Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Савол: Касб килинган халқ базаси қувват эгаларини нусратга жавоб бераётганлиги ёки етишмаяптими?
Жавоб беришни саволнинг охирги қисмидан бошладим, чунки ҳар бир ҳаракатимиз, гап сўзларимиз тезроқ шариатни ҳаётга тўла тадбиқ қилиш зиммасига юклатилган халифани сайлашга, яъни Исломий ҳаётини тўла бошлашга қартилган бўлиши керак. Агар Индонезия каби бирор ўлкада шу ҳафтада халифа сайланади деган хабарни аниқ билан мўмин ҳам беэътибор ўтган ҳар бир лаҳзалар учун гуноҳкор бўлади.
Шариатда мусулмонлар халифани тиклашлари учун узоғи билан уч кун ва кеча муҳлат берилган, чунки Умар ўзига санчилган ханжар жароҳатидан вафот этиши аниқ бўлиб қолгач аҳли шўрога топшириқ бериб, уларга уч кунни белгилаб берди. Сўнгра агар уч кун ичида халифани танлашга келиша олишмаса қарши чиққанни ўлдиришни буюрди. Умар мусулмонлардан эллик кишига бу ишни бажаришни, яъни қарши чиққанни ўлдиришни топширди. Ваҳоланки улар шўро аҳлидан ва улуғ саҳобалардан эди. Бу саҳобаларнинг кўз ўнгида бўлди. Улардан биронтаси Умарнинг бу қарорига қарши чиққани ёки инкор қилгани нақл қилинмаган. Демак бу мусулмонларнинг уч кун ва кечадан ортиқ халифасиз қолишлари жоиз эмаслигига саҳобалар томонидан қилинган ижмо бўлди. Саҳобалар ижмоси эса худди Китоб ва Суннат каби шаръий далилдир.
Савол: ...кандай шартлар топилиши керак?
Жавоб: Агар қонунлари Ислом аҳкомлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлса, у Ислом диёридир. Агар қонунлари куфр қонунлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлмаса, у куфр диёри ёки дору-л-ҳарб (яъни фатҳ қилиниши зарур булган диёр)дир.
Демак, Ислом давлати бўлиш учун икки шарти бор, биринчиси фақат Ислом аҳкомларини тадбиқ қилиш. Икинчиси эса, ҳимояси фақат мусулмонларнинг салтанатига таянган бўлиши. Шу икки шартни амалга ошириш мумкин бўлган ҳар қандай ўлка исломий давлат бўлишга яроқли.
Савол: Индонезия Исломий давлат барпо булишига яроклими?
Жавоб: хозирги ҳолати қандай даража экани сир сақланадиган ишлардан. Буни масъул шахсларгина билади, бу ишга алоқаси йўқ инсонларни билиши ҳато ҳисобланади.
Тафсилоти қуйдагича: ««...Аммо уларнинг Мадинага ҳижрат қилишларига келсак, бу янги жамиятда мусулмонларнинг рисолатини тирик суратда намоён қиладиган ҳолатга, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун бутун ер юзига отилиб чиқадиган қилиб қўядиган ҳолатга етказиш учун бўлган эди. Шу сабабдан Расулулло(с.а.в) Ислом Мадинада кенг тарқалгандан кейин асҳобларини у ерга ҳижрат қилишга буюрдилар. Уларни Ясрибга ҳижрат қилишларини буюришларидан ва ўзлари ҳам у ерга боришларидан олдин Мадинадан ҳажга келган мусулмонларнинг даъват ҳимоясига, Ислом йўлида қурбон бўлишга тайёрлигини кўришлари, улар Ислом давлатини барпо қилишнинг асоси бўладиган уруш байъатини бера оладими ёки йўқми, шуларни билишлари керак эди. Шунинг учун ҳожиларнинг келишларини кутдилар. Бу пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, яъни милодий 622 йил эди. Ҳақиқатан, Мадинадан жуда кўп ҳожилар келди, уларнинг ичида 75 та мусулмон бўлиб, 73 эркак ва иккиси аёл эди. Бу аёллар Бану Мозин ибн Нажжор қабиласидан Насиба бинти Каъб Умми Умора ва Бану Салима қабиласидан Асмо бинти Амр ибн Адий эди. Расулуллоҳ улар билан яширинча учрашдилар, уларга иккинчи байъат ҳақида гапириб, бу байъат фақат даъват қилиш ва озорларга сабр қилиш билан чекланмай, балки мусулмонлар ўзларини ҳимоя қиладиган кучга айланадиган нарсаларни ҳам ўз ичига олишини айтдилар. Шунингдек, бу байъат жамиятда Исломни татбиқ қиладиган, уни бутун инсониятга оламий рисолат сифатида олиб чиқадиган, айни вақтда уни ҳимоя қиладиган кучни юзага келтирадиган, Исломни ёйиш ва татбиқ қилиш йўлида ғов бўладиган ҳар қандай тўсиқни олиб ташлайдиган давлатни барпо этишда пойдевор ва мустаҳкам устун бўладиган асосни пайдо қилишни ҳам ўз ичига оладиган байъат бўлишини айтдилар. Суҳбат асносида уларнинг тайёрликлари пухталигига амин бўлдилар ва улар билан «Ташриқ» кунларининг бирида, ярим кечаси Ақабада учрашишга келишдилар. Уларга: «Ухлаб қолганларни уйғотманглар, йўқ одамларни кутманглар», дедилар….»»(“Ислом давлати” китобидан).
