладиган қироллик ёки империя тузумларига нисбатан ўрта диндир.Росулуллоҳ(с.а.в) бизга ўрнак бўлгани, Аллоҳдан етказувчи бўлгани каби биз ҳам бошқа ҳалқларга Исломни етказувчи, урнак бўлувчи экангигимизни тушунтириб турибди. Умматнинг асосий вазифаси айнан Росулуллоҳ(с.а.в)нинг иши эканини баён қилиб турибди.
Аммо бу сўзни ҳозирда сиёсатга мослаштириб, урфда бор бўлган диний тушунчарнигина Ислом деб, яъни ақидадан баъзиларини ёки ибодат ва аҳлоқдан ҳам оммага маълум бўлганларинигина Ислом деб уқтираётган “мўътадиллик” куфр бизни уларга қарам ҳолда ушлаб туриш учун навбатдаги режалари. Сиёсатга ёки нафсларига тўғри келмайдиган томонини ҳар ҳил салбий сўзлар билан ёмонлаб, Умматга Исломни тўлалигича етказмоқчи бўлган Росулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳақиқий меросҳўрларини оммавий жойлардан узишга, қамоқларда ушлаб туриш каби ишларни олиб бораётганлар куфрнинг малайлари, Уммат хоинларидир. Куфр ўзларига яхшигина қўл келадиган янги-янги режаларни ишлаб чиқиб, бизларни ҳам ўз режалари асосида юргизмоқда.
Аммо бизлар билмаганимизни сўрайдиган, айтганларига итоат қиладиган ишончли, тўғри сиёсий программани тузиб берувчи сиёсий етакчиларимиз, яъни Исломни тўла тушунган замонавий олимларимиз йўқ ёки ўз масъулиятини сезишмаётган қўрқоқ кимсалар. Баён қилмоқчи бўлганлари ҳам ҳалол-ҳаром деб фиқҳий томонинигина айтиш билан кифояланишмоқда. Лекин инсоннинг ҳаётидаги асос ақида ва ундан келиб чиқадиган ҳаёт тарзи, яъни тушунчалари эди. Тушунмаган нарса инсон ҳаётига таъсир қилишини кутиш мўъжиза кутиш билан баробар.
Аллоҳнинг Росули(с.а.в) жамиятдаги жабру-зулмга асосланган қонунларни инсонларни кўз олдига келтириш орқали жамиятни ўзгартиришда хикмат билан даъват қилишни бизга таълим бермоқда:
وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ ۩ بِأَيِّ ذَنْبٍ قُتِلَتْ
Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида. [81:6-7] ёки:
وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ ۩ الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُوا عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ ۩ وَإِذَا كَالُوهُمْ أَوْ وَزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ
– „Нарсаларни ўлчаётганда бошқаларнинг ҳаққига хиёнат қиладиганларнинг ҳолига вой бўлур. Улар одамлардан ўлчаб олсалар, ўз ҳаққидан ҳам зиёда қилиб оладилар. Ўз нарсаларини бошқаларга ўлчаб ёки тортиб бергудек бўлсалар, уларнинг ҳаққига хиёнат қиладилар, уларга зарар етказадилар“. [83:1-3]
Хозир тирик гўдаклар нобут бўлмаяптими?! Ёки олди-сотдиларда қалбакилик йўқми?!... Бошқарув тизимидаги, Иқтисод сиёсатидаги, ижтимоий сиёсатдаги ёки таълим-тардиядаги ноҳақликларни халққа, улар тушунадиган тилда ким очиб беради ва Аллоҳ Таоло бандаларига тушурган Исломни ақллар қаноатланадиган, қалбларни ҳотиржам қиладиган қилиб қим баён қилади, етказади?! Ким?! Диний таълим даргоҳларими?! Мадраса, мактаблар ўргатадими?! Малайларнинг сиёсий найрангларидан қўрқадиган домла-имомларми?!
