Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
Соқол қўйиш ёки уни тагидан қирдириб олдириш масаласи ихтилофли мавзуъ бўлиб, ҳизб бу мавзуъда бирор райни табанний қилмаган. Унда ҳар ким ўзи таржиҳ қилган мужтаҳидга эргашади. Қози Эъйоз ибн Мусо ибн Амр(476-544 ҳ.) Мароккошлик ёки Абу ал-Қосим ар-Рореъ “ан-Нававий”(555-623ҳ) ёки Яҳё Абу Закарийё(631-676ҳ) каби мужтаҳидлар соқол қўйишни суннат ва тагидан олдириш жоиз деган. Бизнинг райимизни сайтимизда аввал бериб ўтганмиз, у қуйдагича:
Соқол қўйиш эркак киши учун суннат, Пайғамбаримиз(с.а.в) айтади:
لقوله عليه الصلاة والسلام : « إنّ ملائكة سماء الدّنيا تقول : سبحان من زيّن الرّجال باللّحى والنّساء بالذّوائب »
“албатта, дунё осмони фаришталари айтадиларки; эркакларни соқоллар билан ва аёлларни сочлар билан зийнатлаган Зотни поклаймиз”.
Ва уни қисқартириш жоиз.“Ибни Умар(р.а) қачонки хаж ёки умра қилса, сочини қўли билан ушлаб ортганини қирқиб ташлар эди”. Бу Ибни Умар(р.а)нинг ижтиҳоди. Буҳорий ривояти.
Аммо тагидан қирдириб олиш ҳам жоиз, лекин макруҳ, чунки унда “тарки суннат” бўлиб қолади. Уни ҳаром деганларнинг далилларида тагидан қирдириб олишнинг ҳаромлигига далолат йўқ, улар қуйдагича:
1.Абу Ҳурайра(р.а) Пайғамбаримиз(с.а.в)дан ривоят қилади:
{ جُزُّوا الشَّوَارِبَ وَأَرْخُوا اللِّحَى ، خَالِفُوا الْمَجُوسَ } رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ
“мўйлабларни қисқартиринглар ва соқолларни ўз ҳолича ташлаб қўйинглар, мажус(ўтпараст)ларга ҳилоф қилинглар (бошқача бўлинглар)”. Муслим ва Аҳмад ривояти.
2. Ибни Умар(р.а) Пайғамбаримиз(с.а.в)дан ривоят қилади.
« خالفوا المشركين وفروا اللحى واحفوا الشوارب »
“мушрикларга ҳилоф қилинглар(бошқача бўлинглар), соқолларни тўлиқ қилиб қўйинглар ва мўйлабларни қисқартиринглар”. Буҳорий ва Муслим ривояти.
Бу икки далилда ширк аҳлига соқолларини қирдириб ўҳшаб қолмасликка буюряпди, шунинг учун соқолни қирдириш ҳаром дейишади.
Жавоб шуки: аслида бошқа қавмга ўҳшаш ва уларга тақлид қилиш икки турлик бўлади. Биринчиси; ақидаларининг талаби билан қиладиган амалларида уларга ўҳшаш. Бу шаръан ҳаром, м: ҳож(крест) тақиш ёки ўтга сигиниш каби. Росулуллоҳ(с.а.в); “кимки ўзини бир қавга ўҳшатса у ўшалардан”, деганлар. Аммо соқолни тагидан қирдириб олиш яҳудий ва насороларда ҳам ёки комунистларда ҳам ақидавий ишлардан эмас, чунки яҳудий ва насороларнинг диний арбоблари - поп, манаҳлар – ҳам, социализм асосчилари Карл Маркс ва Ленинни ҳам соқоли бўлган, демак соқолни олдирмаслик билан уларга муҳолиф бўлинмайди.
