Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Меваларни ушрини бериш қарздор одамга ҳам фарзми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Меваларни ушрини бериш қарздор одамга ҳам фарзми?
        January 27, 2018, 16:22
Иқтибос

Ассалому алайкум. Меваларни ушрини бериш қарздор одамга ҳам фарзми? Ушр бериш ўрнига қарзини бергани афзалми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Меваларни ушрини бериш қарздор одамга ҳам фарзми?
        January 27, 2018, 16:23
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳмтуллоҳи ва барокатуҳ.

Албатта, аввал қарзини адо қилиши керак. Меваларни ушрини бериш қарздор одамга фарз эмас. Қарзи йўқ инсон ҳам ҳосил нисобдан ошса бериши вожиб, ҳамда фақат ҳадисда зикр қилинган тўрт нарсадан бошқасига бермайди, Расулуллоҳ(с.а.в) Абу Мусо ва Муозни одамларга диний ишларни ўргатиш учун Яманга юбораётган пайтларида айтган ушбу ҳадисни Ҳоким, Байҳақий ва Табароний ривоят қилади:

«لاَ تَأْخُذوا الصَّدَقَةَ إِلاَّ مِنْ هَذِهِ الْأَرْبَعَةِ: الشَّعِيرِ، وَالْحِنْطَةِ، وَالزَّبِيبِ، وَالتَّمْرِ»
«Ушбу тўрт нарса - арпа, буғдой, майиз ва хурмодангина садақа олинглар».
Шунингдек, ўзи ва қарамоғидагиларнинг ҳожатига ярашасини олиб қолгандан кейингина қолганини бериш, ҳадя ё садақа қилишга буюради. Ўзи ёки қарамоғидагилар муҳтож бўла туриб берса, берганларининг ҳаммаси - бекор. Пайғамбар(с.а.в):

«خَيْرُ الصَّدَقَةِ مَا كَانَ عَنْ ظَهْرِ غِنًى، وَابْدَأْ بِمَنْ تَعُولُ»
«Энг яхши садақа беҳожатлик ортидан қилинганидир ва уни қарамоғингдагилардан бошлагин», дедилар. Бу ҳадисни Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Дорамий Жобир ибн Абу Абдуллоҳдан ривоят қилади:

«بَيْنَمَا نَحْنُ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ r، إِذْ جَاءَهُ رَجُلٌ بِمِثْلِ الْبَيْضَةِ مِنْ ذَهَبٍ، أَصَابَهَا فِى بَعْضِ الْمَغَازِى (قال أحمد: فى بعض المعادن وهو الصواب) فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، خُذْهَا مِنِّي صَدَقَةً، فَوَاللَّهِ مَالِي مَالٌ غَيْرُهَا، فَأَعْرَضَ عَنْهُ، ثُمَّ جَاءَهُ عَنْ رُكْنِهِ الْأَيْسَرِ فَقَالَ مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ جَاءَهُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ فَقَالَ مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ قَالَ: هَاتِهَا، مُغْضَبًا، فَحَذَفَهُ بِهَا حَذْفَةً لَوْ أَصَابَهُ لَأَوْجَعَهُ، أَوْ عَقَرَهُ، ثُمَّ قَالَ: يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ إِلَى مَالِهِ، لَا يَمْلِكُ غَيْرَهُ، فَيَتَصَدَّقُ بِهِ، ثُمَّ يَقْعُدُ يَتَكَفَّفُ النَّاسَ. إِنَّمَا الصَّدَقَةُ عَنْ ظَهْرِ غِنًى. خُذِ الَّذِي لَكَ، لَا حَاجَةَ لَنَا بِهِ، فَأَخَذَ الرَّجُلُ مَالَهُ»
«Пайғамбар(с.а.в)нинг ҳузурларида эдик. Бир киши тухумдек келадиган олтинни кўтариб кириб келди. Унга бир ғазотда эришган экан. (Аҳмад, бир кондан олган экан, дейди. Шуниси - тўғри) У эй Расулуллоҳ, шуни мендан садақа сифатида олинг, Аллоҳга қасамки, менинг шундан бошқа молим йўқ, деди. Пайғамбар(с.а.в) ундан юз ўгирдилар. Чап ёнларидан келиб, яна шундай деди. Сўнг олд тарафларидан келиб яна ўша сўзни айтди. Шунда Пайғамбар(с.а.в) ғазабланиб, бер, дедилар-да, уни шундай улоқтирдиларки, агар унга текканида оғритган ёки ярадор қилган бўларди. Кейин, бирингиз бошқа мулки бўлмаса ҳам бор нарсасини садақа қилиб юборади-да, сўнг одамлардан тиланиб ўтиради, беҳожатлик ортидан қилинган садақагина садақа ўрнига ўтади, ол бунингни, биз унга муҳтож эмасмиз, дедилар. Ҳалиги киши молини олди».

