Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Насияга озиқ-овқат махсулотлари олиш жоизми
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Насияга озиқ-овқат махсулотлари олиш жоизми
        March 21, 2018, 16:57
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва рахматуллоҳу ва баракатуҳу

Савол : « Ким таом харид қилса, то уни жойидан олиб кетмагунча сотмасин» ( Имом Бухорий ривояти ) Ушбу хадисга тушунишим бўйича инсон ейдиган нарсаларни насяга олиб бўлмайдими ? махалламиздаги дўконлардан насяга прадукта қиламиз шаъриатда буни хукми қандай?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Насияга озиқ-овқат махсулотлари олиш жоизми
        March 21, 2018, 17:10
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳа, савдо ҳалол. Байда ийжоб ва қабул бўлиши, иккаласидан ҳар бирига далолат қиладиган лафз билан ёки соқовнинг ишораси каби лафз мақомида турадиган нарса билан бўлиши шарт. Ёзиш ҳам лафздан ҳисобланади. Аммо харидорнинг товарни сотиб олиб пулини тўлашига келсак, масалан нон, газеталар, почта маркалари ва шунга ўхшаш нарсалар каби амалий байга келсак, бунда қаралади. Агар бозорда товарнинг нархи маълум бўлса, савдолашиш бўлмаса, у ҳолда бу иш ийжоб ва қабулга далолат қилиб, бай деб эътибор қилинади. Фақиҳлар буни «байъул муотот» (олди-берди савдоси) деб атайдилар. Аммо агар бозорда товарнинг нархи аниқ белгиланмаган бўлса ва савдолашиш керак бўлса у ҳолда «байъул муотот» дуруст бўлмайди. Чунки бу иш ийжоб ва қабулга далолат қилмайди. Шунинг учун низо юзага келиши мумкин. Бу эса муомалалар асосига хилофдир. Чунки муомалалар низога йўл қўймайдиган тарзда бўлиши лозим. Шунинг учун анави ҳолатда «байъул муотот» унда ийжоб ва қабулни кўрсатадиган нарса йўқ бўлгани учун бай ҳисобланмайди. Шундан аён бўладики, ийжоб ва қабул байнинг дуруст бўлишида шарт бўлгани учун демак ийжоб ва қабул икковига далолат қиладиган лафз билан ёки ишора билан ёки ийжоб ва қатъий далолат қиладиган иш билан ҳосил бўлиши, низо бўлмаслиги шарт.

Бай – кайл (идишда тортиладиган нарса), вазн (тарозида тортиладиган нарса) ва саналадиган нарсалардан бошқасида – ақд (савдо битими) тузилиб бўлиши биланоқ тамомига етади. Бунда бай тамомига етиши учун қўлга киритиш шарт қилинмайди. Агар сотилган нарсани қўлга олишдан олдин унга шикаст етса сотган одам эмас, сотиб олган одам зомин бўлади. Масалан ҳовли-жой, ҳайвон, автомашина ва шунга ўхшаш нарсалар савдоси каби. Булар кайл, вазн ва санаш билан савдо қилинадиган нарсалар сирасига кирмайди. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в):

«الْخَرَاجُ بِالضَّمَانِ»
«Харож (келган фойда) зоминлик туфайлидир», деганлари учун бу ҳолатда сотиб олган одам зомин бўлади. Бу савдодаги фойда сотиб олган одамники бўлгани учун, зоминлик ҳам унинг зиммасига тушади. Масалан бир киши ҳайвон сотиб олди. Ҳали уни қўлга олмасдан туриб ўша ҳайвон туғди. Бунда ҳайвоннинг боласи сотган кишиники эмас, сотиб олган кишиники бўлади. Шунинг учун фойда уники бўлганидек, зоминлик ҳам унинг зиммасига бўлади. Ибн Умарнинг айтишича:

«أَنَّهُ كَانَ عَلَى بَكْرٍ لِعُمَرَ صَعْبٍ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ ﷺ: بِعْنِيهِ فَقَالَ عُمَرُ: هُوَ لَكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ فَاشْتَرَاهُ، ثُمَّ قَالَ: هُوَ لَكَ يَا عَبْدَ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ فَاصْنَعْ بِهِ مَا شِئْتَ»
«У Умарнинг бир асов эркак туясини миниб олган эди. Набий(с.а.в) унга: уни менга сот, дедилар. Умар: у сизники ё Росулуллоҳ, деди. Пайғамбаримиз(с.а.в) уни сотиб олиб: эй Абдуллоҳ ибн Умар, у сеники, у билан хоҳлаган нарсангни қил, дедилар». Бухорий ривояти. Бунда ана шу туя кайл, вазн ва саноқ билан ўлчанадиган нарсалардан бошқа бўлгани учун уни ҳали қўлга ушламасдан туриб тасарруф қилиш юз берди. Аммо агар савдо кайл, вазн ва саноқ билан ўлчанадиган нарса устида бўлса, у ҳолда сотилган нарсани қўлга киритсагина бай тамомига етади, акс ҳолда тамомига етмайди. Шунинг учун сотиб олган нарсани қўлга олмасдан туриб унга зарар етса у сотган одамнинг молидан бўлиб қолаверади. Масалан Набий(с.а.в) таомни қўлга олмасдан туриб уни сотишдан қайтариб шундай дедилар:

