Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл кишини махрамсиз сафар масофаси
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аёл кишини махрамсиз сафар масофаси
        January 19, 2018, 05:33
Иқтибос

Ассалому алйкум

Аёл киши бошқа ерга сафар қилса борган жойи аниқ бўлиб у ерда қариндош аёл киши кутиб олиб ва бирга ишлаши мумкинми шуни шаръий ҳукмини айтиб берсангиз Оллох илмингизни зиёда қилсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёл кишини махрамсиз сафар масофаси
        January 19, 2018, 05:35
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сафарга чиқишда; уйидан чиқиб кетгандан бошлаб, то уйига қайтгунча бир кеча ва кундуздан кўпроқ вақт маҳрамсиз қолиши мумкин эмас. Агар шу 24 соатга етмай бир маҳрами кутиб олса шу сафари шаръан жоиз, яъни Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадисларида: «Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган аёл бир кеча-кундузлик масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, магар у билан бирга маҳрами бўлсагина ҳалол бўлади», дейилган. Бу ҳадис аёл киши ёлғиз, маҳрамсиз тўла бир кун (яъни 24 соат, бир кеча-кундуз) муддатга сафар қилиши ҳаромлигига далолат қиляпти.
Бу ҳадиснинг ибораси масофага эмас, замон (вақт)га далолат қиляпти. Демак, агар аёл киши самолёт билан 1,000 километрга сафар қилса ва бир кеча-кундузлик муддат турмасдан қайтиб келса, бу аёлга ушбу сафар жоиз бўлади. Аммо аёл яёв ҳолда йигирма километрга сафар қилса ва бу сафарга бир кеча-кундуздан кўпроқ вақт кетса, бу сафарга маҳрамсиз чиқиши ҳаром бўлади.
Аммо у жойда ишлашлиги, кандай жойда қолиши ёки кимлар билан бирга яшаши ҳақида аёл кишининг ўзи ҳал қилиши демократларнинг иши, Исломда эса, эри ҳал қилади, агар эри бўлмаса у ҳолда валийси жавобгардир. Аллоҳ Таоло айтади:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ
„Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар“. [4:34]
Эрига итоат қилишни аёлга вожиб қилди. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар:

إِذَا بَاتَتِ الْمَرْأَةُ هَاجِرَةً فِرَاشَ زَوْجِهَا لَعَنَتْهَا الْمَلاَئِكَةُ حَتَّى تَرْجِعَ
«Агар аёл киши эрининг тўшагидан бошқа жойда ётса, то қайтмагунча фаришталар уни лаънатлашади» (муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ(с.а.в) бир аёлга:

أَذَاتُ زَوْجٍ أَنْتِ؟ قَالَتْ: نَعَمْ، قَالَ: فَإِنَّهُ جَنَّتُكِ وَنَارُكِ
«Сенинг эринг борми?», дедилар. Аёл: «Ҳа», деди. Шунда: «Сенинг жаннатинг ҳам, дўзахинг ҳам ўшадир», дедилар». (Ҳоким келтирган).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.045 seconds.