Исломда сиёсат йўқ деса биз ҳам кофирнинг сиёсатига мослашиб олиб, ўзимизни ҳақ қилиб кўрсатишимиз тўғрими?! Росулоллоҳ(с.а.в) ҳам билмаган нарсасида ваҳийни кутган эдику! Билмаган нарсамизни оммага “шу Ислом” деб етказишимиз билан нимага эришмоқчимиз?! Қачон биз ҳам сиёсатчи бўлиб Исломни мукаммал ҳолда ҳаётга олиб келиш тўғрисида бош қотирамиз, шунга харакат қилаётганларга ёрдам берамиз?! Лоақал қарши чиқмаймиз?!
Бу дунё ва ундаги ҳамма нарса, ҳатто, куч билан бошқалар сенга вақтинча топширган,япишиб олган “кресло”ларинг ҳам қолади, қабрга ўзинг фақат қилган амалларинг билан борасан!? Ишонган “акалар”инг бўлмайди, улар сендан ҳам баттар аҳволда бўлади. Аллоҳдан қўрқ!!! Аллоҳ Таоло айтади:
وَكَذَلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوًّا شَيَاطِينَ الْإِنسِ وَالْجِنِّ يُوحِي بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ زُخْرُفَ الْقَوْلِ غُرُورًا
وَلَوْ شَاءَ رَبُّكَ مَا فَعَلُوهُ فَذَرْهُمْ وَمَا يَفْتَرُونَ
Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, ундай қилмаган бўлур эдилар. Бас, уларни туҳмат, бўҳтонлари билан бирга тарк қилинг! [6:112]
Эй, бродар, фикрла! Сен Аллоҳ Таолонинг олдига борасан, ҳар лаҳзанг учун жавоб берасан! Сени алдаётганларга, Исломни сиёсатга, кофирларга ёки ўз хоҳишларига мослаштираётганларга нисбатан Ислом, яъни сен қабул қилган Дин нима қилишингни талаб қилмоқда?!
Сен мўътадиликнинг салбий маъносига қаршиман деб даъво қилишингдан нима маъноси бор, кимни алдаяпсан?!
Аллоҳ Таолони ёки мўминларни алдай олмайсизлар, чунки ҳар бир кишининг мўмин ё кофирлиги унинг иймон-эътиқоди, гап-сўзлари ва амалда қилаётган ишларига қараб белгиланиши лозим эканлигини, ҳамда мунофиқлар қандай кимсалар эканини Қуръон оятларда Аллоҳ Таоло баён қилиб қўйган:
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек иймон келтиринглар», дейилса, «Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар. Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганда эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейишади. Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалар бўлиб, бу савдоларида фойда қилмадилар ва тўғри йўлга юрувчилардан бўлмадилар.Улар мисоли бир ўт (машъала) ёқувчига ўхшайдилар. Энди олов атрофини ёритганида Аллоҳ ёруғликни кетказиб, уларни ҳеч нарсани кўролмайдиган ҳолда зулматларда қолдиради. (Улар) кар, соқов, кўрдурлар, демак (йўлларидан) қайтмайдилар. Ёки улар чақмоқ, момогулдурак, қоронғуликлар билан осмондан қуяётган ёмғир остида яшиндан қўрққанларидан панжаларини қулоқларига тиқиб олган ҳолларида ўлим — ҳалокатдан қочмоқчи бўлиб турган кимсалар кабидирлар. Аллоҳ эса кофирларни ўраб олгувчидир. Яшин кўзларини кўр қилгудек бўлади. У (атрофини) ёритганида юриб оладилар, ўчганида туриб қоладилар. Агар Аллоҳ хоҳласа қулоқ ва кўзларини йўқ қилган бўлур эди. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир.Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз. У зот сизлар учун Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг. Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз. Энди агар бундай қилолмасангиз — ҳаргиз қилолмайсиз ҳам — у ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг. [2:8-24].
Муттақий.
|