Инсоннинг ўзи ва қарамоғидагилари учун олиб қолган бойлиги зарурий ва камолий эҳтиёжларига етадиган молдир. Ейиш, кийиш, жой зарурий эҳтиёж ҳисобланса, одамлар орасида одат тусига кирган оддий яшаш тарзи камолий эҳтиёжларга киради. Бу нарса ўзи ва қарамоғидагиларнинг атрофидаги одамлар каби яшаш тарзи даражасини сақлаб қолгани ҳолда одатдаги эҳтиёжига қараб белгиланади. Энди Аллоҳ Таолонинг

وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ
– „Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар“, [59:9]
деган оятига келсак, унинг маъноси айримлар ўйлаганидек, муҳтож бўла туриб дегани эмас, асосий эҳтиёжларидан ташқари бошқа эҳтиёжлари ҳам бўла туриб, деганидир. Бунга далил шуки, Пайғамбар(с.а.в) ўзлари муҳтож бўлганларнинг нарсасини қайтариб бердилар, ўзлари муҳтож бўлмаганларнигина садақа қилишдан қайтармадилар. Оятдаги «хососат» сўзи эҳтиёж маъносидадир. Аслида, у уйнинг ёриқлари, тешикларини англатади. Оят тўлалигича мана бундай:

وَلا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ
– „У (муҳожир)ларга берилган нарса ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар“, [59:9]
яъни, гарчи ансор саҳобалар ўз эҳтиёжларини қондириш учун эмас, балки ишларига сарфлаш учун молга эҳтиёж сезсалар ҳам, муҳожир саҳобаларга берган нарсаларига ҳеч ачинмадилар. Пайғамбар(с.а.в)нинг:

«إِنَّمَا الصَّدَقَةُ عَنْ ظَهْرِ غِنًى»
«Садақа беҳожатлик ортидан қилинади».
«يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ إِلَى مَالِهِ، لاَ يَمْلِكُ غَيْرَهُ، فَيَتَصَدَّقُ بِهِ، ثُمَّ يَقْعُدُ يَتَكَفَّفُ النَّاسَ»
«Бировинглар молга муҳтож бўлатуриб, ундан бошқа мулки бўлмаса ҳам садақа қилади-да, кейин одамлардан тиланиб ўтиради» деган ҳадисларидаги садақадан қайтариш асосий эҳтиёжларини қондиролмаётган камбағалнинг ўз эҳтиёжини қондиришга керак бўлиб турган молини садақа қилиши жоиз эмаслигини кўрсатаяпти. Чунки садақа беҳожатлик ортидан, яъни асосий эҳтиёжларини қондиришда одамларга муҳтож бўлмаслик ортидан қилинади. Энди кимнинг асосий эҳтиёжидан ортиқча моли бўлиб, асосий эҳтиёжларини қондирганидан кейин камолий эҳтиёжларини қондирмоқчи бўлса, унга камолий эҳтиёжларини қондириш учун ўз молига эҳтиёжи бўлса-да, ўзидан кўра камбағалларни афзал кўриши мандубдир.
муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.066 seconds.