Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хозирги кунда сигарет ва нос харомми
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Хозирги кунда сигарет ва нос харомми
        February 13, 2018, 05:27
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллох ва баракатух саволим бор эди.

Савол:хозирги кунда сигарет ва нос харомми яни чекишлик жоизми йўқми Қуръонда келмаган ва Пайғамбаримиз С.А.В. даврида ҳам бўлмаган деб жоиз дейиляптими шуни тўлиқроқ тушунтириб беринг.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Хозирги кунда сигарет ва нос харомми
        February 13, 2018, 05:28
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сигарет ҳақида олимлар ихтилофга боришган, баъзилар ҳаром, баъзилар макруҳи таҳримий деганлар. Биз: «нарсалардаги асллик мубоҳ деб, фақат шу мубоҳлар ичидан баъзилари ҳаром қилиган. Шунинг учун нарсани ҳалоллигига далил келтирилмайди. Ҳар қандай нарса асл мубоҳ деб Аллоҳ Таоло ҳукм қилган. Аллоҳ Таоло айтади:

هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُمْ مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا
“У шундай зотки, сиз учун Ердаги барча нарсани яратди” [2:29]
Шу каби далиллардан “нарсалардаги асллик мубоҳликдир” деган қоида ишлаб чиқилган. Энди бирор нарсани ҳаром дейиш учун унга шаръий далил келтирилади. Тамакиларда ҳам, носвойларда ҳам агар нажосат қўшилмаган бўлса, улар асл ҳукм бўйича мубоҳлиги сақланиб қолади. Аллоҳ Таоло асл мубоҳ қилган нарсани фақат шаръий ҳужжат билангина ҳаром қилинади» деб биламиз. Аммо баъзилар инсонлар нажосат қўшилиши ҳақида очиқ баёнотлар, видиолавҳалар билан ўз маҳсулотларини намоён қилишган.

Ҳулоса шуки, сигарет ёки носга агар товуқнинг нажосати каби ҳаром нарса қўшиб тайёрланган бўлса, у ҳаром бўлади. Аммо улардаги асл ҳукм мубоҳлик.

Демак, уни тайёрлаш учун қўшилган нарсаларини аниқлаш билан ҳукми аниқ бўлади. Ҳаром нарсалар қўшилмасдан таёрланганига қаноат бўлмай туриб истемол қилиш жоиз эмас. Анас(р.а) ривоят қилади:

«وَجَدَ تَمْرَةً فِي الطَّرِيْقِ فَقَالَ: لَوْلاَ أَنِّي أَخَافُ أَنْ تَكُونَ مِنْ الصَّدَقَةِ لأَكَلْتُهَا»
«Пайғамбар(с.а.в) йўлдан бир хурмо топиб олиб: «Агар бунинг садақа бўлиши мумкинлигидан қўрқмаганимда, уни еган бўлардим», дедилар» (муттафақун алайҳ).
Ҳасан ибн Али(р.а) ривоят қилади: Пайғамбар(с.а.в)дан:

«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَرِيبُكَ»
«Сени шубҳага солаётган нарсани тарк қил, шубҳага солмайдиган нарсани ол», деган ҳадисни ёдлаб олдим. Термизий, ибн Ҳиббон ривояти.

Нўъмон ибн Башир(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«إِنَّ الْحَلاَلَ بَيِّنٌ, وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ, وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لاَ يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنْ النَّاسِ, فَمَنْ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ, وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ, كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ, أَلاَ وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى, أَلاَ وَإِنَّ حِمَى اللَّهِ مَحَارِمُهُ, أَلاَ وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً, إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, أَلاَ وَهِيَ الْقَلْبُ»
«ҳалол аниқ ва равшандир. ҳаром ҳам аниқ ва равшандир. Унинг ўртасида шубҳали нарсалар борки, кўп одамлар уни билмайдилар. Кимки шубҳалардан эҳтиётланса, дини ва обрўсининг софлигини сақлаб қолибди. Кимки шубҳаларга тушиб қолса, ҳаромга тушиб қолибди. қўриқхона атрофида қўй боқиб юрган чўпонга ўхшабки, қўйлари ўша тарафга ўтлаб кетай дейди. Огоҳ бўлингларки, ҳар бир подшоҳнинг бир қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг қўриқхонаси У ҳаром қилган ишлардир. Огоҳ бўлингларки, жасадда бир парча гўшт бўлиб, агар у ўнгланса, бутун жасад ўнгланади, агар у бузилса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир» (муттафақун алайҳ).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.