Иккинчиси; шароитдан келиб чиқиб ишларни қулайлигини хисобга олиб ёки урфга қараб ёки тарақиёт натижасида уларга ўҳшаб қолиш, м: хандақ ғазотида Росулуллоҳ(с.а.в) форсларга ўҳшаб хандақ қилдирган ёки Умар(р.а) Давлатни бошқаришда жоҳилиятдаги шомликлардан девон услубини олгани ёки машиналарда юриш, телефонда гаплашишда уларга ўҳшаб қолиш каби. Бундай ўҳшашни хеч қандай кароҳияти йўқ, модомики шариятда бу амалларни ман қиладиган бошқа ҳос далил бўлмас экан. Агар бу ўҳшашлик бошқа динларнинг амалларидан бўлмаса ҳам шаръан ман қилинган иш бўлса, м; аёллардаги табарруж(ўзларини бегона эркакларга чиройли кўрсатиш) кабилар, куфр қавмига ўҳшаганлигидан эмас, балки бу амални ман қилган далил асосида ҳаром бўлади. Энди соқолларни қирдириб олишда бирор диний маъно ёки улардан деган маъно бўлмаганлигидан у ҳаром эмас, балки фақат макруҳ бўлади, чунки унда суннатни тарк қилиш бор.
3. соқолни қирдириб олиш у хилқатни ўзгартиш бўлиб, шаръан ҳаром бўлади деб, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги оятини далил қилиб келтиришади. Аллоҳ Таоло айтади:
لَعَنَهُ اللَّهُ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلَآمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آذَانَ الْأَنْعَامِ وَلَآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذْ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا
Аллоҳ уни лаънатлади. (Шунда) у деди: «Қасамки, бандаларинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан. Ва уларни йўлдан оздираман, хомхаёлларга мубтало қиламан, буюрсам улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, бас, у очиқдан-очиқ зиён қилибди. [4:118,119]
Яъни Аллоҳ Таоло эркак кишини соқол билан яратган, уни тагидан кирдириш эса шайтонга қулоқ солиб, хилқатни ўзгартиришга киради дейишади.
Бунга жавоб шуки: бу оят ақида мавзуъсида бўлиб, шаръий ҳукм(яъни амал)га алоқаси йўқ. Чунки оятнинг мавзуъси; Шайтонга қулоқ солиб, Аллоҳ Таоло яратган махлуқларни маъбудларга айлантирганликлари хусусида боряпди:
انَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا إِنْ يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ إِلَّا إِنَاثًا وَإِنْ يَدْعُونَ إِلَّا شَيْطَانًا مَرِيدًا لَعَنَهُ اللَّهُ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلَآمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آذَانَ الْأَنْعَامِ وَلَآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذْ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا
. Албатта Аллоҳ ўзига (бирон нарса ё кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, демак, жуда қаттиқ йўлдан озибди. Улар (яъни Аллоҳга ширк келтирган кимсалар) Аллоҳни қўйиб, фақат (Лот, Уззо, Манот каби) санамларга сиғинадилар ва фақат итоатсиз шайтонга сиғинадилар. Аллоҳ уни лаънатлади. (Шунда) у деди: «Қасамки, бандаларинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан. Ва уларни йўлдан оздираман, хомхаёлларга мубтало қиламан, буюрсам улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, бас, у очиқдан-очиқ зиён қилибди. (Из о ҳ . Исломдан илгари араблар туяларнинг бешинчи боласи эркак туғилса, қулоғини кесиб ёки тешиб, ўзлари сиғинадиган бутларига қурбонлик қилиб бўш қўйиб юборар эканлар, яъни муқаддас нарса қилишади, «Аллоҳнинг яратган нарсаларини ўзгартириш»ларидан маҳлуқни маъбудга айлантириш бўлиб, Қуръон бундай ярамас ишлар, шайтонга бўйсуниш, деб уқтиради.( [4:116-119]
Бу ояти карима жоҳилият ақидаларида шайтонга қулоқ солиш бўлиб, бундай эътиқод эгаларини қаттиқ адашганликларини баён қиляпди. Яъни бу оятда хилқатни ўзгартиришга, Аллоҳ Таоло яратган соч ва соқолларни тагидан олиш ҳаромлигига ҳеч қандай далолат йўқ. Бундан ташқари соч ёки соқолни тагидан олдириш хилқатни ўзгартиришга кирса ҳажда сочни тагидан олдириш ибодат бўлмас эди ёки авратларнинг тукларини олиш ҳам яралиш ҳолатини ўзгартириш бўлиб, уларни тозалаш ҳаром бўлар ва суннат бўлмас эди.
