Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Даволаниш мақсатида ҳаром нарсалардан фойдаланиш ҳам жоиз, лекин макруҳ. Анас(р.а) айтади:
«أَنَّ نَاسًا مِنْ عِكْلٍ وَعُرَيْنَةَ قَدِمُوا عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَتَكَلَّمُوا بِالإِسْلامِ فَاسْتَوْخَمُوا الْمَدِينَةَ فَأَمَرَ لَهُمْ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِذَوْدٍ وَرَاعٍ, وَأَمَرَهُمْ أَنْ يَخْرُجُوا فَليَشْرَبُوا مِنْ أَبْوَالِهَا وَأَلْبانِهَا, فَانْطَلَقوا حَتَّى إذا كانوا بِنَاحِيَةِ الْحَرَّةِ كَفَرُوا بَعْدَ إِسْلاَمِهِمْ, وَقَتَلُوا رَاعِيَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَاسْتَاقُوا الذَّوْدَ, فَبَلغَ ذلكَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ, فَبَعَثَ الطَّلَبَ فِي أَثَرِهِمْ, فأمَرَ بِمَسَاميرَ فَأُحْمِيَتْ فَكحلهم, وَقَطَّعَ أَيْدِيَهُمْ وَأَرْجُلَهُمْ وَماحسمهم, ثُمَّ ألْقَوا فِي الْحَرَّةِ, يَسْتَسْقونَ وَ ما سَقَوا حَتَّى ماتوا»
«Икл ва Урайнадан бир неча киши Пайғамбар(с.а.в)нинг олдиларига келишиб, мусулмон бўлганликларини айтишди. Мадинани соғлиқлари учун зарарли эканинибилдиришган эди, Пайғамбар(с.а.в) уларга туя подаси ва подачи тайин қилиб, шаҳардан чиқиб, туяларнинг сийдиги ва сутларидан ичишни буюрдилар. Уларкетишди. Ҳарра ноҳиясига етишгач, Исломдан қайтиб, кофир бўлишди. Пайғамбар(с.а.внинг чўпонларини ўлдириб, подани ҳайдаб кетишди. Бу хабарРасул(с.а.в)га етиб келгач, орқаларидан одам юбордилар. Михларни қиздиртириб, уларнинг кўзларига бостирдилар. Қўл ва оёқларини кестириб, қоннитўхтатиш учун кесилган жойларни куйдиртириб ҳам қўймадилар. Кейин улар ҳаррага улоқтирилди. Сув сўрашган эди, берилмади. Шу алфозда ўлиб кетишди».
Аммо фақат даволаниш мақсатида эмас, балки зийнатланиш учун ҳам пластик операцияни қилдириш жоиз. Бу зийнатланиш нафақат аёлларнинг зирғаси учун қулоғини тештириш каби аёлларга хос ишлардагина эмас, балки эркаклар ҳам жоиз ишлар билан зийнатланишларига шариат ижозат берган. Ибн Аббос(р.а): «Хотиним менга зийнатлангани каби мен ҳам унга зийнатланишни хоҳлайман. Менинг зиммамдаги барча ҳақларини тўла талаб қилмаслиги учун мен ҳам унинг зиммасидаги ҳақларимни тўла талаб қилмайман. Чунки Аллоҳ Таоло дейди: „Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор“, яъни гуноҳкор бўлмайдиган зийнатдир», дедилар. Зийнатланишга руҳсат умумий бўлиб, ундан баъзилари ман қилинган. Шунинг учун бу умумий ҳукмдан ажратиб келган хос ҳукм бўлиши учун унга ҳам далил керак. Масалан:
نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْوَاشِمَةِ وَالْمُسْتَوْشِمَةِ وَالْوَاصِلَةِ وَالْمُسْتَوْصِلَةِ وَالنَّامِصَةِ وَالْمُتَنَمِّصَةِ(النسائى)
Росулуллоҳ(с.а.в): баданга расм чизувчини, расм чиздирганни, соч улаганни, соч улатганни, кош терганни, қош тербирганни қайтарган деди. Нисоий ривояти.
Муттақий.
|