Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Йўқ, бу иш учун гуноҳкор бўлмайсиз, чунки Аллох Таоло айтган қуйдаги оятда бир тўғри ишни қилган одамга бошқа ҳаром ишнинг алоқаси йўқ эканини баён қилмоқда:
وَلَا تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلَّا عَلَيْهَا وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى
“Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас.” [6:164]
Демак, бай шариат ижозат берган аҳкомлар асосида бўлса, аввалги ёки кейинги ишларни бу ишга таъсири, яъни касофати бўлмайди. Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам яҳудийлардан ҳадялар оларди. Холбуки яҳудийлар Аллоҳ Таоло ҳаром килган судҳўрликдан топган маблағларидан ҳадя қилишар эди. Агар аввал қилинган ҳаром ишларни иккинчи ишга ҳам касофати бўлганда Русулуллоҳ(с.а.в) яҳудларни ҳадясини олмаган бўлар эди.
فَبِظُلْمٍ مِنْ الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ طَيِّبَاتٍ أُحِلَّتْ لَهُمْ وَبِصَدِّهِمْ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ كَثِيرًا
وَأَخْذِهِمْ الرِّبَا وَقَدْ نُهُوا عَنْهُ وَأَكْلِهِمْ أَمْوَالَ النَّاسِ بِالْبَاطِلِ
“Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабли, яна манъ этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик”. [4:160,161]
Лекин аниқ ҳаром иш қилишга(яъни қуморга) ҳарид қилаётганини билсангиз, сотмаслигингиз афзал, чунки сиз қилган ишингиз уни ҳаром ишига кўмак бўлиб қолиш хавфи бор. Анас(р.а) ривоят қилади:
«وَجَدَ تَمْرَةً فِي الطَّرِيْقِ فَقَالَ: لَوْلاَ أَنِّي أَخَافُ أَنْ تَكُونَ مِنْ الصَّدَقَةِ لأَكَلْتُهَا»
«Пайғамбар(с.а.в) йўлдан бир хурмо топиб олиб: «Агар бунинг садақа бўлиши мумкинлигидан қўрқмаганимда, уни еган бўлардим», дедилар» (муттафақун алайҳ).
Ҳасан ибн Али(р.а) ривоят қилади: Пайғамбар(с.а.в)дан:
«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَرِيبُكَ»
«Сени шубҳага солаётган нарсани тарк қил, шубҳага солмайдиган нарсани ол», деган ҳадисни ёдлаб олдим. Термизий, ибн Ҳиббон ривояти.
Муттақий.
|