««…Шаръий истилоҳда Ислом диёри Ислом аҳкомлари асосида бошқариладиган ҳамда хавфсизлиги Ислом ҳимоясида бўлган, яъни ички ва ташқи ишлари мусулмонларнинг салтанати ва ҳимоясида бўлган диёрдир, гарчи аҳолисининг кўпчилигини ғайримусулмонлар ташкил этса ҳам.
Аммо куфр диёри шаръий истилоҳда куфр ҳукмлари билан бошқариладиган ҳамда хавфсизлиги Ислом ҳимоясида бўлмаган, яъни мусулмонларнинг салтанати ва ҳимоясида бўлмаган диёрдир, гарчи аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этса ҳам.
Бирор диёрга Ислом диёри ёки куфр диёрилиги юзасидан эътибор берилаётганда юртга ёки аҳолига эмас, балки қонунларга ва ҳимояга эътибор берилади. Агар қонунлари Ислом аҳкомлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлса, у Ислом диёридир. Агар қонунлари куфр қонунлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлмаса, у куфр диёри ёки дору-л-ҳарб (яъни фатҳ қилиниши зарур бўлган диёр)дир.
Бу фикр Сулаймон ибн Бурайданинг ҳадисидан олинган. Унда келганки, «...уларни Исломга даъват эт. Агар даъватингни қабул қилсалар, улардан (Исломини) қабул қилиб қиличингни тий. Сўнг уларни ўз диёрларидан муҳожирлар диёрига кўчиб ўтишга даъват эт ва уларга билдирки, агар кўчиб ўтсалар муҳожирларга берилган барча ҳуқуқлардан улар ҳам баҳраманд бўлурлар ва муҳожирларнинг зиммасидаги вазифалар уларга ҳам юкланур».
Ҳадиснинг мазмуни шуки, улар кўчиб ўтмасалар муҳожирларга, яъни Ислом диёридагиларга берилган ҳуқуқлар уларга берилмайди. Бу ҳадис муҳожирлар диёрига кўчиб ўтадиган кишиларга тегишли аҳкомларнинг унга кўчиб ўтмайдиган кишиларга тегишли аҳкомлардан фарқлилигини баён қилади. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг даврларида муҳожирлар диёри Ислом диёри, бошқа диёрлар эса куфр диёри эди.
Ислом диёри ва куфр диёри ёки дору-л-ҳарб истилоҳи шу ҳадисдан истинбот қилингандир. Бу ўринда диёр сўзини «Ислом», «куфр» ёки «ҳарб» сўзлари билан боғланиши «бошқарув» ва «салтанат» сўзлари билан боғланишни ифодалайди.
Шу фикрлардан аён бўладики, бирор диёрни Ислом ёки куфр диёри деб ҳисоблашда салтанатнинг нисбати нимага берилаётгани эътиборга олинади. Салтанат фақат икки иш билан юзага келади:
биринчиси, одамларнинг алоқа ва муносабатларини муайян аҳкомлар асосида бошқариш; иккинчиси, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлайдиган ва қонунларни ижро этадиган қувват, яъни ҳимоя. Шу боис мазкур икки иш шарт қилинди.
Бундан ташқари, бирор диёрни Ислом диёри деб эътиборга олиш учун Ислом аҳкомларини татбиқ этиш шартлигига яна далил Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзидир:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
— „Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир". [5:44]
Аммо хавфсизлик Ислом ҳимояси билан, яъни мусулмонларнинг салтанати билан бўлиши вожиблигига келсак, у Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзидан олингандир:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Мўминларнинг устидан кофирларнинг ҳукмрон бўлишига Аллоҳ ҳеч йўл қўймайди", [4:141]
яъни мўъминлар устидан кофирларнинг салтанатга эга бўлиши жоиз эмас. Чунки уларга салтанатнинг бериб қўйилиши мусулмонларнинг хавфсизлигини Ислом ҳимоясига эмас, балки куфр ҳимоясига топширишдир.
