Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Боксни болет қилиб тамоша қилса бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Боксни болет қилиб тамоша қилса бўладими?
        January 27, 2018, 16:36
Иқтибос

Ассалому алейкум
Бокс, мма спорт турлари харом дейиляпти. Шу спортларга болет килиб тамоша килиш хам харомми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Боксни болет қилиб тамоша қилса бўладими?
        January 27, 2018, 16:41
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматулоҳи ва барокатуҳ.

Шариат талаби бўйича баданни чиниқтириш эр йигитга вожибдир. Шаръий қоидада «Вожиб нима билан амалга ошса, ўша нарса ҳам вожибдир», дейилган. Уруш ҳақидаги талаб ҳарбий хизматни ҳам ўз ичига олади. Чунки оятдаги (وَقَاتِلُوهُمْ) сўзи омм - умумий маънода келган бўлиб, имкондаги барча нарса билан урушиш маъносини англатади. Бундан ташқари, Аллоҳ Таолонинг:

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَّا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ
– „(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз“, [8:60]
деган ояти ҳам бор. Ҳарбий чиниқиш, ҳарбий малака ҳосил қилиш, етук ҳарбий мутахассис бўлиш тайёргарликлар сирасига киради. Чунки жанг қилиш имконига эга бўлиш учун шу нарсалар жуда зарур. Улар худди қурол-аслаҳалар, жанг анжомлари каби қувват ҳисобланади. Ҳарбий хизматга олиш қўшинда одамларни доимий қуролли ҳолда ушлаб туриш, яъни жиҳод қилувчи ва жиҳодга алоқадор ишларни бажарувчи мужоҳидларни ташкил қилиш демакдир. Бу иш фарздир. Чунки жиҳод душман ҳужум қиладими, йўқми, ҳар доим фарздир. Шунга кўра, ҳарбий хизматга одамларни жалб қилиш жиҳод ҳукми ичидаги фарздир.
Лекин бадан тарбия деб ҳаром ишларни қилишга шариат ижозат бермайди. Набий(с.а.в):

فإن لجسدك عليك حقاً
“албатта, зиммангда жасадингни ҳаққи бор” . Бухорий ривояти.
Аммо Умматга UFC каби ваҳший ўйинларни ёки бокс каби бўлсада, ҳаром аралашган ўйинларни тарғиб қилиш, тамоша қилиш, ҳатто рози бўлиш ҳаромдир, чунки мункарни билган заҳоти уни йўқотиш учун ҳаракат қилиш фарз.
Душман билан уришаётганда ҳам, зонийни тошбўрон қилишда ҳам юзга уришдан сақланиш Ислом талаби, Абу Ҳурайра(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

وإذا قاتل أحدكم فليجتنب الوجه
“агар бирортангиз уришда бўлсангиз, юз(га уриш)дан сақлансин”. Бухорий ривояти.
Абу Бакра(р.а)нинг зино ҳақидаги ҳадисида:

ارموا واتقوا الوجه
“отинглар(яъни тошбўрон қилинглар) ва юзни эҳтиёт қилинглар” – деб Набий(с.а.в) буюрганлар. Абу Довуд ривояти.
Росулуллоҳ(с.а.в) бир кишини ёш боланинг юзга тарсаки қилганини кўриб:

أو ما علمت أن الصورة محترمة
“сурат(яъни юзга уриш) ҳаромлигини билмайсанми”? – дедилар. Муслим ривояти.
Шариатда қайтариган ишлар мункар бўлиб, уни қилганларга нисбатан “болет қилиш” яъни қўллаб қувватлаш эмас, балки уларни имкон қадар қайтариш, амру-маъруф ва наҳий-мункар қилиш фарздир. Агар мункар ишга одатланиб қолган бўлса, у билан дўстона муносабатларни тўҳтатиш вожиб, аксанча Аллоҳ Таолонинг лаънатига қоламиз. Зотан, Расулуллоҳ(с.а.в) Абу Масъуд(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в) ушбу оятни тиловат қилдилар:

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ ۩ كَانُوا لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ۩ تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ ۩ وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ

„Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани - Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“. [5:78-81]
Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.