4. соқолни тагидан олдиришда аёлларга ўҳшашлик бор. Пайғамбаримиз(с.а.в) айтади:
«لعن رسول الله - صلى الله عليه وسلم - المتشبِّهين من الرجال بالنساء، والمتشبِّهات من النساء بالرجال»
“Росулуллоҳ(с.а.в) аёлларга ўзини ўҳшатган эркакларни ва эркакларга ўзини ўҳшатган аёлларни лаънатлаган”. Соқолни қирдиришда аёлларга ўҳшашлик бор, ундайларни ҳадисда ланатланган, демакки соқолни олиш ҳаром дейишади.
Бунга жавоб шуки: аёлларга ўзиларини ўҳшатиш дегани фақат аёллардагина бўладиган кийимни кийиш ёки ишларни қилишдир, м: кўкракларга тақадиган кийимларини кийиш ёки юзларига аёлларга хос бўлган бўёқлар(м: памадалар)ни суртишга ўхшаш. Соқолни олдиришнинг воқеъси бу ҳолатга тушмайди, чунки оламда соқолини қирдириб юрадиган эркаклар жуда кўп бўлиб, хеч ким уларни аёлларга ўзларини ўҳшатганлигини гумон қилмайди. Демак соқолни қирдириш ҳаром эмас, балки макруҳдир. Соқол қўйган эркакларга ҳавас билан қаралади ва соқолларини олдириб юрадиган эркакларни эса бошқа суннатларни тарк қилганлар(м: таҳажжуд ўқишни тарк қилганлар ёки нафл рўзаларни тутмаганлар)ни қаторида уларни ҳам қораланмайди, балки бу ишларга тарғиб қилинади халос.
Аммо бундай мавзуъларни қўзғаш ва жамоий баҳсларга айлантириш кофирларнинг малайлари ёки ўта нодон, ахмоқ мусулмонлар томонидан бўлади, бу мавзуълар салафи солиҳлар даврида мукаммал ечиб қўйилган бўлиб, ҳар ким илимлик деб билган инсондан сўраб билиши ва ўша ҳукмга амал қилиши кифоя. Бугинги кунимизда Оламнинг ҳамма жойларида мусулмонлар зулумланаётган, ҳусусан, Сурия, Миср, Сомали, Судан, Бангиладеш, Покистон, Афғонистон, шарқий Туркистон(уйғуристон), Ўзбекистон, Татаристон, Тожикистон ҳатто Қирғизистон ва Қозоғистонларда ҳам бегуноҳ инсонлар ўлдирилиб, ёш болалар етим қолаётган, аёллар хўрланиб, қамоқларга ташланаётган бир вақтда уларга ёрдам берадиган, золимларни тийиб қўядиган Ҳалифалик Давлатини тиккалашга ўз ҳиссасини қўшиш ўрнига соқол мавзуъсини мунозара қилиш ярамайди. Аҳир Покистондами, Суриядами ёки Туркиядами... бўлиши кутилаётган Ҳалифалик Давлати ўша жойдаги мусулмонларникигина эмас, балки У Давлат бизнинг ҳам Давлатимиз бўлади, шундай эмасми?. Сиз уни тезлатиш учун нима қиляпсиз? Нималарингиз билан ёрдам бераяпсиз? Хозир бу саволни мен бераяпман, Қиёматда – она ўз боласидан қочиб қаладиган даҳшатлик ўша Кунда – ичимизу, ташишимизни, ҳамма нарсани билгувчи Зот бу саволлар билан хисоб китоб қилади. Бир иш қилишга кучи етмай қолган қариялар каби дуо билан кифояланяпсизми ёки умидини фарзанларига боғлаб, фарзандларини яхши тарбиялаётган аёллар каби бола тарбияси билан машғул бўляпсизми ёки у сизга ҳеч қандай алоқаси йўқдай бепарво юрибсизми? У Давлатни тезлатиш учун мужоҳидга эҳтиёж тушаётгани йўқ, балки Исломни яхши тушуниб, Умматга уни тушунтирадиган ва шу йўлда бор имкониятидан келиб чиқиб ёрдам берадиган онгли, муҳлис мусулмонларга эҳтиёж бор, чунки Умматда милионлаган сонли армия малай ҳокимлар иҳтиёрида турибди, Уммат фарзандлари бойликларини ўндан бирини сарифлаб қўйса, имкониятидаги нарсалар билан ёрдам берса, кофирларнинг найрангларига алданмаса Ҳалифалик Давлатини тиккалаш кўз очиб-юмишдай тез бўлади. Бунинг учун Умматга Исломини ва зиммасидаги вазифасини тушунтириш керак...
Муттақий.
|