«مَنِ ابْتَاعَ طَعَامًا فَلاَ يَبِيعُهُ حَتَّى يَسْتَوْفِيَهُ»
«Кимки таом сотиб олса уни тўлиқ олмагунича сотмайди». Бухорий ривояти. Муслим Ибн Умардан ривоят қилди:

«كُنَّا نَشْتَرِي الطَّعَامَ مِنَ الرُّكْبَانِ جِزَافًا فَنَهَانَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ أَنْ نَبِيعَهُ حَتَّى نَنْقُلَهُ مِنْ مَكَانِهِ»
«Биз улов минганларнинг олдини тўсиб чиқиб, таомни ўлчамасдан сотиб олаверар эдик. Росулуллоҳ(с.а.в) то уни жойидан олиб келмагунимизча уни сотишдан бизни қайтардилар». Бу ҳадис сотилган нарсага сотган одам зомин бўлишига далолат қилмоқда. Агар бу ҳолатда зоминлик сотиб олган киши бўйнида бўлганида эди, уни сотиш, тасарруф қилиш худди қўлга олганидан кейин бўлганидек албатта жоиз бўлиб қолар эди. Пайғамбаримиз(с.а.в) нарсани қўлга олмасдан туриб сотишдан қайтаргач, демак уни тасарруф қилишдан ҳам қайтарган бўладилар. Бунинг маъноси «тўлиқ унинг мулки бўлмади, шунинг учун сотиб олган киши эмас, сотган киши зомин бўлади» демакдир. Гарчи ҳадисда таомни шундай сотишдан қайтарилган бўлса-да, лекин таом кайл ёки вазн билан ёки санаб ўлчаниши мумкин бўлгани учун демак кайл билан ўлчанадиган таомни сотишдан ҳам, вазн билан ўлчанадиган таомни сотишдан ҳам ва санаб ўлчанадиган таомни сотишдан ҳам наҳий қилинди. Демак кайл, вазн, саноқ билан ўлчанадиган барча нарсани то қўлга киритмасдан туриб сотишдан қайтарилди. Бу нарса таом бўладими ёки бошқасими, бунинг фарқи йўқ. Чунки баъзи ҳадисларда кайл кўрсатилган бўлса, баъзиларида товар кўрсатилган, баъзиларида эса нарса кўрсатилган. Муслимнинг ривоят қилишича Набий(с.а.в) шундай дедилар:

«مَنِ ابْتَاعَ طَعَامًا فَلاَ يَبِعْهُ حَتَّى يَكْتَالَهُ»
«Ким таом сотиб олса то кайл билан ўлчамагунча уни сотмасин». Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинди:

«قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنِّي أَشْتَرِي بُيُوعًا فَمَا يَحِلُّ لِي مِنْهَا وَمَا يُحَرَّمُ عَلَيَّ؟ قَالَ: فَإِذَا اشْتَرَيْتَ بَيْعًا فَلاَ تَبِعْهُ حَتَّى تَقْبِضَهُ»
«Мен: ё Росулуллоҳ, мен товарлар сотиб оламан, улардан қайсиниси менга ҳалол ва қайсиниси ҳаром? - дедим. Пайғамбаримиз: агар нарса сотиб олсанг то уни қўлингга киритмагунингча сотма, дедилар». Аҳмад ривояти. Зайд ибн Собитдан шундай дегани ривоят қилинди:

«أَنَّ النَّبِيَّ ﷺ نَهَى أَنْ تُبَاعَ السِّلَعُ حَيْثُ تُبْتَاعُ حَتَّى يَحُوزَهَا التُّجَّارُ إِلَى رِحَالِهِمْ»
«Набий(с.а.в) савдо молларини савдогарлар уларга эга бўлиб, ўз жойларига олиб бормагунларича сотиб олинган жойида сотишдан қайтардилар». Абу Довуд ривояти. Аҳмад Набий(с.а.в)нинг шундай деганини ривоят қилди:

«مَنِ اشْتَرَى طَعَاماً بِكَيْلٍ أَوْ وَزْنٍ فَلاَ يَبِعْهُ حَتَّى يَقْبِضَهُ»
«Ким таомни кайл ёки вазн билан сотиб олса, то уни қўлига олмагунича сотмасин». Бу ҳадисларнинг барчаси кайл, вазн, саноқ билан ўлчанадиган нарсаларнинг ҳаммасига далолат қиляпти. Кайл, вазн билан ва санаб сотилмайдиган нарсалар Ибн Умар ривоят қилган ҳадис билан мустасно қилингани бунга далилдир. Ўша ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в) Умардан бир туяни сотиб олиб, уни ҳали қўлга киритиб олмасдан туриб Абдуллоҳ ибн Умарга совға қилгани айтилди. Демак унда қўлга киритиб олиш шарт қилинмади. Кайл, вазн билан тортиб олинадиган ва санаб олинадиган нарсаларда бунинг хилофи бўлади. Чунки уларда савдо тамомига етиб тўлиқ бўлиши учун сотиб олган киши сотилган нарсани қўлга киритиб олиши шарт. Шариатда қабз (қўлга киритиб олиш) деб ҳисоблаш нарсаларнинг турига қараб ҳар хил бўлади. Масалан агар нарса кайл ёки вазн билан тортиладиган бўлса, уни қабз қилиш кайл ёки вазн билан бўлади. Бунга далил Бухорий ривоят қилган ушбу ҳадисдир. Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар:

«إِذَا بِعْتَ فَكِلْ، وَإِذَا ابْتَعْتَ فَاكْتَلْ»
«Агар сотсанг кайл билан тортиб бер, агар сотиб олсанг кайл билан торттириб ол». Усмондан шундай дегани ривоят қилинди: мен яҳудларнинг Бани Қайнуқоъ қабиласидан хурмо сотиб олиб фойдасига сотар эдим. Бу хабар Росулуллоҳ(с.а.в)га етгач Пайғамбаримиз(с.а.в) бундай дедилар:

«يَا عُثْمَانُ إِذَا اشْتَرَيْتَ فَاكْتَلْ، وَإِذَا بِعْتَ فَكِلْ»
«Эй Усмон, агар сотиб олсанг кайл билан ўлчаб ол, агар сотсанг кайл билан ўлчаб бер». Аммо сотилган нарса дирҳам ва динор бўлса уни қабз қилиш қўл билан бўлади, яъни қўлига олиши керак. Агар кийим бўлса уни сотгандан ўзига ўтказиб олиши қабз ҳисобланади, ҳайвон бўлса уни жойидан юргизиб келиш қабз ҳисобланади. Агар ҳовли жой ва ер каби кўчмас мулк бўлса уни қабз қилиш сотиб олган кишига уни ҳеч тўсқинликсиз бўшатиб бериб, холи қилиш билан бўлади. Чунки қабз калимаси истилоҳий мазмунга эга лафздир. Шунинг учун унинг маъносини кўрсатган бирон шаръий насс келмаса, яъни шаръий маъноси келмаса, бу калима қавмда нимага далолат қилса шунинг воқеси эътиборга олинади. Қабз қилиб олиш нархни тўлашдан олдин ҳам, кейин ҳам жоиз бўлади. Чунки сотилган нарсани сотиб олган кишига топшириш савдо битими талабларидан биридир. Битимдан кейин қачон топширилса ўз ўрнига тушган бўлади. Нарсанинг пулини қабз қилиш ҳам худди шундай. Демак нарса ва пулдан бирини қабз қилиш бошқасига боғлиқ бўлмайди.

Лекин бай сабабли фожирлар қаторидан ўрин олиш ҳам мумкин ёки набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлиши ҳам мумкин. Набий(с.а.в) бундай дедилар:

«الْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا»
«Сотувчи ва олувчи, модомики айрилиб кетмасалар ихтиёрлари ўзларидадир». Бухорий ривояти. Рифоанинг ривоят қилишича, у Набий(с.а.в) билан намозгоҳга чиқдилар. Пайғамбаримиз(с.а.в) олди-сотди қилаётган одамларни кўриб:

«يَا مَعْشَرَ التُّجَّارِ فَاسْتَجَابُوا لِرَسُولِ اللَّهِ ﷺ وَرَفَعُوا أَعْنَاقَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ إِلَيْهِ فَقَالَ: إِنَّ التُّجَّارَ يُبْعَثُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فُجَّارًا إِلاَّ مَنِ اتَّقَى اللَّهَ وَبَرَّ وَصَدَقَ»
«Эй савдогарлар жамоаси», дедилар. Улар Росулуллоҳ(с.а.в)нинг чақириғига жавобан бошларини кўтариб у зотга қарадилар. Пайғамбаримиз(с.а.в): «Албатта савдогарлар қиёмат куни фожирлар бўлиб қайта тириладилар. Магар Аллоҳдан тақво қилган, яхшилик қилган ва ростгўй бўлган кишигина бундан мустасно», дедилар. Термизий ривояти. Термизий Абу Саиддан Набий(с.а.в)нинг шундай деганини ҳам ривоят қилди:

«التَّاجِرُ الصَّدُوقُ الأَمِينُ مَعَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ»
«Ростгўй, омонатли савдогар набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир». (“Исломий шахсия” 2 чи китобдан олинди).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.044 seconds.