Шунингдек, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган ҳар қандай юртга қарши, хоҳ унинг аҳолиси мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин, ғазот қилишга буюрар эдилар ва қуролли жанглар олиб борар эдилар. Бунга далил аҳолиси мусулмонлар бўлса Расулуллоҳ уларни ўлдиришдан қайтарганларидир. Анас (Розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди, у айтди: «Расулуллоҳ бир қавмга қарши ғазот қилсалар, тонг ёришгунгача уруш очмас эдилар. Агар азоннинг овозини эшитсалар ҳужум қилмас, агар азоннинг овозини эшитмасалар тонг ёришганидан сўнг ҳужум бошлар эдилар». Исом ал-Музанийдан ривоят қилинди, у айтди: Пайғамбар (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ҳар бир сарийяни жўнатаётганларида айтар эдилар: «Масжидни кўрсаларинг ёки азоннинг овозини эшитсаларинг бирор кишини ўлдирманглар». Азон ва масжид Ислом анъаналаридандир. Бу ҳадис бирор юртда мусулмонларнинг яшаётганлиги унга қарши курашиш ва қуролли жанглар олиб боришни ман қилмаслигини англатади. Яъни мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган юртлар дору-л-ҳарб яъни куфр диёри, деб эътибор қилинди. Чунки бу юртларда Ислом анъаналари кўринсада, лекин уларнинг хавфсизлиги Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг салтанати, яъни Ислом салтанати ва ҳимояси билан таъминланмас эди. Шу боис, бундай юртлар дору-л-ҳарб (фатҳ қилиниши зарур бўлган диёр) деб эътибор қилиниб, ҳар қандай дору-л-ҳарбга қарши жанг қилингани каби унга қарши жанг қилинди.
Шу фикрлардан маълум бўладики, бугунги кунда исломий юртларнинг барчасида Ислом билан ҳукм юритиш шарти мавжуд эмас, гарчи уларнинг кўпчилигининг хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимояси ва салтанати билан бўлса ҳам. Шунинг учун, бу юртлар исломий юртлар ва аҳолиси мусулмонлар бўлишига қарамай, афсуслар бўлсинки, Ислом диёри деб эътибор қилинмайди. Чунки диёрга баҳо берилаётганда юрт ва аҳолига эмас, балки аҳкомлар ва ҳимояга эътибор берилади.
Бугунги кунда исломий юртлардаги жамиятнинг воқелигига келсак, у ғайриисломий воқеликдир.
Зеро, жамият фақат шахслардан эмас, балки шахслар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топган. У фақат шахслардан иборат бўлганида аҳолиси мусулмон бўлган жамиятни мусулмон жамияти деб айтилиши ўринли бўлар эди.
Аслида, ораларида доимий алоқалар мавжуд бўлган одамларнинг мажмуаси жамиятдир. Уларнинг ораларида доимий алоқалар мавжуд бўлмаса, улар жамият бўлмай, балки жамоат бўлурлар. Масалан: кемадаги ёки самалётдаги ёки карвондаги йўловчилар каби.
Одамлар ўртасида доимий алоқа юзага келиши учун уларнинг фикрлари, туйғулари ҳамоҳанг ва уларга татбиқ этилаётган қонунлар бир хил бўлмоғи зарур. Шу уч унсур ҳамоҳанг ва бир хил бўлмас экан, уларда доимий алоқа юзага келмайди. Бинобарин, улар жамият бўла олмайдилар.
Шунга кўра, жамият кишилар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топади. Жамиятлар шуларга қараб белгиланади. Шунинг учун, одамлар ўртасида жамиятлар улардаги фикрлар, туйғулар ва қонунларнинг ҳар хил бўлишига қараб бир-биридан фарқ қилади.
Исломий юртлардаги аҳолининг аксари мусулмон бўлишига қарамай, улардаги жамиятга аралаш фикрлар, туйғулар ва қонунлар ҳукмронлик қилмоқда. Шу сабабдан, мусулмонлар ўртасида фикрлар ва туйғуларда очиқ зиддият ва қарама-қаршиликларга дуч келишингиз таажжубланарли ҳол эмас. Улар Исломга интилаётган бир пайтда ҳокимлари кофир бўлишига рози бўлиб, ўзларига татбиқ этилаётган куфр қонунлари хусусида лом-мим демай келмоқдалар. Исломнинг ҳаёт майдонига қайтишини кутишаётган бир пайтда миллатчилик, маҳаллийчилик ва тоифий мазҳабпарастлик фикрларига маҳкам ёпишиб олмоқдалар. Америка, Британия ва Россияни ўз душманлари деб ҳисоблаётган бир пайтда улардан ёрдам сўраш улар билан дўст бўлиш ҳамда ўз муаммо ва масалаларини уларнинг ҳал қилиб беришига интилмоқдалар.
Мусулмонлар мўъминларни ўзаро биродар деб эътиқод қила туриб, ўз миллат ва қитъаларига тарафкашлик қилмоқдалар. Араб араблигига, турк туронлигига, форс форслигига, ҳаттоки ироқлик Ироқига, шомлик Шомига, мисрлик Мисрига тарафкашлик қилмоқда. Ҳолбуки бу ишларнинг барчаси Ислом аҳкомларига мутлақо зиддир...»». (“Ҳизбут таҳрирнинг ўзгартиришдаги манҳажи” китобчасидан олинди).
муттақий.
|